Begi Do‘st she'riati


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Musiqa


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "SODIQ XIZMATLARI UCHUN" Давлат мукофоти соҳиби, САМАРҚАНД ҚОНИМДАДИР! ХОРАЗМ ЖОНИМДАДИР! ШОИР БЕГИ ДЎСТМАН ЎЗБЕКИСТОНЛИК! - дея юрт мадҳини куйловчи ижодкор БЕКМУРОД УСМОНОВнинг шеърият ўзани.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Musiqa
Statistika
Postlar filtri


...

Қиш қахрида қолди элим, демагил,
Ҳали элга ҳуррам наҳор келади!
Қор остида қолди кўнглим, демагил,
Ҳали гўзал, кўркам баҳор келади.

Беги Дўст.


Онажон!

Кўклам гуллар очилса,
Хуш бўйлари сочилса,
Қушдек учиб сиз томон,
Талпинаман онажон!

Ўтирсангиз сўрида,
Дастурхонлар тўрида,
Меҳрингизнинг нурига
Чулғонаман онажон!

Кел болам, деб қучсангиз,
Қўлимдан чой ичсангиз,
Юз ёшлардан ошсангиз,
Парвонаман онажон!

Тиззангизга бош қўйиб,
Ухлаб қолсам эркалаб,
Кучга тўлиб эрталаб,
Уйғонаман онажон!

Тетапоя қилдингиз,
Ғамдан соя қилдингиз,
Чўкмас қоя қилдингиз,
Қувонаман онажон!

Тунлар бедор бўлибсиз,
Биз яшнаб сиз сўлибсиз,
Ололдимми кўнглингиз,
Ўйланаман онажон!

Кетсак ишга, ўқишга,
Ёнингизга қайтишга,
Соғинганим айтишга,
Шошиламан онажон!

Бошимизда ўргилиб,
Шод юрсангиз суюниб,
Пойингизга гул бўлиб,
Тўкиламан онажон!

Сочингизни ўрайин,
Мушки анбар сурайин,
Рози қилиб юрайин,
Айланаман онажон!

Назокатим ўзингиз,
Нафосатим ўзингиз.
Икки дунё жаннатим,
Фароғатим ўзингиз!

Борми сиздай қадрдон,
Фарзандларга меҳрибон.
Саодатим ўзингиз,
Авайлайман онажон!

Қадрдоним онажон,
Меҳрибоним онажон.
Сизни яхши кўраман,
Жонажоним онажон
!

Сизни яхши кўраман,
Онажоним, онажон!

Беги Дўст.


*  *  *

Гўзалсиз, деса шоир, хотинига ёқади,
Хунуксиз, деса агар, қовоқ уйиб боқади.
Шоир, шоирми ахир? Адолатли боқмаса???..
Кимга ёқар ҳақиқат, хотинига ёқмаса...

Беги Дўст.


...

Баъзан тунлар юммасдан кўзни,
Девонадай излардим сўзни...
Энди англаб етдим мен тамом,
Фойдаси йўқ бермаса илҳом...

Беги Дўст.


Begi_Do‘st_ijodi®📚 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎥ХОРАЗМ ТВ

🪷Аёлга гул тутмоқ бахти шоирнинг,
🪷Аёлга шеър битмоқ аҳди шоирнинг,
🪷Дилдаги энг гўзал мадҳи шоирнинг,
🪷Аёлдир, аёлдир, мўътабар аёл!

Беги ДЎСТ шеъри.




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


*  *  *

Учинчи март, Рамазон! Учинчи куни,
Юракда беғубор саловатлар бор!
Оппоқ тилакларга буркаб заминни,
Тонггача майдалаб ёғиб чиқди қор!

Ижобат айлади дуоларимиз,
Бир зумда бағримиз оқликка тўлди!
Ҳали тўлиб оқар дарёларимиз,
Иншааллоҳ, қалбимиз покликка тўлди!

03. 03. 2025.

Беги Дўст.


*  *  *

Кўнгиллар шод бўлса, озор билинмас,
Шовқин-суронли бу, бозор билинмас.
Ғам-ғуссага ботиб ётса юраклар,
Яшнаб турган боғ-у, гулзор билинмас.

*  *  *

Йўлдан адашганлар қарори йўқдир,
Бирор бир манзили, борори йўқдир.
Аро йўлда қолиб, сарғайиб турар,
Куздан боши чиқмас, баҳори йўқдир.

Беги Дўст.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мушоира вақти:
Катта бўлсам мен ҳам шоир бўлажакман!
Тиркаш акага!
Беги Дўст.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мушоира вақти:
Биз шаҳарда яшаймиз.
Беги Дўст шеъри.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мушоира вақти:
Шайтоннинг боласига айтганлари...
Беги Дўст шеъри.


Тупроғи табаррук
остонам, Хивам!

Беги Дўст шеъри.


Тупроғи табаррук
остонам, Хивам!

Қадим шаҳарларнинг тамал тоши, сен,
Маърифат офтоби, илм боши, сен,
Ал Хоразмий бобом қалб қуёши, сен,
Кўҳна ва навқирон, дурдонам, Хивам!

Ўқиб, таълим олиб ҳужраларингда,
Алломалар камол топди бағрингда,
Ҳикматлар битилган кошинларингга,
Ҳар ҳужраси олтин кошонам, Хивам!

Қалбимиз ардоғи эй, улуғ Маъмун,
Сенинг ҳимматингдан авлодлар мамнун,
Зоти шарифларни бердинг эл учун,
Боболардан мерос нишонам, Хивам!

Нажмиддин Кубронинг номуси, ори,
Паҳлавон Маҳмуднинг қадди, виқори,
Заҳматкаш, меҳнаткаш эл ифтихори,
Олам ичра танҳо, бир донам, Хивам!

Ичон, Дешон қалъанг, кўҳна деворинг,
Асрларга тангдош Калта миноринг,
Асли мўжизадир дунёда боринг,
Тилдан тилга кўчган афсонам, Хивам!

Жисму жаҳонини чулғаб ҳаяжон,
Бағрингга талпинар ҳазрати инсон,
Қутлуғ даргоҳингдан аримас меҳмон,
Тупроғи табаррук остонам, Хивам!


Беги Дўст шеъри.


Баҳор шеъри.


Дўстлар,
Миллий либос кийинг,
Жума куни.


Баҳоройнинг
биринчи куни!

Бош кўтариб қор остидан гул,
Қиз бағрига отди ўзини.
Совуқ қишда мудраган булул,
Қиз бағрига отди ўзини.

Йўлларига оппоқ қор сепиб,
Осмон қарши олди аёлни.
Юрагига меҳрини тўкиб,
Инсон қарши олди аёлни.

Гуллар қучиб Тохирлар келди,
Таъзим билан она қошига.
Кўнгил тутиб, шоирлар келди,
Наъзим билан она қошига.

Баҳоройнинг биринчи куни!

Беги Дўст.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Овозига дўстлар ошиқ!
Қўчқор Эргашовга.
Беги Дўст шеъри.



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.