Болалар нафақаси ва моддий ёрдам


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бола пули ва моддий ёрдам пули олиш учун маслахатлар.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


My.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uz — ушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz —  йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz — таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

💻 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store


#Диққат

‼️ Маҳалла "еттилиги" кимлар ва уларнинг вазифалари билан танишиб олинг!

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан маҳаллаларда “еттилик” фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларга қуйидаги асосий вазифалар юкланган:

➖ маҳалла раиси – эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

➖ ҳоким ёрдамчиси – ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

➖ ёшлар етакчиси – ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

➖ хотин-қизлар фаоли – аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

➖ Профилактика инспектори Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;

➖ солиқ ходими – маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

➖ ижтимоий ходим – ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиш.


Onlayn ariza dan repost
Online ariza qabul qlish boshlandi
Murojaat uchun: @online_ariza2024

🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤


👶 Болани парваришида бўлиш (декрет) даври иш стажини ҳисоблашда қандай аниқланади?

Маълумки, бола 3 ёшга тўлгунга қадар, болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, бироқ жами кўпи билан 6 йил иш стажига қўшилиши қонунчиликда белгиланган.

Бу нима дегани?

🔍 Мисол учун, аёл кишининг 30 йил меҳнат стажи давомида 3 нафар фарзанди учун иш стажининг 8 йили мобайнида парваришлаш (декрет) таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда фуқарога пенсия тайинлаш учун иш стажи ҳисоблашда жами 28 йил иш стажи ҳисобланади.

Яъни, 30 йил - 8 йил + 6 йил = 28 йил.

❗️Эслатма: Болани парваришлаш таътилида бўлиш даври (шу жумладан, пули тўланадиган таътилда бўлиш) ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшилмайди.


❔ Боқувчисини йўқотганлик сабабли пенсия олаётган аёл киши янги никоҳдан ўтса пенсияси тўхтатиладими?

⚡️ Қонунчиликка мувофиқ, аёл киши турмуш ўртоғи вафот этган бўлса ва у боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиб келаётган вақтда янги никоҳдан ўтган тақдирда ҳам пенсия тўланиши сақланиб қолади.

_

❔ Будет ли приостановлена выплата пенсии, если женщина, получающая пенсию в связи с потерей кормильца, вступит в новый брак?

⚡️ В соответствии с законодательством пенсия, назначенная по случаю смерти супруга (супруги), сохраняется и при вступлении пенсионера в новый брак.


Onlayn ariza dan repost
Online ariza qabul qlish boshlandi
Murojaat uchun: https://t.me/Muhammadsoliyevich1

🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат

‼️ Бола пули кимларга берилади ва кимларга берилмайди?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ℹ️ Kam taʼminlangan oilalarga bolalar nafaqasi va moddiy yordam tayinlashga ariza berish


⚡️⚡️ 18 ЁШГАЧА БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШ БЕРАМИЗ.

🔰 Болали оилаларга нафақа (18 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа) ва 12 ой муддатга тайинланади, бироқ бола тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.


🟢 Оила 2024 йилнинг 1 январидан-оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 621 минг сўмдан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

🟢 Болали оилаларга нафақа яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

🟢 Болали оилаларга нафақа тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

📑 Аризага қуйидагилар илова қилинади:

1️⃣ ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

2️⃣ чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

3️⃣ болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

4️⃣ оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

5️⃣ ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

🔰 Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад миқдори юқори бўлса;

б) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:

1️⃣ ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

2️⃣ жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, ДХХ, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;

ж) белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда.

з) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

и) оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда.

🟢 Асос: Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ


БОЛА ПУЛИ ОЛИШДА НИМАЛРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК!

1.
Бола пули олиш учун ариза намунаси худуд МФЙда тўлдириб берилади ва ушбу тўлдирилган маълумотнома, пенсия жамғармасига юборилиши;

2. Ёлғиз она бўлса, даромадлар тўғрисида маълумот сўралмаслиги, ёлғиз она деганда боқувчиси йўқ, никохи қонуний бекор қилинган аёллар тушунилади.

3. Оилада, 3 ёшга тўлмаган бола бўлса, онасидан иш хаққи тўғрисида маълумотнома сўралмаслиги, бироқ турмуш ўртоғининг иш хаққи ёки ўзини-ўзи банд қилинганлиги хақидаги маълумотномаси бўлиши кераклиги;

4. Бола пули 2024 йил 1 январдан бошлаб, 3 ёшгача бўлган болага 325 минг сўм, ундан кейингисига 150 минг сўм ва ундан кейингисига 100 минг сўмдан хисобланиши;

5. Оила кам таъминланган оила бўлиши, оилани хар бир аъзосига тўғри келадиган даромади 621 минг сўмдан ошмаслиги;

6. Оилада турмуш ўртоғи чет давлатда ишлаётган бўлса, унинг даромади 2.100.000 сўм деб хисобланиши, ўзини-ўзи банд қилган фуқарони даромади ҳам, худди шу миқдорда хисобланиши;

7. Оиладаги фарзандлар 3 ёшдан ошган бўлса ва ушбу оила тўлиқ оила бўлса, эр хотиндан иш хаққи тўғрисида маълумотномаси бўлиши кераклиги талаб қилиниши;

8. Бола пули юзасидан МФЙга берилган ариза, пенсия жамғармасига йўллангач, 1 ой ичида автоматик тарзда, даромад ва бошқа холатлари аниқланиши, бунда инсон омили аралашмасдан, компютер база орқали аниқлаган маълумотлар асосида тайинланиши ёки рад қилиниши;

9. Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, банд қилинганлиги, рўйхатга олинганлиги аниқ бўлгач, бола пулига ариза беришлари кераклигига, бунда даромади 2.100.000 сўм деб хисобланишига, эътиборларини оила аъзосига тушадиган даромад 621 минг сўмдан ошиб кетмаслигига риоя қилишлари;

10. Оилани даромадига, 7 йил тўлмаган транспорт воситаси, номида иккита уй, ёки қўшимча бино бўлиши, қўшимча ер майдони ва томорқалар, сонидан келиб чиқиб, қора мол сигир ва қўй эчкилар ҳам оила даромади хисобига олинишини инобатга олишлари керак.

Бола нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш шартлари шу ерда https://lex.uz/docs/5688101


Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа («Суюнчи пули»)

Миқдори 738 150 сум бир марталик

2024-йил 1-апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

биринчи фарзанди учун — барча аёлларга;

иккинчи фарзанди учун — фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

Қаерга мурожаат қилинади?

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш доирасида мурожаат талабисиз тайинланади.

“ФҲДЙнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этилганида туғилганлик ҳақидаги маълумотнома “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимига юборилади.

Маълумотномани ким кўриб чиқади ва қарор қандай қабул қилинади?

“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали нафақа автоматик тарзда тайинланади ва натижаси бўйича нафақа олувчига СМС хабар юборилади.

Нафақа тўловлари қачон ва қаерда амалга оширилади?

Бола туғилиши ФҲДЙ да қайд этилганидан сўнг нафақа олувчининг АТ “Халқ банки”га мурожаати асосида нафақа нақд шаклида ёки пластик картасига пул ўтказиш йўли билан тўланади.

https://t.me/bolalar_puli_haqida


Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси
Миқдори


250 000 сўм 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1-бола

325 000 сўм 3 ёшгача бо 'лган 1-бола

+150 000 сўм 2-бола

+100 000 сўм 3-ва ҳар бир кейинги бола

Фуқаролар учун ариза бериш ва тайинлаш тартиби

Қаерга мурожаат қилинади?

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига (маҳаллага) тақдим этилади.

Ариза топширишда қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Ариза топширишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
1) ариза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ИД-карталари;
2) оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;
3) ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ ва пул ўтказмалари ўрганилиши учун Марказий банк ва тижорат банкларга ариза.
Алоҳида ҳолларда, шунингдек қуйидагилар талаб этилади:
а) чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ИД-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи;
б) болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси.

Маҳалла ходимлари юқоридаги ҳужжатлар билан қандай ишлайди?

1) барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги текширади;
2) ариза берувчининг оила таркиби тўғрисидаги маълумотни тасдиқлайди;
3) аризани махсус рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади;
4) ҳар беш кунда, бироқ ариза берилган ойнинг 19-санасига қадар ариза ва зарур ҳужжатларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.

Аризалар нечанчи санагача қабул қилинади?

Аризалар болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кейинги ойда кўриб чиқилади.

Туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан нималар қилинади?

Ариза ва тақдим этилган ҳужжатлар туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан ҳар куни, бироқ ариза берилган ойнинг 26-санасигача «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилади.

Аризани ким кўриб чиқади ва қарор қандай қабул қилинади?

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида автоматик шакллантирилади ва қабул қилинади. Ариза берувчига болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида ёки рад этилган ҳолда рад этиш сабаблари кўрсатилган электрон хабар аризада кўрсатилган мобил телефон рақамига СМС кўринишда юборилади.

https://t.me/bolalar_puli_haqida


Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам
Миқдори


380 000 сўм

6 ой давомида берилади

Фуқаролар учун ариза бериш ва тайинлаш тартиби

Қаерга мурожаат қилинади?

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига (маҳаллага) тақдим этилади.

Ариза топширишда қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Ариза топширишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
1) ариза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ИД-карталари;
2) оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;
3) ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ ва пул ўтказмалари ўрганилиши учун Марказий банк ва тижорат банкларга ариза.
Алоҳида ҳолларда, шунингдек қуйидагилар талаб этилади:
а) чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ИД-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи;
б) болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси.

Маҳалла ходимлари юқоридаги ҳужжатлар билан қандай ишлайди?

1) барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги текширади;
2) ариза берувчининг оила таркиби тўғрисидаги маълумотни тасдиқлайди;
3) аризани махсус рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади;
4) ҳар беш кунда, бироқ ариза берилган ойнинг 19-санасига қадар ариза ва зарур ҳужжатларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.

Аризалар нечанчи санагача қабул қилинади?

Аризалар болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кейинги ойда кўриб чиқилади.

Туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан нималар қилинади?

Ариза ва тақдим этилган ҳужжатлар туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан ҳар куни, бироқ ариза берилган ойнинг 26-санасигача «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилади.

Аризани ким кўриб чиқади ва қарор қандай қабул қилинади?

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида автоматик шакллантирилади ва қабул қилинади. Ариза берувчига болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида ёки рад этилган ҳолда рад этиш сабаблари кўрсатилган электрон хабар аризада кўрсатилган мобил телефон рақамига СМС кўринишда юборилади.

https://t.me/bolalar_puli_haqida


1. Жаннатдаги “Райён” эшиги муборак бўлсин!
"Жаннатда бир эшик бор, уни "Райён" деб аталади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киришади".

2. Рўзанинг шафоати муборак бўлсин!
"Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади".

3. Аллоҳ таолога рўбарў бўлгандаги хурсандчилик муборак бўлсин!
"... Роббисига йўлиққанда, рўзаси ила хурсанд бўлади".

4. Дўзахдан омонлик муборак бўлсин!
"Рамазоннинг ҳар кечасида дўзахдан озод қилинадиганлар бўлади".

5. Ўтган гуноҳларингиз кечирилгани муборак бўлсин!
"Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади".

6. Қабул бўлган дуолар муборак бўлсин!
"Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди".

7. Аллоҳнинг мукофоти муборак бўлсин!
"...фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим бераман".

Аллоҳ таоло Ўзи муваффақ этиб тутган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин!


Арафа муборак азизлар!!!

https://t.me/bolalar_puli_haqida


Assalomu alaykum!
O'zbekistonda yangi @BittaKam_bot o'z faoliyatini boshladi!
Ushbu bot orqali haydovchilar va yo'lovchilar o'zlari istagan yo'nalish va vaqt bo'yicha e'lon berishlari mumkin.
Botdan foydalanish mutlaqo BEPUL!
Ro'yhatdan o'ting va o'zingiz istagan manzilga arzon, tez va oson yetib borish imkoniyatiga ega bo‘ling.
Botga bog'lanish uchun havola👇👇👇

https://t.me/BittaKam_bot


Хозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида

🔷 Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (Энг кам ойлик) ойига _1 050 000 сўм

🔷 Базавий ҳисоблаш миқдори _ 340 000 сўм

🔷 Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;

🔷 Ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;

🔷 Ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

🔷 Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

🔷 1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 527 000 сўм;

🔷 Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

🔷 Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 608 000 сўм;

🔷 Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 621 000 сўм;

🔷 Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори –
621 000 сўм;

🔷 Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига
621 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 212 000 сўмдан қўшилади.

❗️Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига
621 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.


Пенсия билан нафақанинг фарқи нимада?

Кўпчилик фуқаролар пенсия ва нафақа сўзларини бир хил тушунча деб ҳисоблашади. Яъни “нафақа” сўзи “пенсия” сўзининг рус тилидан таржимаси деб тушунишади. Аслида эса бу икки сўз икки хил маънони англатади.

Хўш, қандай дейсизми?

Пенсия — бу уни олиш ҳуқуқи “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ аниқланадиган ҳамда шахсларга пенсия ёшига тўлиш, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови.


Пенсия миқдори фуқаронинг иш стажи ва иш ҳақига мувофиқ тайинланади.

**Нафақа — “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга нафақа ёшига тўлиши, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови.
**

☝️Нафақалар қонунчиликда белгиланган қатъий миқдорларда тўланади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг фарзандларига тўлов-контракти тўлаб берилишидан хабардормисиз?

https://t.me/bolalar_puli_haqida


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Устоз шоколад есак рўзамиз бузиладими? 😅

Хар йили рамазонда болажонлар берадиган савол...

https://t.me/bolalar_puli_moddiy_yordam

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.