Namangan - LIVE Namanganliklar Uychi Pop Chust Kosonsoy Norin Uchqorgon Toraqorgon Yangiqorgon Mingbuloq Chortoq Davlatobod


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Siz ushbu kanal orqali eng ishonchli, aniq,tezkor yangiliklarni birinchilardan bo'lib kuzatib borasiz Kanalga obuna bo'ling va do'stlaringizga ulashing!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️Наманганда пиёдани уриб, қочиб кетган қора Gentra топилди

Аниқланишича, ЙТҲ содир бўлган вақтда транспорт воситаси Наманган шаҳрида яшовчи 28 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган. Ҳозирда у тергов бўлимига топширилган.

👉 https://t.me/namanganlive


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️«Қора жентра» операцияси»

Наманганда Жентра одамни уриб кетган ва воқеа жойидан яширинган. Шу боис ҳудудда барча «қора жентра»лар ёппасига ушланиб текширилмоқда.

👉 @namanganlive


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ДХХ одам савдоси ва гиёҳвандликка қарши тадбирда 5 кишини ушлади

Шунингдек, 18 та ноқонуний ўқотар қурол ва 126 дона совуқ қурол аниқланди, 53 нафар қидирувдаги шахс ушланди.

Сауналар, СПА салонлар, массажхоналар, караоке барлар, меҳмонхоналар, хостеллар, тунги клублар ва бошқа жамоат жойларида ўтказилган тадбирларда 93 та жиноят ишлари доирасида 94 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

@namanganlive


📊 Аҳоли сони энг кўп бўлган туман ва шаҳарлар топ ўнталиги

1. Наманган шаҳри - 713,4 минг киши

2. Самарқанд шаҳри - 595,8 минг киши

3. Ургут тумани - 572,6 минг киши

4. Андижон шаҳри - 492,4 минг киши

5. Денов тумани - 430,5 минг киши

6. Олмазор тумани - 412,0 минг киши

7. Пастдарғом тумани - 392,1 минг киши

8. Юнусобод тумани - 385,2 минг киши

9. Шайҳонтоҳур тумани - 369,9 минг киши

10. Асака тумани - 362,1 минг киши


@namanganlive


❗️Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергияси учун тарифлар ўсади.

Хусусан, маиший истеъмолчилар учун белгиланган ижтимоий норма доирасидаги 450 сўмлик тариф 600 сўм
бўлади.

2025 йил 1 апрелдан марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун тариф ойига:

200 кВт/соатгача бўлган ижтимоий норма доирасида 225 сўмдан 300 сўмгача ошади;
201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 500 сўм;
1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 750 сўм;
5000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 875 сўм;
10 минг кВт/соатдан юқори истеъмол учун 1000 сўм этиб белгиланади.


Шу санадан бошлаб барча истеъмолчилар учун 1 кубометр газ нархи 1800 сўмгача, АГТШКлар учун 2500 сўмгача, иссиқлик электр станциялари учун 1800 сўмгача оширилади.

Ноябрдан февралгача давом этувчи иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометри нархи газ истеъмоли:

500 куб метргача бўлганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
500 дан 2500 куб метргача бўлганда 1800 сўм;
2500 дан 5000 куб метргача 2100 сўм;
5 000 дан 10 000 куб метргача 2500 сўм;
10 минг куб метрдан юқори истеъмол учун эса 3 000 сўмдан бўлади.

2025 йил 1 апрелдан март-октябрь ойларидаги истеъмол учун тарифлар:

100 куб метргача газ истеъмол қилинганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
101 кубометрдан 2500 кубометргача 1800 сўм;
2500 дан 5000 минг кубометргача 2100 сўм;
5000 дан 10000 куб метргача 2500 сўм;
10 минг куб метрдан юқори бўлганда 3000 сўм этиб белгиланади.
Аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кг учун 2000 сўмгача оширилади.


@namanganlive


#байрам_муборак

Ўзбекистонда бугун 26 январь Божхоначилар куни ва уларнинг касб байрами!

Ҳалол ва ватан учун сидқидилдан ишлаётган ватан ўғлонларини табриклаймиз! Ҳурматли божхоначилар ватан учун жонингиз омон бўлсин!

@namanganlive


❗️Дунё бўйлаб компанияларнинг деярли ярми 2030 йилга келиб ўз ходимларини сунъий интеллектга алмаштиришмоқчи.

Биринчи бўлиб офисда ёзма ишлар билан шуғулланадиган ходимлар ва бухгалтерларни алмаштиришади. Улардан кейин график дизайнерлар ва ҳуқуқшунослар иши хавф остида.

Нейрон тармоқ мутахассисларига эса талаб ортиб бормоқда. Тахминан 70% компаниялар сунъий интеллект дастурларини ишлаб чиқувчиларни ёллашга тайёрлар, 62% эса ҳеч бўлмаганда СИ билан ишлай оладиган одамларни қидиришмоқда.

@namanganlive


#ТЕЗКОР #ДАҲШАТ

🔞5 КИШИНИ ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛГАН ДАҲШАТЛИ АВАРИЯ 😨

ХАЙДОВЧИ ҚИСИЛИБ ҚОЛГАН..

Чуст туманида даҳшатли авария оқибатида 5 киши ўлибди

ЙЎЛЛАРДА ЭҲТИЁТ БЎЛИБ ЮРИНЛАР

@namanganlive


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Наманганда Қорбоболар Паради бўлиб ўтди!

Бугун Наманган шаҳрида унутилмас байрам тадбири – Қорбоболар ва Қорқизлар иштирокида "Қорбоболар Паради" ташкил этилди.

👉https://t.me/namanganlive


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#тезкор
Наманганда метан заправкалари очиляпти

Тарқалган видеоларда Наманганнинг турли туманларида метан заправкалар иш бошлагани тасвирга олинган.

👉@namanganlive


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Adliya_xabari

Namangan shahar Davlat xizmatlari markazida yaratilgan “Navbatsiz xizmat maskani” haqida bilarmidingiz?

Barchamizga maʼlum, bugungi kunda Respublikamizda faoliyat olib borayotgan barcha davlat xizmatlari markazlari aholiga shaffof, tezkor va qulay tarzda 400 ga yaqin davlat xizmatlarini koʻrsatmoqda.

👉🏻 Batafsil

🏢 Namangan viloyat adliya boshqarmasi

Kanalga ulanish👇
https://t.me/namanganadliya


25 та Дамас ютиб олган акамиздан шунча Дамасларни нима қилишини сўрашибди...

Сиз нима қилар эдингиз?

@namanganlive


Наманганда мактаб директори ўз хонасида қимор ўйини ташкил қилди

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 17 декабрь куни Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида 8-умумий ўрта таълим мактаби директори ўз хизмат хонасида қимор ўйини ташкил этиб, шериклари билан ўйнаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бир томонлама бекор қилиниши маълум қилинади.

@namanganlive


Ўзбекистонда оталар ҳам декрет таътилига чиқиши мумкин

Олий мажлис қонунчилик палатасида фарзанд туғилганда отага 5 кунлик таътил беришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Унда ишлаётган эркаклар фарзандли бўлганда, турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриши учун қисқа муддатли таътилга чиқиши билан боғлиқ меъёрлар таклиф этилган.

👉https://t.me/namanganlive


#Наманган #янгиликлар #метан

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Бугун, 17-декабр куни соат 09:00 дан 13:00 гача Наманган вилоятидаги барча метан газ қуйиш шохобчалари фаолият кўрсатади.

Йўлларингиз бехатар бўлсин!

@namanganlive


Наманганда Ўзбекистондаги энг баланд Янги йил арчаси ўрнатилди

Арча Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғида қад ростлаган бўлиб, унинг баландлиги 43,4 метрни ташкил этади.

@namanganlive


⚡️Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ юзага келаётган ноқулайликлар бўйича Миграция агентлиги Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.

Бунда, қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиши, жуда зарур бўлганда поезд ёки самолётга чиқишлари, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмай туриши сўралади.

@namanganlive


Руслан Нуруддинов жаҳон рекорди билан жаҳон чемпионига айланди

Баҳрайнда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Олимпиада чемпиони Руслан Нуруддинов -109 кг вазн тоифасида олтин медалларни қўлга киритди. Руслан даст кўтариш машқида 182 кг билан бешинчи ўринни банд этган бўлса ҳам, силтаб кўтариш дастурида 242 кг билан 3 йил аввал Тошкентда ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилашга эришди. Умумий ҳисобда 424 кг натижа қайд этган Нуруддинов учинчи бор икки кураш бўйича жаҳон чемпионлигига эришди.

Даст кўтариш йўналишида олтин медалга эга чиққан Шарофиддин Амриддинов силтаб кўтаришда 212 кг билан олтинчи, умумий ҳисобда эса 396 кг билан бешинчи бўлди. Шу тариқа барча йўналишлардаги олтин медаллар Ўзбекистон терма жамоаси вакилларига насиб этди.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу дунё биринчилигини 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.

@namanganlive


❗️Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

▪️ 28 декабрь, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
▪️ 30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 январь, чоршанба  — Янги йил байрами, дам олиш куни;

@namanganlive24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мусофир бечора эмас 🥺💔

@namanganlive

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.