"ҲОКИМЛИККА ТАЙЁРЛАШ МАКТАБИ" ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЛОЙИҲА ИШИ ҲИМОЯЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Таклифлар ҳудудларнинг ривожланиши, вилоят ва Республика иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатишини асослаб бериш — асосий шарт
Хабарингиз бор, ўтган йилнинг сентябрь ойида Академияда ташкил этилган "Ҳокимликка тайёрлаш мактаби" тингловчилари ўқув дастури якунида ўз ҳудудини комплекс ривожлантириш юзасидан 2 та драйвер соҳани танлаб олиб, уни 2025-2029 йиллар мобайнида амалга ошириш стратегик режасини ишлаб чиқиши белгилаб қўйилган эди.
Мазкур ўқув дастури якунланар экан, тингловчилар қарийб 5 ой давомида олинган билимларга таяниб, ўз тақдимотларини мутахассислар эътиборига ҳавола қилмоқдалар.
Масалан, Ўткиржон Сарибаев ўз лойиҳа ишида Франция давлатида кўча чироқлари учун электр энергияси аҳоли ичимлик суви тармоқларига ўрнатилган кичик гидро генераторлардан олинишини таъкидлаб, мазкур таклифни Сирдарё вилояти Боёвут туманида амалга оширишни режалаштирган.
Унинг таъкидлашича, ичимлик ва оқава суви тармоғини замонавий услубда яратиш нафақат аҳоли турмуш даражасини оширади, балки, унинг қўшимча даромад кўришига сабаб бўлади.
Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ирода Мусаева, Урганч шахрида "Shifo Servis" тиббиёт маскани ташкил этиш орқали уйма - үй тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича лойиҳасини тақдим этди.
Ушбу лойиҳа уйида ўтириб, тиббий хизмат олиш эҳтиёжи бор аҳоли учун қулай шароит яратишни кўзда тутади.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳа иши тақдимотлари жорий йилнинг 1 - февралигача давом этади.

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube