Bayonot.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Таниқли шахслар, вазирлар, блогерларнинг иқтибосларини бир жойга тўплаймиз.
Реклама учун: @bayonot_adv_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Комил Алламжонов барча ўзбекистонликларга байрам табриги йўллади.

“Азиз дўстлар! 2025 йил омад ва бахт олиб келсин. Янги йилингиз муборак бўлсин!”, деб ёзади у ўз саҳифасида қолдирган табрикномада.

@bayonotuz


Саида Мирзиёева Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик болаларни кўргани борди

У ўз саҳифасида қолдирган постида Янги йил арафасида юртимизда даволанаётган фаластинлик болалардан хабар олиб, давлат раҳбарининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказганини маълум қилди, шунингдек, жафокаш Фаластин халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

Шунча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида беғуборлик ва мўжиза истагини сақлаб қолгани чиндан ҳам ҳайратланарли. Умид қиламанки, эътибор ва меҳр сўзлари уларнинг кўнглида ёруғ келажакка ишонч уйғотади”, дея қўшимча қилади Президент ёрдамчиси.

@bayonotuz


Россия — дунёдаги иккинчи қудратли куч

Россия — муҳим Мамлакат ва дунёдаги иккинчи қудратли куч деб ҳисобланади. Бу муҳим аҳамиятга эга.
Суриянинг барча қуроллари Россиядан келтирилган ва кўплаб электр станциялар россиялик мутахассислар томонидан бошқарилади. Биз кўпчилик хоҳлагани каби Россия Сурияни ўзаро муносабатларимизга путур етказадиган тарзда тарк этишини истамаймиз.


Суриянинг янги раҳбари Аҳмад ал-Шаръа Россия билан муносабатлари ҳақида.

@Bayonotuz


FLO Uzbekistan dan repost
FLO'dan YANGI YILGA ZOʻR AKSIYA! 🧦

25-dan — 31-dekabrgacha bir juft poyabzal xarid qilib, ikkinchisini -70% CHEGIRMA bilan olasiz 🎁

Sovgʻalar xaridida tejab qoling va poyabzalingizni FLO doʻkonlaridan bu yilgi oxirgi aksiya bilan yangilab oling!

*Chegirma tanlangan tovarlardan teng yoki eng arzon narxlisi uchun amal qiladi.
*Aksiya erkaklar va ayollar poyabzallari, shuningdek, yangi kuz-qish toʻplamidan aksessuarlar uchun amal qiladi.

🔍 Instagram'dagi assortiment
📍 Manzillar 📱Telegram


“Россия хаво ҳудуди хавфсизми?

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” биринчи ўринда ватандошларимиз хавфсизлиги ҳақида ўйлаши керак.

“Миллий тикланиш” фракцияси бу мавзуда Транспорт вазирлиги ва компанияга асосли тушунтириш бериш сўрўвини юборади” - Алишер Қодиров


Самарқанд – маданият чорраҳаси

"Халқ ижодиёти карвони" лойиҳаси Самарқанднинг маданий ҳаётида унутилмас воқеага айланди. Бутун вилоят бўйлаб театр ва концерт заллларида санъатнинг турли жанрлари уйғунлашиб кетди.

Тадбир доирасида ўтказилган гала-концертда Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан келган санъаткорлар ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Анъанавий мусиқа, рақс ва замонавий эстрада санъати уйғунлигида ўтган концерт томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Бу каби маданий тадбирлар Самарқанднинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.


Россия томони Озарбайжондан узр сўраши керак

Самолёт Россия ҳудудида, Грозний осмонида уриб туширилган ва буни инкор этиб бўлмайди. Буни содир этганлар жиноий жавобгарликка тортилиши керак, одамларнинг ўлими ва қурбонлари учун товон пули тўланиши керак, агар бу содир бўлмаса, муносабатлар, албатта, бошқа савияга ўтади.
Агар ҳаво мудофааси ишлаётган бўлса, у ердан ҳеч ким учиб кетмаслиги учун аэропорт ёпилиши керак эди.


Озарбайжон парламенти депутати Расим Мусабеков 25 декабрь куни Озарбайжон ҳаво йўлларининг 8 432-рейси Ақтау шаҳри яқинида фавқулодда қўниш чоғида ҳалокатга учраши оқибатида 38 киши вафот этгани ҳақида.

* Озарбайжон ҳукумати манбаларига таяниб ёзишича, ушбу авиаҳалокат Россия томонидан учирилган ер-ҳаво синфидаги ракета туфайли содир бўлган.

@Bayonotuz


Garant bank устав капитали 500 миллиард сўмга етказилди!

🏦 Молиявий барқарорликни таъминлаш ва банк фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Garant bank устав капитали 500 миллиард сўмгача оширилди. Бу кўрсаткич Марказий банкнинг банк тизимига қўйган талабларига тўлиқ мос келади ва молия бозорида банк мавқеини мустаҳкамлайди.

Устав капиталининг ошиши банкнинг молиявий салоҳиятини кучайтириб, мижозларга янада сифатли ва кенг қамровли хизматларни тақдим этиш имконини беради. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларининг йирик лойиҳаларини молиялаштириш ва уларнинг ривожланишига кўмаклашиш учун янги истиқболларни очади.


Эркинлик берилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қилиб юборяпти-ку

Бу фикрнинг оёғи Америкада турибди. Барака топкурлар, оёғингизни ота-онангиз босган изга қўйинг-да, бу савол чиқмайди [кейин] сизда. Боя тушунтирдим, маданият соҳаси – қуш, буни шундай [сиқиб] ушлаш керак, бошқа имкони йўқ. Очсангиз ҳам манфаат бермайди, фақат бузғунчилик олиб киради. Дунёни кўринглар, соғлом одамсизлар-ку.
Эркинлик бериб юборилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни бузяпти-ку, расво қилиб юборяпти-ку. Шунинг учун мен [эркинлик] бермайлик демоқчи эмасман, тақиқларга мутлақ қаршиман. Лекин эркин одамнинг интеллекти шунга лойиқ бўлиши керак. У 4 деворнинг ичида ҳам жиноят қилмаслиги керак, ана ўша кун келганда эркинликни бемалол мажбурлаб берамиз, керак бўлса.


Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидаги нутқидан.

@Bayonotuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎅✨ Zamindor Resort'да эртакнамо Янги йил учун сўнгги жойлар!

Шошилинг! 31 декабрдан 2 январгача Zamindor Resort тоғ меҳмонхонасининг сеҳрли муҳитида Янги йилни нишонлаш учун жуда оз жойлар қолди!

💫 Сизни бу ерда:
🎄 Лаззатли таомларни ўз ичига олган байрамона зиёфат 👉МЕНЮ
🎄 Қорбобо, мусобақалар ва бошловчилар билан шоу дастур
🎄 Кичик меҳмонлар учун болалар аниматсияси
🎄 SPA зонаси: бассейн, ҳаммом, сауна, жакузи, буғли а тузли хоналар
🎄 Янги йилни "мазали" бошлаш учун 2 та нонушта кутмоқда.

🎁 Янги йил бонуси: меҳмонларимизга SPA муолажалари учун 20 %лик чегирма берилади.

Тезроқ брон қилишга улгуриб қолинг: +998 72 2215454

📍 Манзил: Зомин миллий боғи.

***

🎅✨ Последние места на сказочный Новый год в Zamindor Resort!


Спешите! Осталось совсем немного мест, чтобы встретить Новый год в волшебной атмосфере горного отеля Zamindor Resort с 31 декабря по 2 января!

💫 Вас ждет:
🎄 Праздничный банкет с изысканными блюдами. 👉МЕНЮ
🎄 Шоу-программа с Дедом Морозом, конкурсами и ведущим
🎄 Детская анимация для маленьких гостей
🎄 SPA-зона: бассейн, хаммам, сауна, джакузи, паровая и соляная комнаты
🎄 2 завтрака, чтобы вкусно начать новый год

🎁 Новогодний бонус: для наших гостей действует скидка 20% на SPA-процедуры

Торопитесь поскорее забронировать: +998 72 2215454

📍 Местоположение: Зааминский национальный парк.


“Демократик эркинлик, цензурага йўл қўйилмайди” деб ҳамма нарсага рухсат бериб бўлмайди

Биз цензурани тўлиқ инкор қиламиз ҳозир ҳам. Аммо, ҳар бир давлатнинг ўзида маънавий чегаралар бор. Ҳеч қайси давлат ўз маънавий-ахлоқий чегараларини бузадиган материалларни ўзида кўрсатмайди. Ҳаммаси шунчаки тижорий мақсадда четга чиқарилади. Масалан, Америка ҳам.


Кинематография агентлиги раҳбари Шуҳрат Ризаевнинг АОКАда Маданият вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган матбуот анжуманидаги нутқидан.

@Bayonotuz


Яқинларингиз билан Янги йил байрами кунларида бориш мумкин бўладиган ажойиб манзилларнинг геолокация ва фотолари билан бўлишадиган канал топилди!

Ҳозироқ обуна бўлинг!👉 Ажойиб канал

12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.