🇪🇺🇺🇦🇷🇺🇨🇳
FT: Европа Иттифоқи Россияга Хбох ва ПлайСтатион етказиб беришни тақиқлашни режалаштирмоқда, чунки улар дронларни бошқариш учун ишлатилиши мумкинБу ҳақда Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий Кая Каллас маълум қилди.
Калласнинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага қарши босқини бошланганининг уч йиллигига тўғри келадиган санкциялар пакетидан ўйин консолларини етказиб беришга тақиқ ҳам жой олиши мумкин.
"Биз Украинага Россияга қарши курашда ёрдам берадиган барча турдаги нарсаларни санкциялар рўйхатига киритиш учун кўриб чиқяпмиз, шу жумладан, ўйин приставкаларини ҳам. Чунки улар дронларни бошқариш учун фойдаланилиши мумкин", — дея Европа дипломатияси раҳбарининг сўзларини келтиради Financial Times.
Нашр ўйин консолларини ишлаб чиқарувчи компаниялар, хусусан, Sony ва Microsoft 2022 йил март ойида уларни мустақил равишда Россия Федерациясига етказиб беришни тўхтатганини қайд этди. Янги тақиқ Европадан Россияга ўйин приставкаларини етказиб бериш билан шуғулланувчиларга қарши қаратилиши кутилмоқда. Ҳозирда ўйин приставкаларининг энг йирик етказиб берувчиси Хитой ҳисобланади.
Financial Times'нинг ёзишича, 2024 йилда Росдияга Хитой 120 миллион долларлик приставкалар етказиб берган, бу урушдан олдинги даражадан тўрт баробар кўп.
🔥
@burchakostida