Президент қарори (ПҚ-402-сон, 22.11.2024) қабул қилиниши Сирдарё вилоятида саратон касалликларига қарши курашнинг янги босқичини бошлаб берди. Бугунги кунда вилоятимизда юқори технологик даволаш усуллари қўлланилмоқда. Даволаш ва ташхис қўйишнинг жахон стандартлари даражасига мос замонавий юқори технологик хизмат кўрсатилмоқда. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти филиали кимётерапия бўлими мудири ва Сирдарё тумани куратори И.Ж.Хайдаров бошчилигида ва бошқа онколог шифокорлар паллиатив булими мудири Ш.Ў.Жўраев, онкожаррох Ж. Шарипов билан биргаликда Сирдарё тумани ахолиси, ТТБ ходимлари ўртасида “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори ижросини таминлаш максадида саратон касаллигини эрта аниклаш ва унга қарши кураш борасида онкологик саводхонликни ошириш юзасидан ташкилий-услубий чора-тадбирлар, маьруза ва мастеркласлар амалга оширилди.