ITTIFOQ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Tahlillar, noodatiy va shaxsiy fikrlar. Murojaatlar va ularning ijrosi.
Aloqa uchun 👇

@xalq_murojaatlari_uchun_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Sirdaryolik_Insider dan repost
🔥 Kia Sportage - Ishonchli dvigatel, keng salon va zamonaviy texnologiyalar har qanday yo‘lda maksimal qulaylikni ta'minlaydi.

✅Oylik to'lov - 5.915.000 so'mdan
✅To'lov muddati - 5 yilgacha

📞 Batafsil ma’lumot +998555000533 raqami orqali.

REKLAMA


Sirdaryolik_Insider dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Legal Way Online дегани чикипти.

Товар сотар экан, тагиздан тўртта одам олиб келишингиз керак экан.

Бирорта саволга жавоб йўқ.

Руйхатдан ўтганмисизлар десам ЯТТ гувохномаси ташлаб беришаяпти.

ЯТТ га 100 та ишчи ишлатар экан мехнат.уздан регистрация йук экан.

Онлайн касса апаратидан чек бермас экан. Лекин даромад солиғи тўлар экан. Прикинь😂

Солиқчилар Сизга тушум керакмиди?

Мана тушум, агар, 100 та ишчини ноқонуний ишлатаётган бўлса?

Бир ойда 100 кишига энг кам иш хаққи ёзилганида хам, сентябрда очилганлигини ҳисобга олсак, 83.1 млн сўм солиқ тўланмаган бўлади.

Саволга жавоб бера олмагандан гурухдан чиқариб юборишди.

Кимдир буларни ўраганадими?

Бунақа лоийҳалардан молиявий пирамидани хиди келмаяптими?

Солиқчилар шу ердамисизлар?

Киберхавфсизлик канака сертификат бергансизлар буларга?

Менда бу болани ЯТТ гувохномаси бор, керак бўлса, тегишли ташкилотларга ташлаб берамиз

Қанисизлар, онлайнчилар?

Келинглар суҳбатлашамиз.

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Sirdaryolik_Insider dan repost
2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Sirdaryolik_Insider dan repost


Sirdaryolik_Insider dan repost


Sirdaryolik_Insider dan repost


Sirdaryolik_Insider dan repost


Sirdaryolik_Insider dan repost


Sirdaryolik_Insider dan repost


Sirdaryolik_Insider dan repost


Sirdaryolik_Insider dan repost
#Ботга_мурожаат

Таҳрирсиз берилмоқда.


Ассалому-алайкум хурматли Кадастр Агентлигининг ишончли вакиллари.

Сизга Сирдаре вилояти Ховос тумани Нурли келажак МФЙ нинг Кайирма кучаси 6-хонадонда яшовчи Узбекистон фукораси Тошкулов Жобборкул Эркабаевич Кадастр билан боглик муоммо буйича Мурожаат этмокдаман.

2004 йил уйимни оркасига Ахлатхона булиб етган жойни тозалаб 8х16 метр Молхона-бостирма курган эдим. 2014 йил Уй-жойимни Ховос тумани Хокимияти томонидан Хоким Карорини чикартирдим.

Лекин Хоким карорида уй-жойларим ошхона, баня, тандирхона ва Молхона-бостирма киритилган булиб Кадастр ходимлари томонидан молхона-бостирма биноси киритилмай колиб кетган.

2024 йил Ховос тумани Кадастр Агентлиги бошлиги Азамат деган бошлик келиб бузасиз деб жарима езиб кетди.

Лекин етти ойдан буен Судма-суд юриб тортишиб бузганим йук.

Лекин кучамизда жойлашган бошка кушниларимга, куча бошида яшаетганларнинг молхона ва курилиш биноларини биронтасини кадастр хужжатлари йук хамда улар бинолари йулга, канал буцига якин булиб уларга тегинмай жарима езмай кетди.

Қонун факат камбагаллар учунми. Бойларга хеч ким тегина олмайди, жарима кила олмайди. Бу менда шубха уйготмокда. Текширсин ва бир чекадан хаммага бир хил муомилада булиб одам ажратиш керак эмаску. Агар мен хам ушанда пулим булганда бир-икки сум миллион сум еки доллар берганимда менга хам тегинмай кетар эдими ва мен ахмокка ухшаб судма-суд югуриб юрмасмидим.

Шу сабабли бизни кучамизни Кадастр буйича текширганларингизда холисона назорат текширувини утказишларингизни сурайман.

Тел ракамим 97.275.42.46.

П.С. Бу мурожаат тўғрими ёки нотўғрими, мени текшириш имконим ва ваколатим йўқ. Балким тўғридир, балким нотўғри, текшириб кўриб бир нарса деворасизлар-а?

Бу фуқаро Сизларга умид билан ёзаяпти, устидан ёзворманглар тағин. Фуқарода энди, муаммом ҳал бўлиб қолар деяптида.

Айбга буюрмайсизлар энди, шунақа бўлиб қолди. Ўта қимматли вақтларингни олганим учун узур сўрайман. Мана мурожаатдан кўриниб турипти. Такшилот ўта зўр ишлаяпти. Бўшашманглар мана шу темпда давом этиш керак.

Бошим эгилгунча таъзимдаман. Рахмат, рахмат.

Узур, узур, узур.

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Sirdaryolik_Insider dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Гулистон шахридаги тирбандликни, шахар Хокими хал қила оладими?

Ўзи нимадир иш қилинаяптими?

Вилоят Хокимияти кўчасидаги кўчани очиб юборилиши тирбандликни бартараф эта оладими?

Подкастни
, тўлиқ қўриш учун👇👇
https://youtu.be/nF4vDaD0Fzc?si=4yypXGD4XhRQFg8F

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Sirdaryolik_Insider dan repost
Ватандошлар, ёрдамингиз керак


Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани Пахтакон махаласида яшовчи, Ахадов Хусан акага Мия ўситмаси ташхиси қўйилипти.

Депутатимиз Шоира опа алоқага чиқтилар, маълумот текширилган.

Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғини хам хабари бор экан, кўп ёрдами тегаяпти экан.

Азизлар, шу акамизга қўлимиздан келганча ёрдам қилайлик операцияси учун, 40.0 млн сўм пул керак экан.

Кимнидир эҳсон қилиш қўлидан келмаса, шу хабарни тарқатиб берсин.

Раҳмат

Эҳсонларингиз қабул бўлсин.

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Sirdaryolik_Insider dan repost
Яшаш қийинлашиб боряпти. Одамлар бир-бирини аямаяпти.

Бир ошнам фармацевтикада ишлайди, қолгани унинг тилидан:

“Оддий цефтриаксон бор, кейин сал кучлиси бор: цефтриаксон сульбактам. Бизни тармоқ кучлисини сотади. Дўхтирлар билан келишамиз. Оддий цефтриаксон керак жойига ҳам кучлисини ёзаверади. Унга фарқи йўқ. Кейин агент дегани бор: у дориларни “ўтказади”. Ойига ўртача 15-30 млн бонус оладиган агентлар бор. Мени ишимам шунга яқин”.

Қолганини ёзмайман, ҳамма билади чунки.
Расмда битта акага оддий шамоллаш учун ёзиб берилган дорилар

*дўхтир аввалдан танишингиз бўлсагина боринг ёки одамлар орасида ҳурмати бор (фейсбукдаги айрим дўхтир акалар) одамларга учранг. Шунчаки клиникадаги дўхтирга борманг.

Қолганига бориб ўтирманг. Калласига келганини, агент бериб кетганини ёзаверади.

Россияда шамоллаб дўхтирга борганимда “Бориб яхши овқатлан, ўтиб кетади” деб жўнатиб юборган.

Нурбек Йўлдошев

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Sirdaryolik_Insider dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бисмиллоҳи Роҳмани Раҳим ☝️

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Sirdaryolik_Insider dan repost
Янги Трамп!

Америкада куни кеча Президент бўлиб сайланган Жаноб Трамп айни дамда Ал-Арабия телеканалига интервью бермоқда. Қизиқ томони ҳали АҚШни ўзида бу каби чуқур савол-жавоб қилишга улгурмаган Жаноб Янги сайланган Президент Трампни Форс кўрфазидаги муҳим сиёсий каналлардан бирига чиқиб ҳалқаро мавзулар ва асосан Мусулмон давлатлар ҳақида гапирмоқда.

Муҳимларини қисқача эслатиб ўтамиз!

- Фаластинда на пул бор ва на қудрат бор, Ҳамас ни Октябрь 7 даги хужумига асосий айбдор Байден ва уни ҳамкорларидир шу жумладан Исроилдаги махсус хизматлар. Ғазодаги хар битта вайрон бўлган бинони томоша қилиб турди Байден, Мен эса бу каби томошабин бўлмоқчи эмасман!

- Урушни тугатиш ҳақида Мен ва Мени жамоаимда аниқ режа бор ва бу режага икки ой олдин борлигини айтганимда кўпчилик мени Президент бўлишимга ишонмасдан қараган эди.

- Эрон га АҚШ душман бўлмаган, магар уларни минтақадаги малайларини ҳаддидан ошишида Эронни айблаб келган. Эрон қўмондони Сулаймонийни ўлдиришга буйруқ берганимда асосий мақсадим Оятуллоҳга сигнал эди. У вақтда мен урушни хохлаганимда Эронга тўғри хужум қилардим, аммо Эрон хам Исроил хам АҚШ аскарларини ўлдирилишига юборилиши керак эмас! Мени демократлардан фарқим Мен доим келишиш тарафдориман! Эронга тегишлик режаларим бор ва бу режада аниқ урушиш ниятимиз йўқ!

- АҚШни хозир аҳволга келишига асосан шу уруш тарафдорлари ва Демократлар айбдордир! Мени давримда уруш бўлмади, балким уруш тугатилди. Яна бир бор айтаман АҚШ га уруш керак эмас! АҚШ га ўз давлатидаги муаммолар етарликдир.

- Мен яқингача тўғриси котта аҳамият қилмаган кичик жамоалардан бири Мусулмонлар эканлигини кўрдим. Уларга тинчлик кераклигини, уларга АҚШ да катта босим бўлганлигини, уларни АҚШ ни ривожланишидаги ўрни беқиёс эканлигини тан олиш даври келганини ҳис қилдим. Менга Мичигандаги учрашув чуқур из қолдирди. Яна бир бор бу ғалаба ортида илоҳий кучлар борлигига ишонишни бошладим.

- Араблар билан доим дўст бўлганмиз ва Ғазодаги ҳолат уларни қалбини мағзун қилгани ва бу уруш икки минтақада кераксиз кўплаб қурбонлар берганини тан олиш керакдир.

- Мени Оқ Уйни эгаллашимга ҳали вақт бор ва умид қиламанки Нетаняху бу урушни у давргача чўзмайди ва муаммоларни тан олиб бу урушни хато бўлганини тан олади. Уни мудофа вазирини ишдан бўшатиши шу йўл томонга қараб юришинр англатади деб умид қиламан. Ислом ва Мусулмонларга бутун дунёни АҚШ уларга душман деб кўрсатилишини тўхтатиш шартдир!

- Мен Муҳаммад исмини яхши кўраман ва бу исмлик кўплаб яқин дўстларим бор. Шу эфирда уларга салом йўллайман.

Ал-Арабиядан тўғри синхрон таржима. М. Муминов таржимаси.

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Sirdaryolik_Insider dan repost
Сирдарёдан икки кишини Президент мукофотлади


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади.

Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони имзоланди.

Фармонга кўра, қуйидагилар мукофотланган:

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан

Батиров Абдурахман Рузумбаевич - Боёвут туманидаги "Боёвут Тўмарис шифо" масъулияти чекланган жамияти болалар шифокори,
Сирдарё вилояти.

"Дўстлик" ордени билан,

Хлевная Елена Андреевна - Гулистон шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори, Сирдарё вилояти

Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланади


✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Sirdaryolik_Insider dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзимга яраша орзуларим бор...

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Sirdaryolik_Insider dan repost
Гулистон давлат университети ТОП 1000 га кирди


⚡️ Ўзбекистоннинг 23 та олий таълим муассасаси Осиёнинг энг яхши университетлари рейтингидан жой олди.

Ўзбекистон олий таълим муассасалари халқаро доираларда нуфузини ошириш орқали ўз мавқейини яхшиламоқда.

6 ноябрь куни Олий таълим соҳасидаги глобал таҳлил агентлиги ( QS Asia University Rankings 2025’) Осиёнинг энг яхши университетлари рейтингининг ўн олтинчи йиллик нашри – QS Asia University Rankings 2025’ни эълон қилди. 2025 йилги Осиёнинг энг яхши университетлари янги рейтингига Ўзбекистоннинг 23 та олий таълим муассасаси киритилган.

Шулардан 11 та ОТМ ўз ўрнини яхшилаган, 2 та ОТМ ўз ўрнини сақлаб қолган, 9 та ОТМ биринчи марта рейтингга киритилган ва 1 та ОТМ ўз ўрнини йўқотган. Янги рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистон ўз мавқеини энг ишончли тарзда яхшилаган Осиё давлатларидан бирига айланди.

Маълумот учун, 2025 йилги Осиёнинг энг яхши университетлари рейтинги ( QS Asia University Rankings 2025) минтақанинг 25 та мамлакат ва ҳудудидан 985 та олий таълим муассасасини қамраб олган бўлиб, улардан 127 таси илк бор Осиё рейтингига киритилган.

П.С. Сирдарёни илм юксалтиради,

Туманни ривожлантириш учун нима қилиш кераклигини билмай юрган Хокимлар, мана Сизга тайёр энциклопедия, фойдаланинглар.

Албатта текингамас🫡

ГУЛДУ, сила 💪💪

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Sirdaryolik_Insider dan repost
⚡️Диққат! Фирибгарлик!

Одамларнинг картасидан пул ечиляпти, одамларнинг номига катта миқдордаги микроқарзлар олиняпти.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳеч қанақа ёрдам қила олишмаяпти.

Чунки, пуллар бу ишлардан умуман хабари йўқ “бомж”ларнинг картасига тушяпти ва ундан кейин изсиз равишда йўқолиб қоляпти.

Банклар деярли бир хил: Анорбанк, TBC банк, Даврбанк, тўлов тизими Uzum, Humans ёки Paynet.

Бу жуда жуда шубҳали!!! Нега айнан шу банклар?

Нега айнан шу тўлов тизимлари?!

Хавфсизлик чоралари:

1. Картангизга пул тушиши билан коммунал тўловларни тўланг ва қолган суммани нақдлаштириб олинг ёки онлайн омонат очинг (керак бўлганда етарли суммани ечиб турасиз);

2. Нотаниш инсонлар билан видеочақирув (видеовызов) орқали умуман гаплашманг;

3. Асосий пул тушадиган картангиздан SMS information хизматини ўчиринг;

4. Телефонингизга келган кодларни ҳеч кимга юборманг ва нотаниш сайт ёки иловаларда терманг;

5. Картангизга пул юборишмоқчи (перевод денег) бўлганда, картангиз расмини эмас, фақат 16 тадан иборат рақамларни (8600 ёки бошқача бошланадиган) юборинг, картанинг амал қилиш муддатини юборманг.

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

448

obunachilar
Kanal statistikasi