Заковат мусобақаси давом этади...
Кеча, 14 февраль куни "Пешқадамлар карвони" ходималари ўртасида Заковат интеллектуал ўйинларининг навбатдаги иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.
Мусобақа Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг "Ҳадис ва ҳаёт" туркум китоблари, 2-жузи юзасидан ўтказилди.
Учрашув кўтаринки руҳда ўтди.
Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар қизғин баҳсларга гувоҳ бўлдилар, илм йўлида бошланган бу лойиҳанинг ташкилотчилари ҳаққига, фазилатли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ҳақларига хайрли дуолар қилиб, катта таассуротлар билан қайтдилар.
Эътиборингизга учрашувдан фотолавҳаларни тақдим этамиз.
Яқин кунларда видеотасвиридан ҳам баҳраманд бўласиз.
@BintuSodiq