#tadqiqot
Ўзбекистонда диссертация ёздириш нархи $3000 дан $5000 гача бўлиши мумкин экан. Манба.
Мен ҳам уч-тўрт кишини биламан – пулга ёздирган PhD ишини. Ҳозир университетда ишлаб, дарс бериб юришибди.
Бакалавр ё магистр пайтимиз диплом иши ҳимояси ўтгач, CD дискка ёзиб топишириш сўраларди асосий матнни. Нега десам, архивда туриши керак деб бўрттиришарди вазиятни. Билсам, биздан кейин келадиган ота-онасининг эркатойларига айрим “савобталаб”, “бола бечора ўсал бўлиб қолмасин” дейдиган серҳиммат “домлалар” тайёр ишларни юмалоқ ёстиқ қилиб “яп-янги диплом иши” ясаб беришаркан.
Мен диплом ва магистр иши ёзган йиллари (2016 ва 2018 йил) плагиаторликка қарши кураш деган гаплар номига эди, холос.
@chnizomiddinova