💊 Эркакнинг саломатлиги ва бола кўриш қобилияти нафақат гормонларга, балки организмдаги витаминлар ва минераллар даражасига ҳам боғлиқ. Қуйида сперма сифати ва миқдорини, шунингдек, умумий репродуктив саломатликни яхшилашга кўмаклашадиган муҳим витаминлар ва минераллар рўйхати келтирдик. 👇👇
____________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
⚙️ Рух (Цинк рус.)
🔹Асосий вазифаси: жинсий гормонлар синтезида иштирок этади, сперматозоидлар миқдори ва сифатига (шу жумладан, уларнинг ҳаракатчанлигига) таъсир кўрсатади ҳамда иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Шунингдек, ҳужайраларнинг бўлиниши ва тўқималарнинг ўсишини яхшилайди. Рух етишмовчилиги тестостерон даражасининг пасайишига олиб келади, бу эса ўз-ўзидан эркак бепуштлигига олиб келиши мумкин.
🔧 Селен:
🔹Фойдаси: Сперматозоидларнинг ҳаракатланиш қобилиятини яхшилайди ва уларнинг миқдорини оширади, шунингдек, тестостерон синтези жараёнида иштирок этади. Тиббиёт ходимларининг фикрича, айнан эркак организмида ушбу микроэлементнинг етишмаслиги аёлда ҳомила тушиши ёки ҳомилада туғма нуқсонлар пайдо бўлишига сабаб бўлар экан.
🌿 B9 витамини (фолий кислотаси)
🔹Нима учун мухим: ДНК синтези ва ҳужайраларнинг бўлиниши учун муҳим аҳамиятга эга. Аёллар учун аҳамиятли бўлгани каби, эркакларнинг фертиллигида ҳам катта роль ўйнайди, чунки у сперматозоидларнинг генетик материал сифатига бевосита таъсир қилади.
🥛 B12 витамини
🔹Асосий вазифаси: Ямагучи университети тадқиқотларига кўра, сперматозоидлар миқдорини ва ҳаракатчанлигини оширади. Шунингдек, тананинг умумий энергия алмашинувини яхшилайди ва ҳужайраларнинг бўлиниш жараёнига ёрдам беради.
🍊C витамини
🔹 Нима учун муҳим: кучли антиоксидант бўлиб, эркаклар бепуштлигининг сабабларидан бири ҳисобланган сперматозоидларнинг "ёпишиб қолиши"га (агглютинациясига) қарши қарши курашади. Шунингдек, сперматозоидларнинг ҳаракатчанлиги ва яшовчанлигини оширади.
☀️D витамини
🔹Вазифаси: гормонлар мувозанатини, жумладан тестостерон даражасини меёрда ушлаб туришга ёрдам беради. Бундан ташқари, иммунитет тизими ва суяклар ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.
💛 E витамини
🔹Нима учун зарур: Кучли антиоксидант сифатида сперматозоидларни оксидланиш стрессидан ҳимоя қилади. У уруғнинг сифатини яхшилайдиган ва ҳужайра мембраналари соғлиғини сақлашга ёрдам берадиган "репродукция витамини" ҳисобланади.
🥩 L-карнитин
🔹Нима қилади: «Ёғ ёқувчи» сифатида машҳур, аммо репродукция соҳасида энергетик метаболизмни яхшилаб, сперма сифати ва миқдорини оширади.
🔹Факт: митохондрияларга ёғ кислоталарининг ташилишини ошириш орқали, сперматозоидларни ҳаракат учун зарур бўлган "ёқилғи" билан билвосита таъминлайди.
☝️Нима учун бу муҳим?
🔹Фертилликни ошириш: организимда рух (цинк), селен, витаминлар D, E, C, B12 ва Омега-3 етарли миқдорда бўлса уруғланиш имкониятини сезиларли даражада ошади.
🔹Генетик материалнинг ҳимояси: антиоксидант витаминлар (E ва C) сперматозоидларни шикастланишдан ҳимоя қилади.
🔹Гормонал мувозанатни сақлаш: рух, селен ва D витамини тестостерон даражасини меъёрида ушлаб туришга кўмаклашади.
‼️Муҳим: Мутахассис билан маслаҳатлашмасдан витаминлар ва биологик фаол қўшимчаларни (БАД рус.) ўзбошимчалик билан қабул қилиш дозанинг ошиб кетишига ёки бошқа нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли, витаминла ва биологик фаол қўшимчаларни қабул қилишни бошлашдан аввал, албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.
____________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz