🇪🇸 «БАРСЕЛОНА АФСОНАЛАРИ»
5-СОН. Неймар - Месси ва Роналду даврида ростакамига ўз армиясига, мухлисларига эга бўла олган персона!
Ромарио, Роналдо, Роналдиньо, Кака - булардан кейин Бразилиянинг лидери, асосий реклама манбаси ким бўлади? Камбағал оиладан чиқган суперталант Неймар энг муносиби.
Неймар Джуниор - 12 ёшидаёқ ўз агентига эга бўлган болакай. Неймар 14 ёшида «Реал» академиясига борган, Дани Карвахаль билан бир синфда (жамоада) тахсил хам олишган. Ўринли савол, Ней нега «Реал»да қолмаган? Икки версия: 1. ФИФА нинг ёш болакайларни 18 ёшгача академияга қўшиб олмаслик таъқиқи. 2. «Сантос»нинг 14 ёшлик болакай учун миллион доллар таклиф қилиши (Отасини кўндиришган).
Мадриддан қайтган йигитчани хозирги тил билан айтганда
дахшатли даражада "ПИАР" қилишди. «Сантос»нинг асосий таркибида ўйнашни бошлади,
2010-йил ЖАР даги ЖЧ учун миллий терма бош мураббийига Неймар жамоага чақирилишини талаб қилишди (14.000 одам петиция тўплаган). Неймарнинг пиар компанияси хатто унинг соч турмагини тез-тез ўзгартиришини маслахат берган - янги турмаг, янги инфога сабаб. «Сантос»даги даврини қидирсангиз хам уни миллион хил турмагда кўрасиз ;)
2011-йил Неймар «Пушкаш»ни ютганида, бу унинг Жахонга катта рекламаси бўлиб хизмат қилган. Ўша голни кўрмаган одам кам бўлса керак…
Неймар ўша йили хатто Олтин Тўп 10 лигига кириб олади. Карл, Бразилия чемпионатида ўйнаб-а ?;) Пиар компаниянинг дахшатли кучи бу. Албатта, Нейнинг ўзи хам ўта гўзал футбол намойиш ютган.
2012-йил, футбол қироли Пеле,
«Месси энг буюк футболчи бўлмоқчи бўлса, Неймардан зўрроқ бўлсин» деган гапи эса бу рекламаларнинг чўққиси бўлган.
Неймар - сотувга тайёр.Неймар Европага келмасиданоқ реклама бозорини эгаллашни бошлаган. Масалан 2012/13 мавсумда, миш-мишларга кўра Неймар «Сантос»дан ярим миллион доллар маош олган бўлса,
рекламалардан 1 йилда 10-15 миллион доллар топгани хақида хабарлар бор.
«Олтин Тўп? У Мессиники!». Неймар 2012-йилдаёқ бу даражага тортмаслигини тан олиб қўйгани етмаганидек, ўзи учун «Барса» эшикларини очган.
Ўша пайт келди, Неймар «Барселона»га ўтди.Скандал Нейнинг «Барса»га трансферидаёқ бошланди. Трансфер нархи 57 миллион дейилганда, хатто ўша 2014-йил хам бундай нарх, бундай футболчи учун жуда арзон эди. Неймар учун бутун Европа клублари курашган, барча жамаоалар, хатто «Анжи» хам…
Ушбу трансферда катта фирибгарлик барибир аниқланади, Блауграна президенти Россель истеъфога чиқади, ўрнига Бартомеу келади. Аслида Нейнинг трансфери «Барса»га шунчага тушгани айтилади:
• 40 миллион евро - «Neymar & Neymar» компаниясига (отасига)
• 17 миллион евро - «Сантос»га
• 7.9 миллион евро - «Сантос»га (+3 та футболчисини сотиб олиш пункти)
• 9 миллион евро - «Барселона» «Сантос» ўртоқлик ўйини учун
• 8.5 миллион евро - Неймар оиласига комиссия
• 2.6 миллион евро - Неймарнинг отасига 5% лик комиссия пули
• 10 миллион Неймарга
Футболига ўтсак. Неймар дебют мавсумида - дебют ўйинида гол урган, дебют Классикосида гол урган, ЧЛ да ўз хисобига дебют хет-ригини расмийлаштирган, аммо унинг дастлабки мавсумини қониқарли дейиш қийин. Сабаби: «Барселона» мавсумолди Суперкубокдан бошқа бирорта соврин ютмаган, Неймар Ла Лигада 9+8 голда иштирок этган холос, бахорда умумий 2 дона гол урган, муваффақиятли дриблинг фоизи 46% га тушиб кетган. Босимнинг 2 хисса ошиб кетганининг сабаби, «Реал»нинг 100 миллионлик Гарет Бейли супер мавсум ўтказган, прессада хатто Неймар трансфери "провал" дейилган.
2014-йил. Мезбон мундиал.Бразилиянинг асосий юлдузи мундиални Хорватларга қарши дубль билан бошлайди - MVP, 2-тур Мексика билан Очоа қахрамонлигидаги 0:0, сўнгги турда Камерунга дубль. 1/8 финалда мезбонлар қитъадоши Чилига рўбаро келишгач, пенальтилар сериясидагина 1/4 га йўл олишди. У ерда яна бир қитъадош Колумбия мағлуб этилди 2:1 ва Бразилия ярим финалда, аммо…Неймар ўша ўйинда белидан жарохат олди. Неймарни "носилка"да олиб чиқиб кетишаркан, бу ярим финалдаги трагедиянинг бошланиши эканини сезишгандек эди. Кейинчалик,
агарда Суниганинг оёғи 1-2 см пастроққа текганида, Неймар ногирон бўлиб қоларли дейилган. Ярим финал хақида ёзмайман.
Блауграна хаёти