Бек АЛИ ижоди dan repost
Шом пайти кўп қават уйнинг олдида
Эркакни қуршади яна ўша ғам.
Тўхтади, ўйлади, сигарет ёқди,
Иккинчи қаватга у хомуш боқди.
Сўнгра қулоқ тутди ғамангиз куйга,
Иккинчисини ҳам тутатди мулзам.
Гуноҳга ботади ҳозир шу уйга
Кирса ҳам, кирмаса ҳам!
Ҳар кимни ўзича жазолар Худо,
Кимга очлик берар, кимга муҳтожлик.
Кимга умр берар мазмунсиз, узоқ,
Кимгадир берилган ақлсиз ёшлик.
Тамаки қолдиғин эзғилар эркак
Ва оғзида туяр бир ачқимтир таъм.
У жазо топади ўша аёлни
Севса ҳам, севмаса ҳам!
Қайси қилмиш қолди урмагани қўл,
Қайси бало қолди тушмаган бошга.
Кетса оёғини чақади бу йўл,
Кирса, эшик очган ожиза бошқа…
Тамаки, тамаки, тамаки керак,
Тутунни симириб, пуфлар мунтазам.
Дўзахда куяди ҳар куни эркак,
Ўлса ҳам, ўлмаса ҳам!
Бек АЛИ
https://t.me/bek_ali_ijodi
Эркакни қуршади яна ўша ғам.
Тўхтади, ўйлади, сигарет ёқди,
Иккинчи қаватга у хомуш боқди.
Сўнгра қулоқ тутди ғамангиз куйга,
Иккинчисини ҳам тутатди мулзам.
Гуноҳга ботади ҳозир шу уйга
Кирса ҳам, кирмаса ҳам!
Ҳар кимни ўзича жазолар Худо,
Кимга очлик берар, кимга муҳтожлик.
Кимга умр берар мазмунсиз, узоқ,
Кимгадир берилган ақлсиз ёшлик.
Тамаки қолдиғин эзғилар эркак
Ва оғзида туяр бир ачқимтир таъм.
У жазо топади ўша аёлни
Севса ҳам, севмаса ҳам!
Қайси қилмиш қолди урмагани қўл,
Қайси бало қолди тушмаган бошга.
Кетса оёғини чақади бу йўл,
Кирса, эшик очган ожиза бошқа…
Тамаки, тамаки, тамаки керак,
Тутунни симириб, пуфлар мунтазам.
Дўзахда куяди ҳар куни эркак,
Ўлса ҳам, ўлмаса ҳам!
Бек АЛИ
https://t.me/bek_ali_ijodi