Дайди ўқ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Интернетда, ҳижобли аёлларнинг камера қаршисида ечингани ёки ҳар хил уятсиз ҳаракатлар қилган видеолари жуда кўп. Улар баданларинг “супер аврат”жойларини ҳам бемалол фото-видеога олиб, ҳушторларига жўнатаверишади.

“Ҳижоб ўрамагани ҳам борку бунақаларни, нега ўшаларни ёзмайсан” дейдиганларга айтар гапим, улар ҳижоб ўраб олиб клоунлик қилишмайди, ижтимоий савиясига яраша ҳаёт тарзидан келиб чиқиб шу ишни қилишади.

Хўш, нега айнан ҳижобли хотин-қизларнинг запали кўп учрайди. Нега айнан улар маҳрам-номаҳрам деб ўтирмасдан сразу ечиниб бераверишади. Нега бошидаги ҳимоя воситаси уларни бегона кўздан асролмайди?

ДАЙДИ ЎҚ ! минг марта, миллион марта такрорлайди. Ҳижоб ва диний қиёфа хотинларни тартибга сола олмайди. Биз ёввойи жамиятларда яшаётган қабилалар эмасмиз. Буни тушуниш керак. Аёлларни ақл эмас, гормонлар бошқаради. Уларни бир қолипга солиш ғирт ахмоқлик.

Иймон билан эмас, Инсоф билан яшайлик

https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Энг муҳими бошга латта ўралган, чотни икки метр кўндалангига очиш эса гуноҳ саналмайди 🤣

https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Швейцария черковларидан бирида, Исо Масиҳ христианларни қабул қила бошлади 😳

Люцерн шаҳридаги Авлиё Пётр черковида, Исо ибн марьям, диндонларни гуноҳларини, ёғоч панжара ортида туриб, мағфират айлаяпти.

Аниқроғи, Христианлар худосининг голограммаси яратилиб, у сунъий ақл ёрдамида, бандаларига хизмат қилдирилмоқда. (
инсон голограммаси бу, ўлиб кетган бувангни, нурлар ёрдамида гавдалантириб, у билан мулоқот қилиш технологияси)

Айни пайтда, Исо Худоевич голограммаси, библия, қуръон, инжил ва бошқа диний китобларни пухта ўрганган бўлиб. Ҳар қандай масалага оғир-босиқлик билан жавоб бера олаяпти.

Биз эса, Муҳаммад пайғамбар яшаган даврга, онлайн саёҳат қилиб, ҳўнграб йиғлаб юрибмиз )))

https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Худо, пайғамбарни нега айнан араб диёридан танлаган ?

“Яратганнинг иродасига шак келтирма” дейишдан олдин, фикрлаб кўринг; Хитой, Ҳиндистон, Европа ёки Россиядан пайғамбар танлаши ҳам мумкин эди-ку, тўғрими ?

Тўғри, дунёнинг қайси ҳудудидан пайғамбар танлаш Худонинг ихтиёрида.

Бироқ, нега айнан ислом дини, дунё тилида эмас, айнан араб тилида ёзилиб, бошқаларни шу тилни ўрганишга мажбурланади. Худога хитой, ҳинд ёки ўзбек тилида ибодат қилса қабул бўлмайдими ?

Ахир ҳар бир қавмни ва миллатни ўзи яратган. Агар Худо фақат араб тилини хушласа, дунёдаги 200 дан ортиқ тилга шайтон асос солган бўладими ?

Пайғамбарнинг арабдан танланиши ҳақида мантиқан фикрлашдв давом этсак… Ислом дини араблар томонидан ўз манфаатларини уйлаб ёзилганини фаҳмлаймиз. Арабдан бошқа халқларни азалий қўрқувда ушлаб, ўзлари кайф-сафода яшашлари, Худони ўзиники қилиб олганини исботлайди.

Тафаккур қилинглар!

https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жума муборак, ҳар қандай қориларнинг маърузалари, (нашидалар дейилади) ва турли хил диний тарғибот акс этган хабарларни жўнатганлар ҚАМАЛАДИ

Расул Кушербаев демоқчики,
👇👇👇
Эътиқодли бўлсанг ўзинг учун!
Сен 7-асрда ўрта осиёга бостириб кирган ҳабаш ёки арабқули эмассан, динни тарғиб қилганинг учун 4 танга билан мукофотланадиган. Сен ҳур фикрли, замонавий ва интеллект даражанг юксак инсонсан. Қаёқдаги арабий картинка, видео ва смслар юбориб, гулдек умрингни қамоқда чиритмагин.


https://t.me/daydi2021

16k 1 433 165

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Айни пайтда иккинчи ёки учинчи хотинининг қуйнида ётганлар диққатига ❗️

2025 йилдан бошлаб, расман никоҳида бўлмаган аёл билан бирга эр-хотин бўлиб яшаётган эркаклар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддасига биноан жавобгарликка тортилишади.

Бундай тоифадаги эркаклар руйхатини шакллантириш мақсадида, маҳалла раисларига топшироқномалар жўнатилган.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари ҳақида ҳудудий профилактика инспектори томонидан ҳужжатлар тўпланиб, тергов органларига тақдим этилади.

Бундан ташқари, расмий никоҳсиз туғилган болаларнинг алоҳида ҳисоби юритилиб, уларни ҳар томонлама таъминлаш мажбурияти онасига юкланади.

https://t.me/daydi2021


Ҳеч, диний лидерларни яшаш тарзига аҳамият берганмисиз ?

Улар, бойлар қаторида юришади, фақирлар қаторида эса биз. Бизни, сўзлар билан қўрқитадилар. Оқибатда ўзлари фароғатда, биз азобда яшашда давом этаверамиз. Диний лидерлар, 3-4 талаб хотин олади, шинам уйларда яшайди, қимматбаҳо машиналарда юришади. Даромад манбаи эса, уларга ишонаётган ва эргашаётган биз лохлар 🤣

https://t.me/daydi2021


Шариатни унутинг, фарзандингиз келажаги учун борингизни тикинг!

Ёдда тутинг
! ҳатто энг олий диний раҳнамолар, шайхлар, имом-у, куф-суфчи домлалар ҳам коронавирус вакцинаси билан эмланишган. Ковид пайтида пайғамбар бўлганида эди, у ҳам вакцина олган бўларди. Дунё ва инсониятнинг ривожи илм-фанга боғлиқ, бошқа бари сафсата!

Буддага ёки сигирга сиғинаётганлар устидан куламиз, улар бажараётган амалларни масхара қиламиз. Аслида бизнинг ҳам улардан ҳеч қандай фарқимиз йўқ! 15 асрдан буён, арабларга, йиққан-терганимизни бериб, уларни “ердаги жаннат”да яшашини таъминлаб, ўзимиз “хаёлий жаннат”га киришни орзу қиламиз. Буддист ва сигиристлардан фарқимиз, улар ҳайкал ва жониворга сиғинса, биз қоратошга сиғинамиз. На Будда, на сигир, на қоратош, бизни ковиддан қутқара олмагани ҳақида уйлаб ҳам ўтирмаймиз. Миямиз, уйлаб топилган худолар билан заҳарланган.

Худодан нажот кутамиз ва қумурсқадек ўлиб кетаверамиз.

Илм-фан интеллектуал ва ахлоқий даражани оширади; илм-фан буюк ғояларнинг тарқалиши ва ғалабасига ёрдам беради. Илм-фан - бу фикрлаш ва яшаш тарзи.

Қолган бари бекор…

Ушбу
фильмни томоша қилинг ва тафаккур қилинг

https://t.me/daydi2021


ВПН ишлатиш ҳаром амал 🤣

Покистон Ислом Республикаси диний ҳайъати VPN (хусусий виртуал сет) дан фойдаланишни ҳаром амаллар қаторига киритди. ВПНдан фойдаланган мусулмонга жаннат ҳаром бўлиши ва ул “зоти акбар
нинг жамолини кўришдан маҳрум бўлиши таъкидланмоқда.

https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#СЕНСАЦИЯНИ_ИТИ 😳😂✊

КЎП ХОТИНЛИК ҲАРОМ
❗️❗️❗️

#СРОЧНО_ТАРҚАТИНГЛАР ✊✊✊

Исҳоқжон домла, дайди ўқ нишонига айланиб у ҳақида мавзу қилингач, тегишли хулосалар чиқарибди.

Жамиятда тобора тубанлашиб кетаётган сохта диндорлар томонидан аввалига минглаб ваъдалар бериб никоҳлаб олинган аёлларни “ишлари битгач” талоқ қилинаётгани ва кун сайин кўпайиб бораётган отасиз етим болаларга раҳми келган чоғи, ўз маърузасида кўп хотинликни ҚОРАЛАБ чиқибди.

Нима ҳам дердик, Исҳоқжон домлага фақат ва фақат омад тилаймиз.

Каналга бир йиллик ва бир умрлик танишларингизни чақиринг
👇👇👇

дайди ўқда сенсациялар мавсуми бошланмоқда.


https://t.me/daydi2021


Уммончи Шохрубой уйига жарима қоғози келганидан норози эканлар, одамларни қақшатиб, йўлларда аварийный ситуация яратиб кетиш, шунга шароит яратиш савоб бўладими шунда? Бутун йўлни машиналарга тулдириб, ташлаш бу псевдо тақводорга нормал ҳолат эканда. Бир тарафдан намоз ўқийди, бир тарафдан эса срази халқни қарғини елкаси ортиб мойкахонаси жўнайди😁

Хой довдуркалла, патак соқол тартиб қоидага амал қилсанг, жарима санга келмайди.

Қариб қартайган кекса одам ёки ногирон бўлмасанг, тўрт мучанг соғ бўлса, жуда жамоат билан намоз ўқиб савоб оламан десанг #пиёда бор уша масжидингга.

https://t.me/daydi2021


Зеро биз буни аввалдан айтиб келаётган эдик, хуп ва куп яхши иш бўлибди.

МАСЖИДЛАР АТРОФИГА ҲАМ КАМЕРА ҚЎЙИЛМОҚДА. ЭНДИ ЖАРИМА КЕЛАДИ!

МАСЖИД ташқарисига, йўлни четига машинани қўйиб, илло билло қилгани кетганларга 750 МИНГ СЎМДАН ЖАРИМА КЕЛИБДИ! АДОЛАТ БОР ЭКАНКУ

МАСЖИД ТАШҚАРИСИ, ЙЎЛНИНГ ЧЕТИГА МАШИНАНГИЗНИ ҚЎЙМАНГ, ЖАРИМА КЕЛСА УММОНЧИ ШОҲРУХБОЙ СИНГАРИ ЙИҒЛАБ ИНГРАБ ЮРМАНГ.

https://t.me/daydi2021


Аёл, эри билан Умра зиёратига бориб, Араблардан бирини севиб қолган ва унга турмушга чиққан

Тошкентнинг Сергели туманида яшовчи Абдуқодир ва Мухтабар 2006 йилда турмуш қуришган. Ўрталарида 3 нафар фарзандлари бор. Абдуқодир, автошиналар олди-сотдиси билан шуғулланади. Хотини уй бекаси бўлган. Абдуқодир хотинини араб тили курсида ўқишига имкон яратган. Кун сайин Мухтабарнинг ўз миллатига, хусусан эрига нисбатан нафрати ошиб борган. Тезроқ бу ерлардан кетиб, арабистонга бориш учун эрини умра сафарига ундайверган.

Жуфтлик, шу йилнинг Апрел ойида умра сафарига бориб, каъбани зиёрат қилиб келиш мақсадида, Тошкент-Жидда йўналишидаги чартер рейсига чиқишади.

Саудия арабистонига боришгач, Мадина шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида қўним топишади. Таомилга кўра эркаклар алоҳида, аёллар алоҳида зиёратлари ташкил этилади.

Сафар кунларининг бирида меҳмонхонада ёлғиз қолган Мухтабарни, Меҳмонхона хизматчиси, бир араб эркаги йўқлаётгани айтиб, фойега тушишини сўрайди.

Мухтабар, араб эркаги билан учрашувга чиқади. Ҳаммаси шундан кейин бошланади. Маҳмуд-Ал-Бақий исмли араб, шу меҳмонхона эгасининг жияни бўлиб, Мухтабарни келган кунидан буён кузатишини, аёл унга ёқиб қолгани айтиб, мулозамат кўрсатади.

Арабларни севиш иймонданлигига ишонган Тошкентлик уй бекаси, арабнинг мулозаматини самимий қабул қилади ва у билан бирга меҳмонхонадан қочиб кетади.

Ана сизга хотинни араблаштириш оқибати, Мана сизга эр билан ётганда, араб диний раҳнамосини хаёлида тасаввур қилиш орзуси.

https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шариатча ДИАЛОГ 🤣

- Эй! Кўрмисан ?
- эй, Маҳаббат билан гапир !
- Хейййй, кўрмисан жонииим ))

https://t.me/daydi2021


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Биздаги муллаларни стадионга опчиқиб, 4-5 круг югуртириб туриш керак 🤣

Зиёфату-зарофатларда юравериб, чўчқадек семириб кетган домлаларимизга назар солсангиз, ҳаммасини юзини ёғ босган, қорни осилган, юрганда ҳансирайдиган, кўп маъруза қиломийдиган бўп қолишган.

DAYDI O’Q


ФИРИБГАРЛАР ДИНДАН УСТАМОНЛИК БИЛАН ФОЙДАЛАНИШМОҚДА

Аллоҳ ва Муҳаммад пайғамбар номи қўшилаётган ҳар қандай рекламадан ўзингизни олиб қочинг! Ҳалол деган қўшимчага ҳам аҳамият берманг. Бу терминларни бари бизнес фириблари ҳисобланади. Ҳаттоки Саудияда ҳам бир неча бор қайта ишланган, хлорланган водопровод сувини zam-zam суви дея сотиб келишаяпти.

Дин фирибгарлари учун, сиз ўласизми, қоласизми аҳамиятсиз. Alhadaya, Alsafiya, Kist-Ul-Hindi каби арабий маҳсулотларга диний тус берилга, қандайдир маҳсулот минг дардга даво бўлиши ҳақидаги гаплар эртак холос. (Айни пайтда алхадаячилар лохларни ухлатган пулига, Мальдивда энг қиммат вискилар ичиб, дам олиб кайф қилиб юришибди, кейинроқ уларни ҳам ошкор қиламиз)

Қисқаси, бечора дардманлар, дин аралашган маҳсулотларни сотиб олишиб, касалликларини даволаш муддатини ўтказиб юборишаяпти, кейин эса жиддий муаммоларга
дучор бўлиб, ҳаётдан эрта ўлиб кетишмоқда.

Каналга, “алхадая” қурбонларини аъзо қилинглар
👇👇👇
DAYDI O’Q


Атрофингизга қаранг эй одамлар ! Сизнинг маҳаллангизда, сизнинг кўчангизда, сизнинг қишлоғингизда, хатто яқин қариндошларингиз ичида хам қийналганлар, касалликдан азоб чекаётганлар, шунчаки даволанишга пул топа олмагани учунгина ўлиб кетаётган қанчадан-қанча инсонлар бор ! Аммо сиз бугун гўрингиз нурга тўлиши учун масжид қуриб, унга пул йиғиб, хажга бориб юрибсиз ! Хатто ўзингиз танимаган уруш бошланмаса хатто қаерда эканлигини билмайдиган узоқ Фаластиндагилар учун қайғуриб “Мен Фаластинни қўллайман !” деб фаластинликларни қўллаётган бир пайтингизда ўз миллатдошингиз кўз олдингизга жон беряпди ! Нима фаластинликлар мусулмон-у ?! Миллатдошларингиз кофирми ?!

Сиз байроғини кўтариб югурмоқчи бўлаётган ўша Фаластинликлар ишончим комил-ки сизнинг давлатингиз хақида эшитишмаган хам ! Ва ўзингизни байроғингизга бугун кўз тикканлар қанча !

Сиз бугун жисмонан тайёргарлик кўриб, билаги кучга кириши керак бўлган ва харбий хизматга лаёқатли болаларингизни “Хужра” аталмиш жойга тиқиб, араб тилини ўргатаётган вақтингизда душман болалари автоматни йиғишни ўрганяпди ! Эрта бир кун ўша душман болалари катта бўлиб юртга хужум қилса нима бўлади ?! Сизнинг болаларингиз калима ўқиб уларни ортга қайтарадими ?!

Бу гапларимдан кейин мени динсизликка ва кофирликка айбламанг ! Алҳамдулиллаҳ диним ислом, эгам яратган Аллоҳ, пайғамбарим Муҳаммад саллаллоҳу алайху вассалам ва исмим Абдуллоҳ яъни яратган эгамнинг қулиман ! Аммо мен тўртта калимани ёдлаб кун кўриб юрган саводсиз “Художўйлар” га эргашиб кетадиган инсон эмасман ! Ва эрта бир куни худо кўрсатмасин ватанга душман бостириб келса хотинимни сўйдириб, қизимни зўрлатиб, қўлимдан калима қайтаришдан бошқа иш келмагани учун “Яратганнинг иродоси !” деб ўтирадиган қўрқоқ мусулмон бўлишни хам ҳоҳламайман !

Фарзандларингизга диний илм билан биргаликда дунёвий илмни хам ўргатинг, улар фақат араблар ва фаластинликларни севавермасдан ўз миллатдошларини хам севсин ! Ватанини иккинчи “Макка” деб билсин ва унинг ҳимояси учун жон беришга тайёр бўлсин ! Ана ундан кейингина сиз эмин-эркин дуо-йи жонингизни қилиб, “Хожи” номини кўтариб юришингиз ярашади !

Ислом динимиз муккаммал дин! Аммо одамлар камчиликдан ҳоли эмас! Хатойингизни англанг!

Мен ЎЗБЕКМАН !!! Ва ватанимни бошқа хар қаердан кўра кўпроқ севаман!

А. Омон

@daydi2021


Дин хақида гапириш сенга эмас !!!

Бу ёзганларимни ўқиган кўпчиликнинг миясидан шу маънодаги истеҳзомонанд фикр ўтиши аниқ ! Аммо бугун ёзмасам бўлмади ! Ахир бу хақида хам кимдир фикр билдириш керак-ку ! ...

Маҳалламизнинг энг обрўли оиласи саналган, қолаверса халқнинг тили билан айтилганда “Оғзида илми бор” икки мулла акалар ўзаро қуда-анда бўлишди. Икки оилада хам диний билимларга қаттиқ амал қилингани учун қишлоқдан хеч ким турмуш қурадиган оиланинг бахтига шубҳа қилмади. Аммо... Яқинда қишлоққа борганимда билдим-ки, турмуш қурган бу оиланинг келини икки бола билан уйига қайтибди. Сабаб эса келин куёвнинг уйидаги шароитга кўника олмаганида экан. Куёв томон қўшним бўлганлиги учун ҳол-аҳвол сўрагани ўтдим. Қўшни мулла ака менга шундай деб, кўзларига ёш айланди :

- Мен уни илми бор, яхши одам деб, икки бола етим қолмасин деб эшигига минг бор ялиниб бордим ! Хатто Рўза-и-Рамазон ойларида хам кўнгли юмшар деб бордим ! Аммо кўнмади ! Яраштирмади ! Алоҳида уй олиб берсанг яшайди деди ! Мен буни қандай қиламан ! Холангни аҳволини биласан-ку ! Битта ўғил бўлса, кейин бизга ким қарайди ?!

Суҳбатимизни эса ташқаридан тиззалаб ўтирган-ча оғзидаги сумкага дастурхонни тишлаб тўрт оёқлаб эмаклаб келаётган қўшни хола бузди. Унинг белида “грижа” си борлиги учун тик туриб юролмайди. Куёв эса оиласи бузулгач четга ишлашга кетган...

Тантиқ қизини қўйнига солиб, ногирон қайнонанинг хизматини қилдириб қўймаган “Оғзида илми бор” ака эса 5 йилдан бери “Катта Хаж” га навбат кутади. “Умра” хаж эмас эмиш .... Яқинда яна эшитиб қолдим. Ўша куёв чет элдан келгач, онасини аҳволига чидай олмай қайнотаси атайин “кестиришга” қаршилик қилаётган никоҳига қарамасдан шароити оғирроқ бир оиланинг қизига уйланибди. Буни эшитган собиқ қайнота энди куёв билан унга ижоб ўқиган отасини қаматиш пайида судма-суд қатнаб юрибди ?! Сизнингча бу “Аҳли илмликми ?!”

Яна бир танишим бор. Қўлим қисқа келиб банкдан озроқ кредит олиб мусофир жойга уй кўтармоқчи бўлганимда мени “Харомхўр” га чиқариб, кўпни олдига изза қилганди. У бу гапини бир эмас, бир неча бор катта давраларга айтди. Нима мен кредитни хавасга оламанми ?! Тўғриси, шундай гаплари сабабли у билан бирга юришга юрак безиллаб қолганди. Аммо яқинда у билан бир жойга сафарга чиқишга тўғри келди. Йўлда кетар эканмиз, хар мачитни кўрганда машинани тўхтатиб сумка кўтариб у ерга кириб кетади. Сабабини сўрасам “ Масжидларга Қуръон китобини қўйиб чиқяпман. Ўлганимдан кейин мана шу китобни ўқиганларнинг савоби менга хам тегиб туради !” деб жавоб қайтарди. Энг қизиғи айнан мана шу танишим боласининг китоб ижарасига арзимаган пул сўраган ўқитувчи билан сўкишиб-урушганидан сўнг ўша китобни олиб бермаганди ! Айтингчи Қуръон китобидан бораётган савоблар сабаб қабр ичида гулларга бурканиб ётишни тасаввур қилаётган бу кимсанинг боласи ташқарида илмсизликдан мардикор бўлиб, бутун умр қаро терга ботиб юриши адолатданми ?! ...

Бой акалар масжид қуришга миллиардларни аяшмайди. Хатто якка ўзлари алоҳида-алоҳида қуришади. Аммо мактаб ёки шифохона учун улардан пул сўралса “Битта шуни қурмаса давлат нима қилиб юрибди?! Бу давлатнинг иши дейди ! ” Сабаби яна ўша ! Масжидларга ўқилган намознинг савоби гўрларини гуллатиши учун !

Яқинда бир 5 ёшли гўдак жигар касалигидан вафот этди. Бошланишида чет элда операция қилиш учун пул топа олмаган ота-она, касалликни ўтказиб юборишгач бор будини, хатто уйини сотиб дори-дармон қилиб югуришган бўлса хам имкон қила олишмади ! У ўлди !




ОДАМ АТО ерга тушишидан олдин, Тожикистон ҳудудида инсонлар яшаган. Марокашда эса 15 минг йил олдин ташкил этилган касалхона аниқланди

Халқаро археологлар ташкилоти, ҳозирги Тожикистон тоғликларида 150 минг йил олдин одамлар яшагани ҳақида фактларни ошкор қилишди.

Бундан ташқари, Африканинг Марроко ( Марокаш) давлати ҳудудида, 15.000 йил олдин фаолият юритган касалхонани топишди.

Бу ноёб топилмалар, барча динларнинг, дунёнинг яралишига оид фаразларини йўққа чиқарган.

DAYDI O’Q

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.