🫀 Юрак саломатлигини текшириш учун асосий таҳлиллар👇👇
________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
🤩 Асосий қон таҳлиллари:
🔴Умумий қон таҳлили (ОАК рус.) + ЭЧТ (СОЭ рус.) - камқонлик, яллиғланиш жараёнлари, инфекциялар ва тромбоз хавфини (тромботситлар орқали) аниқлашга ёрдам беради.
🔴 Умумий сийдик таҳлили (ОАМ рус.) - сийдикда оқсил ёки глюкозанинг мавжудлиги юракка зарар етказувчи қандли диабет ёки буйрак етишмовчилигини кўрсатиши мумкин.
🔴 Креатинин, Сийдикчил (Мочевина рус.) - буйрак фаолиятидаги бузилишлар юракка тушаётган юкламани ва қон босимини оширади.
🔴 Умумий билирубин (бевосита ва билвосита), АЛТ, АСТ - жигар ҳолати моддалар алмашинувига ва қоннинг ивиши жараёнларига таъсир қилади.
🔄 Липид алмашинуви:
🔹 Умумий холестерин таҳлили (ЛПНП, ЛПОНП, ЛПВП), триглитсеридлар - атеросклеротик хавф (юрак хуружи, инсульт) даражасини баҳолашдаги асосий кўрсаткичлардандир. Ҳар 3-5 йилда бир марта текширилиши тавсия этилади, агарда ирсий мойиллик бўлса, бир йилда бир марта.
🔹 Аполипопротеин B (APO-B) ва Аполипопротеин А1 (APO-A1) - атеросклероз хавфини янада аниқроқ баҳолаш имконини беради.
🤧 Кардиомаркерлар (айниқса инфарктдан шубҳа қилинганда)
🔘Тропонин I / Т - юрак мушаги шикастланишини аниқлашда (инфаркт) "олтин стандарт" ҳисобланади.
🔘КФК-МВ - инфаркт вақтида миқдори ошадиган фермент.
🔘Миоглобин - юрак мушаклари некрозининг эрта белгиси.
🔘NT-proBNP / BNP - юрак етишмовчилигида ошади, касаллик оғирлигини баҳолашда ёрдам беради.
⚡️ Яллиғланиш ва метаболизм кўрсаткичлари:
🔘С-реактив оқсил (СРБ рус.) - қон томирларида яширин яллиғланиш бор-йўқлигини аниқлашда ёрдам беради.
🔘Гомотсистеин - юқори даражада бўлса, эндотелий (томир ичи) шикастланиш даражасини ошириши мумкин.
🔘Қондаги глюкоза - қандли диабет юрак-қон томир касалликлари хавфини 2-4 баробар оширади.
🔘Электролитлар (калий, натрий, магний, кальций) - уларнинг мувозанати бузилса юрак ритми бузилишлари ва қон томир спазмлари юз бериши мумкин.
🤩 Кенгайтирилган коагулограмма:
🔴D-димер - тромблар ҳосил бўлиш хавфини баҳолайди.
🔴Фибриноген, ПТИ, МНО, АЧТВ - қон ивиши даражаси, қон кетиши ёки тромбоз хавфини аниқлаш учун муҳим.
🔴Антитромбин III, Протеин С, Протеин S, Плазминоген - тромбофилияга шубҳа туғилганда, янада чуқурроқ текширувлар ўтказиш учун тавсия этилади.
🔴Виллебранд фактори, фактор V (Лейден мутацияси), фактор II (протромбин) - тромбозларнинг генетик сабаблари аниқлаш учун қўлланилади.
🔴Анти-Ха - антикоагулянт (масалан, гепарин) қабул қилинаётганда унинг самарадорлигини назорат қилиш учун.
🔴Кардиолипинга қарши IgG антитаналар (Антитела к кардиолипину IgG рус.) - антифосфолипид синдроми хавфини баҳолайди (инсульт ва тромбоз хавфини билдиради).
🤩 Эндокринная система:
🔹Қалқонсимон без гормонлари (ТТГ, Т3, Т4) - номутаносиблиги юрак аритмияси ва қон босимининг ошишига сабаб бўлади
‼️ Эсда тутиш муҳим:
🔸Юқорида рўйхат чуқур текширув учун мўлжалланган бўлиб, уларни барчасини топшириш мажбурий эмас.
🔸Аниқ таҳлилларни шифокор беморнинг белгилари ва касаллик тарихидан келиб чиққан ҳолда тайинлайди.
________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz