Biznes-ombudsman


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil
https://biznesombudsman.uz/
facebook.com/biznes.ombudsman
instagram.com/biznes_ombudsman

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📆 16-21 декабрь кунлари Бизнес-омбудсман фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести

#дайжест

🔵 Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов бошчилигида Тошкентда III "Бизнесда ҳалоллик" халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтди

🔵 Вакил ёрдамида тадбиркорнинг ишчиларига ойлик иш ҳақилари тўланиши таъминланди

🔵 Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов халқаро анжуманда иштирок этиш учун Жанубий Кореяга борди

🔵 АОКАда Вакил девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида халқаро бизнес-форум юзасидан брифинг бўлиб ўтди

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича 2024 йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқотда белгиланган асосий вазифалар.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Рейтинг тизими орқали эришилган натижалар

Барқарорлик рейтинги натижасида Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича устувор вазифалар ва янги ташаббуслар

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича 2024 йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқотда асосий вазифалар белгилаб берилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟥III Халқаро бизнес-форумдан лавҳалар

📆 Жорий йил 18 декабрь куни Тошкентда "Тадбиркорлик фаолиятида ва унинг устидан давлат назорати жараёнларида коррупция хавфини камайтириш" мавзусида учинчи халқаро бизнес-форум бўлиб ўтди.

Бизнес-омбудсман, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган Форум самарали кечди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


🔵Шавкат Мирзиёев: Тадбиркорнинг ютуғи – бутун халқимизнинг ютуғи

📆 Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни мамлакатимиздаги фаол тадбиркорлар билан учрашди. Видеоселектор шаклида ўтган мулоқотда соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича йил якунлари ва 2025 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди.

– Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Биз давлат миқёсида қандай катта мақсад ва вазифаларни ўз олдимизга қўймайлик, уларни амалга оширишда бутун халқимиз билан бирга, аввало, сизларга таянамиз. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди Президент.


👨‍💻Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!

Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент: "Мураккаб геосиёсий шароитга қарамай, иқтисодиётимиз 6,3 фоизга ошиб, 111 миллиард доллардан кўпайди"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


20 декабрь – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар мақоми белгиланган кун

📆 1991 йил айнан шу куни Франциянинг Париж шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий муассасалар халқаро конференцияси бўлиб ўтган. Мазкур конференцияда дунёнинг турли мамлакатларидан келган Омбудсманлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакиллари иштирок этган.

Конференция якунида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан "Миллий инсон ҳуқуқлари институтларининг мақоми тўғрисидаги" тамойиллар қабул қилинган ва улар қабул қилинган шаҳар номи билан – "Париж тамойиллари" деб номланган.

Ушбу тамойиллар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро стандартларни белгилаб берувчи муҳим ҳужжат ҳисобланиб, улар фаолиятининг асосий тамойилларини белгилаб берди.

Маълумот учун: Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил институти фаолияти ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи миллий институт сифатида Париж тамойилларига тўла мос бўлиб, махсус Қонун билан тартибга солинади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
IT-Park резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Транспорт инфратузилмасида хусусий секторнинг роли янада оширилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Келгуси йилда туризм ва ташқи савдода тадбиркорлар учун имкониятлар янада кенгаяди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кичик бизнесга бериладиган кредитлар улуши ҳозирги 28 фоиздан 40 фоизга етказилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президентимиз сўзининг якунида барча тадбиркорларга мурожаат қилди:

“Бир фикрни доимо эсда тутишларингизни истар эдим. Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди.

Биз давлат миқёсида қандай катта мақсад ва вазифаларни ўз олдимизга қўймайлик, уларни амалга оширишда бутун халқимиз билан бирга аввало сизларга таянамиз.

Сизларни Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида ҳал қилувчи куч, деб биламиз.

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”.


Давлатимиз раҳбари тадбиркорларнинг эзгу мақсад билан илгари сурадиган ҳар қандай ғоя ва ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида улар ҳам жамиятимизнинг энг илғор вакиллари бўлиб, ислоҳотларимизни янада илгари суришда таянч ва суянч бўлишига ишонч билдирди.

Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Тадбиркорлар мева-сабзавотни асосан томорқадан олаётгани учун экспортга бир турдаги маҳсулотни узлуксиз ва сифатли етказиб беришга қийналмоқда. Шунинг ҳисобига экспортдан тушум ҳам паст.

Келгуси йилда 3,5 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди.

Шу боис, 1 миллион гектар мева-сабзавот ерлари 760 та уруғ берувчи ва 824 та экспортчи корхонага боғланди.

Шунингдек, Тошкент вилояти ва Наманганда янги тажриба бошланмоқда. Бунда пахта-ғалладан қисқарадиган ерлар 50 гектаргача йирик лотларда аукционга қўйилиб, саноатлашган плантация қилиш учун профессионал инвесторларга сотилади.

Бу ерлардаги 20 сотихгача майдонда “шок” усулида музлаткич, калибровка ва қадоқлаш цехлари қуришга рухсат берилади.

Етиштирилган мева-сабзавотни қайта ишлаш учун харид қилинган ускуналарга 1 миллиард сўмгача субсидия ажратилади.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Йиғилишда ички бозор билан чекланмасдан, экспортни янада кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Салоҳияти юқори бўлган тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат каби соҳаларда имкониятлар тўлиқ ишлатилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирда ип-калавани қайта ишлаш даражаси 50 фоиз бўлса, хом ипакда – 75 фоиз, мисда – 64 фоиз, мева-сабзавотда эса 16 фоизни ташкил қилмоқда.

Мамлакатимиздаги 1 мингга яқин конларда 100 дан ортиқ турдаги минерал хомашё базаси мавжуд. Тасдиқланган захиралар қарийб 1 триллион долларга баҳоланган.

Йилдан йилга қазиб олиш кўпаймоқда. Лекин саноатда юқори технологик ишлаб чиқариш улуши 25 фоиз.

Шу боис Президентимиз хомашёни чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қиймат ва экспортни кескин оширишга чақирди.

Мутасаддиларга тармоқлар билан биргаликда ҳар бир хомашё кесимида чуқур қайта ишлаш ва юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Дунёдаги 10 та энг бой компаниянинг 7 таси IT ва финтех соҳаларидан чиққан. Аҳолимизнинг 56 фоизи ёшлар. Президент таъкидлаганидек, шу рақамларни ўзи соҳада катта салоҳият, иш ўрни, юқори даромад ётганини кўрсатади.

IT, финтех, инновациялар, телекоммуникация каби соҳаларни хусусий корхоналар тез ривожлантириши, яратилган шароит туфайли қиймати 1 миллиард доллардан ошган “TBC Uzbekistan” ва “Uzum” хусусий компаниялари пайдо бўлгани бунга яққол мисол экани таъкидланди.

Бундай компаниялар кўпайиши учун янада кенг шароитлар яратилади.

Хусусан, уларга ривожланиш ва тадқиқот марказлари (R&D) учун лаборатория жиҳозлари, технологик ускуналарни божсиз олиб келишга рухсат берилади.

IT, финтех, тадбиркорликни молиялаштириш, экспорт, туризм, хизматлар, яширин иқтисодиётни қисқартириш каби долзарб масалалар бўйича Жамоатчилик кенгашида экспертлик гуруҳларини ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Охирги 3 йилда Божхона кодексининг 100 дан ортиқ моддасига ўзгартириш киритилди. Лекин унинг қоидалари ҳам Жаҳон савдо ташкилоти, ҳам тадбиркорларнинг талабига мос эмас. Шу муносабат билан ҳар томонлама янгиланган Божхона кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Мамлакатимизда 5 мингдан зиёд ишчиси бор, йиллик даромади 1 триллион сўмдан ошган, камида 100 миллиард сўм солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион” тадбиркорлар пайдо бўлди.

Бу корхоналар энг илғор технологиялар ва янгича бошқарувни жорий этган, ўзлари арзон ресурс олиб келаяпти, кредит ва солиқни ўз вақтида тўлаяпти, муддати ўтган қарзи йўқ.

Муҳими, улар ҳар куни янгиликка интилиб, изланишдан тўхтамаяпти. Улар кўп тармоқли корпорацияга айланиб, ёндош соҳалар ривожига ҳам катта ҳисса қўшаяпти.

Президент бошқа салоҳиятли тадбиркорларни ҳам қўллаб-қувватлаб, “чемпион” тадбиркорларни кўпайтириш кераклигини таъкидлади.

Бундай тадбиркорларга ер ва бинони тўғридан-тўғри бериш, давлат корхоналарини ҳам узоқ муддатга бошқарувга топшириш, ҳарбий саноат, дронлар ишлаб чиқариш, IT ва сунъий интеллектни кенг ривожлантиришда улар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкинлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Йирик давлат компаниялари трансформациядан ўтиб, ташқи молия бозорига чиқмоқда.

Энди тадбиркорлар ҳам банклар берадиган кредит билан чекланиб қолмасдан, халқаро стандартларга мослашиб, четдан мустақил ресурс жалб қилиш вақти келгани таъкидланди.

Энг муҳими, халқаро молия ташкилотлари бу борада яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр турибди.

Савдо-саноат палатаси халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиб, тадбиркорларнинг ташқи молия бозорларига чиқишига кўмаклашувчи марказ очиши муҳимлиги қайд этилди.

Бу орқали келгуси йилнинг ўзида камида 100 та маҳаллий компания халқаро молия бозорлари билан ишлашга ўргатилади.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Келгуси йилда маррани катта олиб, ялпи ички маҳсулотни 120 миллиард долларга, экспортни 30 миллиардга етказиш, инвестицияни 42 миллиарддан ошириш, 5 миллион аҳолини банд қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинмоқда.

Шу йилнинг ўзида хусусий секторда даромад солиғи тўловчилар сони 365 мингга кўпайди. Кейинги вазифа – уларнинг даромадини кўпайтириб, муносиб ҳаёт кечириши учун етарли шароит яратишдан иборат.

Лекин хусусий сектордаги ишчиларнинг 30 фоизида расмий ойлик 1 миллион сўмдан кам қилиб кўрсатилган. Айниқса, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразмда бу масала жуда долзарб экани таъкидланди. Бу асосан тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида учраяпти.

Бу ҳолатнинг сабаб-омилларини бартараф этиш мақсадида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чоралари ишлаб чиқилди.

Масалан, тўқимачилик ва чарм соҳаларида камида 2,5 миллион сўм ойлик тўлайдиган, 15 фоиз ишчиси эҳтиёжманд оиладан бўлган тайёр маҳсулот чиқарувчи тадбиркорларга енгилликлар берилади.

Бундай корхоналарнинг фойда солиғи ҳам, ишчисини даромад солиғи ҳам 1 фоиз бўлади. Бу имтиёзга жавобан улар 50 минг эҳтиёжманд одамни ишга олади.

Давлат бошқа тармоқлар учун ҳам бу йил тугайдиган имтиёзларни мана шундай ижтимоий мезон билан узайтиришга тайёр.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Умуман, мураккаб геосиёсий шароитга қарамай, иқтисодиётимиз 6,3 фоизга ошиб, 111 миллиард доллардан кўпайгани таъкидланди.

Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасига 38 миллиард доллар инвестиция кирди, экспорт 26 миллиард доллардан ошди.

Очиқ мулоқотда кўп тадбиркорлар ўзига ижтимоий масъулият олиб, эҳтиёжманд одамларни ишли қилишга тайёр эканлигини билдирган эди.

Ўтган қисқа вақт ичида тадбиркорлар 387 минг камбағал оила аъзолари ва 40 минг ногиронлиги бор одамларни даромадли қилди.

Мамлакатимизда камбағаллик даражаси йил якуни билан 9 фоиздан пасаяди.

Аминманки, ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлигимизни шу суръатда давом эттирсак, келгуси йилларда бу кўрсаткични
бемалол 6 фоизга туширамиз.


Шу ўринда, ваъдасини устидан чиқиб, янги қувватлар ҳисобига минглаб иш ўрни яратаётган, замонавий технология олиб кириб, янги ташқи бозорларни забт этаётган, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишига муносиб ҳисса қўшаётган барча тадбиркорларимизга чин дилдан миннатдорлик билдираман
”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.