ҒИЙБАТИМНИ ҚИЛГАНЛАР
Оқни оқ дейман мен қорани қора,
Ўзим ғамларимга топаман чора,
Қоқилишим кутиб юрган овора,
Ғийбатимни қилиб чарчамаганлар.
Имоним-тулпорим, ор-номус- ишим,
Ҳаром луқмасини тишламас тишим,
Майда-чуйдага гапга йўқ асло ҳушим,
Ғийбатимни қилиб чарчамаганлар.
Охиратда дўстдан савоб сўралар,
Ғаним чирмовиқдек йўлга ўралар,
Тили бошқа, дили бошқа жўралар,
Ғийбатимни қилиб чарчамаганлар,
Кимга одат бўлган оёқдан чалиш,
Бирингиз улфатсиз,бирингиз таниш,
Дўстмисиз ё душман оғайничалиш,
Ғийбатимни қилиб чарчамаганлар
Қарға бутун умр ўтади қақшаб,
Илон тусланади пўстини ташлаб,
Орқамдан гапирманг хотинга ўхшаб,
Ғийбатимни қилиб чарчамаганлар
Пул қўлнинг кирида,мансаб бир танга,
Қўрқоқ қочиб қолар,кирмайди жангга,
Ғийбат ярашмайди йигит одамга,
Ғийбатимни қилиб чарчамаганлар
Чарчамайсиз сира кутиб хатойим,
Кулиб заҳрингизни сочасиз доим,
Омадингиз берсин қодир худойим,
Ғийбатимни қилиб чарчамаганлар.
Хуршид Карим
Оқни оқ дейман мен қорани қора,
Ўзим ғамларимга топаман чора,
Қоқилишим кутиб юрган овора,
Ғийбатимни қилиб чарчамаганлар.
Имоним-тулпорим, ор-номус- ишим,
Ҳаром луқмасини тишламас тишим,
Майда-чуйдага гапга йўқ асло ҳушим,
Ғийбатимни қилиб чарчамаганлар.
Охиратда дўстдан савоб сўралар,
Ғаним чирмовиқдек йўлга ўралар,
Тили бошқа, дили бошқа жўралар,
Ғийбатимни қилиб чарчамаганлар,
Кимга одат бўлган оёқдан чалиш,
Бирингиз улфатсиз,бирингиз таниш,
Дўстмисиз ё душман оғайничалиш,
Ғийбатимни қилиб чарчамаганлар
Қарға бутун умр ўтади қақшаб,
Илон тусланади пўстини ташлаб,
Орқамдан гапирманг хотинга ўхшаб,
Ғийбатимни қилиб чарчамаганлар
Пул қўлнинг кирида,мансаб бир танга,
Қўрқоқ қочиб қолар,кирмайди жангга,
Ғийбат ярашмайди йигит одамга,
Ғийбатимни қилиб чарчамаганлар
Чарчамайсиз сира кутиб хатойим,
Кулиб заҳрингизни сочасиз доим,
Омадингиз берсин қодир худойим,
Ғийбатимни қилиб чарчамаганлар.
Хуршид Карим