GENERALISSIMUS dan repost
Ўзбекистонда мингдан зиёд автомактаб ишламаяпти. Нега?
Ўзбекистонда юзлаб, хусусан, Тошкентда ўнлаб автомактаблар неча ойдан буён ишламаяпти. Тадбиркорлар бунга имтиҳон марказларига мўлжалланган «оғир талаблар»нинг автомактабларга ҳам қўллангани сабаб бўлди, дейди. ЙҲХХ эса талабни бажарганлар бемалол ишлаётганини айтмоқда.
Ўзбекистонда транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга ихтисослашган нодавлат ўқув муассасалари 2024 йил февралидан бери тўлақонли ишлаётгани йўқ. Кўплаб хусусий автомактаблар ўрганувчиларнинг янги гуруҳларини рўйхатдан ўтказа олмаяпти. Оқибатда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабда ўқишни истовчилар ва шу фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар қийин аҳволда қолган.
Бир неча автомактаб масъуллари ва ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) билан боғланиб, вазиятни ўрганди.
Нега юзлаб нодавлат автомактаблар ишламаяпти?
Ўзбекистонда 2023 йил охиригача 1400 дан ортиқ нодавлат автомактаб бор эди. Ҳозир уларнинг бор-йўғи 80 дан ортиғи фаолиятини давом эттиряпти. Масалан, Хоразмда 23 та, Наманганда 19 та, Бухорода 17 автомактаб ишлаётган бўлса, Сурхондарё, Навоий, Жиззах вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида «права» олишга тайёрловчи бирор хусусий муассаса ишламаяпти.
«Ҳозир автомактабимиз ёпилган, «регистрация»га рухсат йўқ. Гуруҳларни очолмаяпмиз. Автомактабларнинг иши тўхтаб қолганига 7 ой бўлди — февралдан бери ҳеч қайси автомактаб гуруҳ очолмаяпти», — дейди Тошкентдаги автомактаблардан бирининг шахсини ошкор этмаслик шарти билан суҳбатлашган вакили.
«Автомактабларни лицензиялаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 408-сонли қарорига ўзгартишлар киритилган. Бу ўзгартишлар бўйича энди автомактабларнинг худди имтиҳон марказларидагидек жиҳозланган 1 гектарлик автодроми бўлиши ёки шундай автодромни ижарага олиши керак. Бу — оғир талаб», — деди Тошкентдаги бошқа бир автомактаб вакили.
@generalissimo_marshal