Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Наманганда йирик миқдорда контрабанда тамаки маҳсулотлари қўлга олинди
Наманган вилояти божхона бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Давлатобод туманида 4 000 қути, Янгиқўрғон туманида ҳам 4 000 қути "Милано" тамаки маҳсулотлари ва Наманган шаҳрида тахминий қиймати 175 миллион сўмлик 11650 қути турли хил тамаки маҳсулотлари қўлга олинди.
Маълум қилинишича, ўтган 10 ойда вилоятда жами 48 та ҳолатда 2 млрд 598 млн сўмдан зиёд, 219 598 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари аниқланган. Рақамлар кичкина эмас. Бироқ, сўнгги вақтларда контрабанда тамаки маҳсулотларини йўқ қилиниш жараёни матбуотда анча камайгандек. Қизиқ, агар ҳақиқатдан ҳам қўлга олиниб улар доимий тарзда йўқ қилинаётган бўлса, нега буни ёритиш камайиб кетмоқда? Албатта тегишли ташкилотлар бу ҳақида бош қотиришлари шарт, чунки бундай ҳолатлар аҳоли ўртасида ўринсиз миш-мишларни юзага келтириб чиқариши ҳеч гап эмас.
Контрабанда фаолияти нафақат давлат бюджетига жиддий зарар етказади, балки аҳоли саломатлигига ҳам хавф туғдиради. Бундай ҳолатлар давлат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиб, солиқ тушумларининг камайишига олиб келади.
@burgutuzb