Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


www.davlatobod.uz
https://www.facebook.com/davlatobod
https://www.instagram.com/davlatoboduz
https://twitter.com/davlatobod
https://www.tiktok.com/@davlatobod
Murojaat uchun: @davlatobod_bot
OAV lar uchun hokimning matbuot kotibi 905553233 INDEKS-160115

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


"Бувижонлар мактаби" раислари учун ўқув-семинар

Наманган вилояти "Нуронийлар" ва "Бувижонлар мактаби" Кенгаши билан Давлатобод туманида "Бувижонлар мактаби" раислари учун ўқув-семинар ўтказилди. Тадбирда вилоят ва туман раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда "Бувижонлар мактаби" вакиллари иштирок этди.

Семинар доирасида бир нечта намунавий оилалар фаолияти ўрганилиб, улар "Энг намунали оила" ва "Энг намунали хонадон" фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Каримова Каримахон хонадонида спортга, таълим ва тарбияга катта эътибор қаратилгани юқори баҳоланди.

Тадбирда бувижонларнинг жамиятдаги ўрни, ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ва уларнинг маслаҳати муҳим экани таъкидланди. Фаол иштирокчилар "Ташаккурнома" ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Наманган вилояти Чавандозлар мактабида ўқувчи ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда миллий ананаларга ҳурмат рухида тарбиялаш ва камондан отиш спорт турини ёшлар орасида оммалаштириш мақсадида Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўқувчи ёшлар учун ушбу спорт тури бўйича маҳорат дарси ташкил этилди.

Маҳорат дарси давомида малакали мураббийлар ва ходимлар томонидан тадбир иштирокчиларига камондан отиш техникаси ва унинг қисмлари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди, шунингдек, иштирокчилар амалий кўникмаларга ҳам эга бўлишди.


#Об_ҳаво

⛅️🌤️Наманганда 11 февраль куни баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин

▫️Ўзгидромет 11 февраль, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи  жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.  


❗️Президент Фармони билан:

2025 йил 1 мартдан бошлаб
ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади.

Бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади.


#Давлатобод_тумани

Тадбиркорликнинг кўп тармоқли намунаси

Республика ишчи гуруҳи Давлатобод тумани Гулшан маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи тадбиркор Ишмаков Шамил хонадонида бўлди.

Тадбиркор 4 сотихли ҳовлисида 10 дан ортиқ йўналиш бўйича тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Жумладан, зотли товуқчилик, беданачилик, асаларичилик, балиқчилик ва қўйчиликни йўлга қўйган. Шунингдек, павлония дарахти кўчатлари ҳам парваришланмоқда.

Иссиқхонада етиштирилаётган нодир гул кўчатлари нафақат Наманган вилояти, балки бошқа ҳудудларга ҳам етказиб берилади.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, тадбиркор ўз оила аъзоларини иш билан таъминлаш билан бир қаторда, маҳаллада истиқомат қилувчи 5 нафар фуқарони ҳам доимий иш билан таъминлаган.

Бу эса кичик тадбиркорликнинг нафақат шахсий даромад манбаи, балки маҳаллада иш ўринлари яратишга қўшилаётган ҳиссасининг ёрқин намунасидир.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


🗣 Ҳурматли Давлатобод тумани фуқаролари!

✅Тасдиқланган режа графикга асосан, жорий йилнинг 11-феврал куни соат 10:00 дан бошлаб Республика ишчи гуруҳи ва Давлатобод тумани сектор раҳбарлари томонидан аҳоли мурожаатлари қабули бўлиб ўтади.

📍Манзил: Янги Наманган тумани "Ватанпарвар" ташкилоти биносида.

Унда Сиз ўзингизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазалар билан иштирок этишингиз мумкин!

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Namangan axboroti |"IKKI BUYUK SIYMO IBRATI" MAVZUSIDA MA'NAVIY- MA'RIFIY TADBIR 10.02.2025

TELEGRAM | 🌐 INSTAGRAM |📹 YOUTUBE | ✅REKLAMA | 🔴LIVE


🏢 "IFTIXOR KIYIM SANOAT" MCHJ sizlarni quyidagi  lavozimlarga ishga taklif etadi!

  👩‍💻 Lavozimlar

-  xodimlar bilan ishlash mutaxassisi 
- bog'cha tarbiyachisi
                       
☝️Nomzoddan quyidagilar talab etiladi !

  •  Yoshi - 22-35;
  •  jinsi -  Ayol, qizlar :
  •  til bilish darajasi  rus tili ;
  • Tajribasi - 3 yildan ortiq!

📝 Qoʻshimcha maʼlumotlar:  suhbatdan soʻng

👍
- Kompaniya tomonidan shinam ish o'rni;
- Raqobatdosh maosh va lavozim o'sib borishi;
- Rasmiy ishga joylashish;
- Kompaniya hisobidan bepul tushlik bilan ta'minlanadi!

⏰ Ish vaqti: 8:00 Dan 18:00 gacha
💰 Maosh: Suhbatdan soʻng


📌 Manzil: Davlatobod tumani (1-kichik nohiya) Sportchilar ko'chasi 15-uy


📞Murojaat uchun: +998993239095

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.