Davlat siyosati


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Ўзбекистонда кадрлар алмашинуви, давлат сиёсати ва бошқарувига оид муҳим янгиликлар манбаси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Шавкат Мирзиёев 30 январ куни пойтахтдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

@davlatsiyosati


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раисининг биринчи электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари Аъзам Избосаров бошқа ишга ўтгани учун лавозимидан озод этилди.

@davlatsiyosati


Давронбек Саттаров Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Пахтаобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган.

@davlatsiyosati


Алламуротов Шерхон Йўллиевич Қизириқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача туман ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган.

@davlatsiyosati


“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми 1 февралдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.

Бунда:

Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 феврал;
Саралаш босқичи — 21 феврал–7 март;
Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

@davlatsiyosati


Жаҳонгир Мустафаев “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг молия-иқтисодиёт ва трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК бош директори сифатида ва бир неча йиллар давомида банк-молия соҳасида масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

@davlatsiyosati


Platina.uz сайти фирибгарликда гумон қилинаётган банк ходими иши бўйича суриштирув ўтказган журналистнинг босимга учраши ҳақида суриштирув бошлади.

Айрим манбаларда банк ходимининг турмуш ўртоғи Олий суд судяси экани ҳақида маълумотлар тарқалган эди, Олий суд матбуот котиби буни расман тасдиқлади.

Platina.uz ушбу ҳолатни янада шаффоф ёритиш, очиқлик ва одилликни таъминлашга кўмаклашиш мақсадида тегишли органларга сўров юборди.

Хусусан, Жиззахдаги ҳолат бўйича Бош прокуратурага расмий сўров юборилди. Банк ходимига нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида ҳозирча бирор янгилик чиққани йўқ.

@davlatsiyosati


Ўзбекистон давлат симфоник оркестри опера артисти Назиров Отабек Бахадир ўғлига "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист" фахрий унвони берилди.

@davlatsiyosati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Криминал жанрида янги ўзбек филми суратга олинди. Премьераси феврал ойида бўлиши кутиляпти.

@davlatsiyosati


Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

@davlatsiyosati


Зокир Ишпулатов Сув хўжалиги вазири ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

@davlatsiyosati


Шавкат Мирзиёев феврал ойида расмий ташриф билан Малайзияга боради.

@davlatsiyosati


Президент фармони билан Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@davlatsiyosati


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Доналд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади ҳамда уни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

"Сизнинг биринчи Президентлик даврингизда Ўзбекистон-АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини истар эдим. Биз бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама платформалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз", дейилади президент мактубида.

@davlatsiyosati


Назира Мухторова Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси этиб сайланди.

@davlatsiyosati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Абдуқодир Ҳусанов — "Манчестер Сити" футболчиси.

@davlatsiyosati


Марат Жураев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

М.Жураев тайинловга қадар Президент Администрацияси банк соҳаси, молия бозори ва молиявий технологияларни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.

@davlatsiyosati


Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

@davlatsiyosati


Баҳодиржон Раҳмонов Ўзавтосаноат АЖ бошқаруви раисининг маҳаллийлаштириш, кооперация алоқаларини саноатда кенгайтириш ва ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Диёр Мухамедов Ўзавтосаноат АЖ бошқаруви раисининг трансформация ва молия масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

@davlatsiyosati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи шарафига Дубайдаги дунёнинг энг баланд биноси – "Бурж Халифа" Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди.

@davlatsiyosati

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.