Ҳусайн нима демоқчи бўлганини ёлғиз мен тушуниб турибман. Болалар бўлса нима гаплигига
тушунмай кулиб ётишибди.
— Нимага баттар бўларкан?
Ҳусайннинг томоғига бир нарса қадалгандай, овози титраб кетди.
— Чунки... чунки уйнинг эгаси бизни кўчага ҳайдаяпти. Ижара ҳақини беролмовдик.
Синфда кулги кўтарилди. Ҳусайн жойига ўтириб, икки қўли билан бошини чангаллаб олди.
Ўқитувчи жумлани яна қайтариб ўқиди: «Қизча узоқдан олтин деразали уйни кўрди».
— Қани, Дамир, сен жавоб бер. Шу жумлада уй қайси келишикда?
— Тушумда, афандим.
— Хўш, қайсида экан?
Бу гал ҳам Ҳусайн тушунмади. Дамирнинг жавобини ўзича йўйди.
— Тушида экан, афандим.
Яна кулги бўлди. Ҳусайн тушум келишигини «тушим» деб эшитган эди.
Ҳусайннинг кўнглидан нима кечаётганини ўқи-тувчи жуда кеч фаҳмлади. Кейин мавзуни ўзгартиришга мажбур бўлди.
— Ким қаерда яшаётган бўлса, шунга шукур қилиши керак. Биз қайси уйда турган бўлсак,
ўша уй биз учун ҳисобланади.
Кечқурун мактабдан қайтишимизда Ҳусайнни юпатиб келдим.
Анқарада об-ҳаво қалай? Бизда яна совуқ турди. Кеча озроқ қор ёғган эди, дарров эриб кетди.
Биз турган уйнинг ҳолати чакки эмас-у, лекин мен норозиман — залдаги катта печка мен ётган
хонани яхши иситмайди. Хўш, сизларники қалай?
Хатингни кутаман, Зайнаб.
Сени бир умр эсдан чиқармайдиган ўртоғинг:
Аҳмад Тарбай
(Турк ёзувчиси Азиз Несиннинг "Ғаройиб болалар" романидан)
https://t.me/bir_yaproq