🤢Нордон кекириш, "айниган тухум" ҳиди ёки аччиқ таъм: нима сабабдан пайдо бўлади ва бу ҳолатда нималар қилиш керак?
Кекириш - ошқозондан оғиз орқали ҳаво ёки газларнинг беихтиёр чиқиб кетиши ҳодисасидир. Баъзида у нордон, аччиқ, "айниган тухум" ҳидли ёки шунчаки сезиларли ҳидсиз бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар тез-тез юз бериб, ноқулайлик туғдирса, сабабларини аниқлаш ва зарурат туғилганда шифокорга мурожаат қилиш муҳим ҳисобланади.
👩🏻⚕️Саломатлигингизни асранг! Агар саволларингиз бўлса ёки тажрибангиз билан ўртоқлашмоқчи бўлсангиз, илтимос, изоҳларда ёзиб қолдиринг.
___
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Кекириш - ошқозондан оғиз орқали ҳаво ёки газларнинг беихтиёр чиқиб кетиши ҳодисасидир. Баъзида у нордон, аччиқ, "айниган тухум" ҳидли ёки шунчаки сезиларли ҳидсиз бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар тез-тез юз бериб, ноқулайлик туғдирса, сабабларини аниқлаш ва зарурат туғилганда шифокорга мурожаат қилиш муҳим ҳисобланади.
❓ Кекириш аслида нима сабабдан пайдо бўлади?
1️⃣Физиологик омиллар
🔹Тез овқатланишда, овқат пайтида гаплашишда ёки газли ичимликларни истеъмол қилиш натижасида ҳаво ютиб юбориш сабабли.
🔹"Қўзғатувчи" маҳсулотлар: дуккакли маҳсулотлар, карам, янги нон, газли ичимликлар - булар ичакда газ ҳосил бўлишини кучайтиради ва кекиришга олиб келади.
🔹Стресс: асабий зўриқиш баъзан қизилўнгач спазмларига ва тез-тез ҳаво ютиш билан "чуқур нафас олиш"га сабаб бўлади бу эса ўз-ўзидан ошқозонда ортиқча ҳаво тўпланишига олиб келади. Шунингдек стресс меъданинг моторикаси бузилишига, сфинктерлари (клапанлари) тонуси ўзгаришига, меъда шираси ишлаб чиқарилиши ортишига ёки камайишига сабаб бўлади.
2️⃣Касалликлар туфайли
🔹Гастрит, ошқозон яраси: ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши ёки зарарланиши унинг ҳаракат қобилиятига таъсир кўрсатиб, ошқозоннинг кислоталик даражасини оширади.
🔹ГЭРБ (гастроэзофагеал рефлюкс): қизилўнгач ва ошқозон ўртасидаги клапан заифлиги сабабли ошқозон суюқлиги юқорига кўтарилиши мумкин.
🔹Ўт пуфаги билан боғлиқ муаммолар: ошқозонга сафро тушиши, кекириш аччиқ таъмли бўлишига сабаб бўлади.
🔹Ошқозоннинг секин бўшаши: агар овқат узоқ вақт туриб қолса, ёқимсиз "сасиган" ҳид пайдо бўлиши мумкин.
🔹Ҳазм қилиш жараёни бузилишлари: Баъзи ферментлар етишмовчилиги ёки ичак муаммолари газ ҳосил бўлишини ва кекиришни келтириб чиқаради.
🔍Кекириш турлари
1️⃣Ҳаводан кекириш (ҳидсиз)
Кўпинча шошилиб овқатланадиган ёки овқатланиш пайтида гаплашиб ҳаво "ютадиган" одамларда учрайди.
2️⃣Нордон
Ошқозон кислоталигининг ошиши ёки гастроэзофагеал рефлюкс билан боғлиқ ҳолат. Кўпинча кўкрак қафаси ортида куйиш ёки ачишиш ҳисси билан бирга кечади.
3️⃣Аччиқ
Ошқозон сафро борлиги (ўт пуфаги ёки ўн икки бармоқли ичак муаммолари)ни кўрсатиши мумкин.
4️⃣"Айниган тухум" ҳиди
Ошқозонда овқат узоқ вақт қолиб кетиб, ачиш жараёни туфайли водород сульфид ҳиди пайдо бўлади. Бу кўпинча ошқозон моторикасининг бузилиши билан боғлиқ бўлади.
🚨Қачон хавотирланиш керак?
Кекириш қуйидаги ҳолатлар билан бирга кузатилса, кечиктирмасдан шифокорга мурожат қилиш лозим:
🔸Қоринда доимий оғриқ ва оғирлик ҳисси
🔸Кўнгил айниши ва қайт қилиш
🔸Иштаҳанинг йўқолиши ва вазн камайиши
🔸Қориннинг дам бўлиши (метеоризм), ич кетиши (диарея) ёки қабзият
🔸Тинимсиз жиғилдон қайнаши
🔸Қайт қилинганда ёки нажасда қон аралашмаси бўлса
Бу аломатлар жиддий касалликларнинг (ошқозон яраси, рефлюкс-эзофагит, панкреатит, онкологик касалликлар ва бошқалар) белгиси бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда гастроэнтеролог шифокори билан маслаҳатлашиш жуда муҳим.
☝️Кекиришнинг олдини қандай олса бўлади?
🔹 Овқатни оз-оздан ва шошилмасдан истеъмол қилинг.
🔹Овқатланиш пайтида ва ундан кейин стресс ҳолатларидан сақланишга ҳаракат қилинг.
🔹Газланган ичимликлар ва ёғли таомларни меъёридан ортиқ истеъмол қилманг.
🔹Агар ичингиз дам бўлишга моил бўлса, "ачитувчи" озиқ-овқатларни (дуккаклилар, карам, баъзи мевалар) истеъмол қилишдан чекланинг.
🔹Жисмоний фаоллик: очиқ ҳавода бироз сайр қилиш ва енгил машқлар овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради.
👩🏻⚕️Саломатлигингизни асранг! Агар саволларингиз бўлса ёки тажрибангиз билан ўртоқлашмоқчи бўлсангиз, илтимос, изоҳларда ёзиб қолдиринг.
___
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz