❗️
ТЕЛЕГРАМДА ҲАҚОРАТ ҚИЛИШ
⚡️
САВОЛ;
Телеграм орқали бошқа шахсни ҳақорат қилган шахсга қандай жавобгарлик бор ?
⚡️
ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ➖ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари (7 500 000 сўм)дан қирқ баравари (15 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.
✏️ Телеграмда бўладими, инстаграмда бўладими, реал ҳаётда бўлмайдими фарқи йўқ, Ҳақорат хамма жойда ҳақорат хисобланади. Тўғри, Жиноят кодексида интернет тармоқлари орқали ҳақорат қилганлик учун оғирроқ жавобгарлик белгиланган, лекин у жавобгарликни шартлари бошқача.
✏️ Демак, ҳақорат қилган шахсни жавобгарликка торттириш учун даъвогар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бўлаётган ҳолат бўйича асосланган далиллар билан ариза бериши керак бўлади. Шунда унга телеграм орқали хақоратомуз гапларни ёзаётган шахс топилиб, юқоридаги 41-моддада белгиланганидек миқдорда жаримага тортилиши мумкин.
Каналга обуна бўлинг👇👇👇
@choyxona_xabarlari