Гилос яхши ривожланиши учун тавсиялар!
Қуёш нури дарахт ичига яхши кириши учун ҳар йили ўсган шохлари 10% га қисқартириб буталанади. Дарахтларнинг қариш даврида 4–5 ёшли шохлари кесилиб кўпроқ ёшартирилади. Агар куртак ҳаракатга келишидан олдин 3% ли ва гул тўкилгандан сўнг 1% ли бордо суюқлиги билан ишлов берилса, гилос дарахтларида кўп учрайдиган бактериал рак (елим чиқиш) касаллиги олдини олиш мумкин.
Гилос дарахти кўп сувга чидамсиз ҳисобланади. Кўп суғориш илдиз чириши ва бошқа касалликларларга чалинишига сабаб бўлади. Сувни яхши ўтказмайдиган тупроқлар гилос дарахти илдизлари учун муаммо туғдиради. Шунинг учун, оғир тупроқ шароитларида дарахтлар атрофида сув кўлмаклаб (йиғилиб) қолиши хавфи олди олиниши керак. Ёз давомида дарахтлар ривожланишини таъминлаш учун ариқ билан суғорилса ҳар 10 кунда бир марта ёки томчилатиб ҳар 2 кунда бир суғориш мақсадга мувофиқ.