Бугун Пеп Гвардиола таваллуд топган кун. Мураббийнинг ҳаётий сабоқларини ўқинг🔹 Мураббий ўз нуқтаи назарини журналистларга тушунтириб бериши лозим. Эрталабки газеталарнинг сарлавҳалари қандай бўлиши шунга ҳам боғлиқ.
🔹 Менинг фалсафам оддий: тўп бўлмаса - пас бўлмайди, пас бўлмаса - назорат бўлмайди, назорат бўлмаса - футбол бўлмайди. Тўп ҳаракатланаётган тезликдан илдамроқ югуриш имконсиз.
🔹 Мен тики-такани ёмон кўраман. Тики-така билан бошқа ҳеч қандай иш қилишни хоҳламайман. Тики-така - белкуракдаги ахлат, шунчаки ўйлаб топилган атама.
🔹 Айтишларича, футболдаги жамоани ўзгартиришдан кўра хотин алмаштириш осонроқ экан. Аслида ҳам шундай.
🔹 Ғалаба қозонишнинг сеҳрли формуласи йўқ. Агар шундай бўлганида, футбол супермаркетга бориб харид қилишдан фарқ қилмаган бўларди: келардинг, энг яхшисини танлаб, чиқиб кетардинг.
🔹 Футболда энг ёмон нарса баҳоналардир. Баҳоналар ривожланишингиз ёки олға интилишингизга тўсқинлик қилишини англатади.
👉
Батафсил:
https://championat.asia/uz/news/378215@championatasia