Бахт сари.. | Раъно Муминова


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Қўшимча саволлар : @ranomuminova_yordamchi

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


"Тақдиримдан розиман" интенсивига ҳар бир аёл учун муҳим ва долзарб мавзуларни киритганмиз.

— Нега ҳаёт бунчалар қийин?
— Нима учун айнан менга шундай турмуш ўртоқ учраган?
— Қачон ҳаловатда, тўкин-сочинликда яшаш насиб қиларкин?
— Бошқа аёлларга ўхшаб суюкли, керакли бўлиш учун нима қилишим керак? деган саволлар билан умрингиз ўтиб кетаётган бўлса, бу муаммоларга ечимни интенсивдаги дарслар орқали оласиз.

Ҳар қулфни калити билим!

Интенсив дарсларига қўшимча сифатида сизга
✅овозли шукрона ва

✅ ўз  касбининг мутахассислари томонидан
📌фарзанд тарбияси
📌 оиладаги бахтни топиш йўллари
📌соғлом турмуш тарзи бўйича кучли билимлар жамланган дарсларни қўлга киритасиз.

Батафсил маълумот учун ёрдамчи қизларга мурожаат қилинг:
@ranomuminova_yordamchi
@ranomuminova_yordamchi
@ranomuminova_yordamchi


Ҳеч биримиз дунёга ҳамма нарсани билиб келмаймиз. Ҳаётимизда бўладиган вазиятларда ўзимиз ҳам билиб, билмай хатолар қилишимиз, ҳиссиётларга берилиб йўқотишларга учрашимиз мумкин.

Аслида қандай аёл бўлишни ҳам, фарзандга тўғри тарбия беришни ҳам ёки ният қилиш, зикр айтишни ҳам бирон жойда ўрганмаганмиз... Билганимизча, ҳаётимиз давомида ўрганган даражамизда яшаймиз...

Лекин, шу ўринда комил ишонч билан айта оламанки, илм олганингизда, ҳаётдаги вазифангиз — аёллик, оналик, келинлик бўйича яхшироқ даражага интилганингизда яшаш тарзингиз ҳам, сизнинг дунёга, атрофдагиларнинг сизга муносабати ҳам буткул ўзгаради.

Мен шахсан ўзим бунинг исботини кўрган мисоллардан бириман. Илм орқали аввал орзу ҳам қилмаган ниятларимга етказди. Шу сабабли ҳали ҳам ўқийман, ҳали ҳам изланаман.

Бежизга "Қанча ўқиганим сари, ҳеч нарса билмаслигимни англаяпман" дейишмайди қизлар...

Илм орқали истаган ҳамма нарсамизга эриша оларканмиз, қалб хотиржамлигига ҳам, бахтга ҳам, қадрга ҳам, пулга ҳам...

Тўғрими?


Суҳбатимиздан ўзим ҳам жуда катта инсайтлар олдим, лекин мени энг таъсирлантирган, ўйга толдирган гап "Ҳаёт ўргатади, лекин қиммат олади" деган англаш бўлди.

Ўйлаб кўрдим, ҳаётда бир поғона кўтарилиш учун қанчалар интиламиз, ҳатто яхши она, яхши уй бекаси бўлиш учун ҳам нимадир қилишимиз керак.

Ва бу ҳаёт йўлимизда бизни синовлар, имтихонлар, хатолар, хулосалар кутади.

Бу имтихонлардан ўтиш учун ёки устоз билан, илм олиб юриш йўлини танлаймиз, ёки ҳаётнинг ўзи бизни тоблайди, чиниқтиради, тарбиялайди. Ҳаёт яхши устоз лекин у қиммат олади...

Сиз бу фикрга қандай қарайсиз?

4k 0 9 41 98

Ассалому алайкум азизларим, яхшимисиз? Бу муқаддас ойни ўзингиз ният қилгандек мазмунли, фойдали ўтказаяпсизми?

Яқинда сизларга устоз Ҳасан ака Мамасаидов билан бўлган подкастни тақдим этгандик. Кўрдингизми? Ўзингиз учун қандай инсайтлар олдингиз?

4.4k 0 1 22 100

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Вазиятлар эмас, уларга муносабатимиз ўзгаради...

Бизнинг канал:
https://t.me/baxtsari_ranomuminova

8.1k 0 186 34 173

Сизларга қандайдир маълумот бериш, дарс ўтиш жуда катта масъулият азизларим❤️

Лекин бу ишниям ортида бизнинг яхши ниятларимиз турибди, тўғрими?

6.2k 0 5 44 179

✅Бизга бир муаммо берилса, ечими ҳам қайсидир томондан бериб қўйилади
✅Бир нарсани орзу қилсак унга эриштирадиган йўлни ҳам кўрсатиб қўяди
✅Ўзгаришга қарор қилганимизда қандай ўзгаришни ҳам кимдир орқали кўрсатиб қўяди

📌Шахсан мен бу нарсага жуда эътиборлиман. Белгиларни кўраман, ҳар доим мени қайсидир йўл билан сўраганимга етиштиришини кўраман, англайман. Ва бу ҳаммаси эмас...


Устоз масаласида — менга қайсидир устознинг дарсини эшитиш насиб қилса хурсанд бўламан, ҳалигача ҳам ўқийман, қизлар. Чунки мен аниқ биламанки, ўз устимда ишлаш бўйича қайсидир устознинг дарсида ўқиш насиб қилдими — бу бежиз эмас!

Бу бир восита, бу дарслар орқали менга насиб қиладиган англашлар ўша ўзим сўраган гўзал ҳаётга олиб боради. Ҳаётимдаги ҳар бир дарс, ҳар бир устоз воситасида англашни, ўзгаришни, натижани Яратган Роббим бераяпти деб қабул қиламан.

Сиз ҳам эътиборлимисиз? Сўраганларингизга етишингиз учун бир инсон воситачи бўлиб кутилмаганда ҳаётингизда учрашига ишонасизми?

6.5k 0 18 24 147

Рано Муминова dan repost
🌙 Ассалому алайкум!

📢 Азизларим, Сизлага ўзим орзиқиб кутаётган хуш хабарни айтмоқчиман!

🎥 Биз “Вақт Қадри” – янги лойиҳамизни бошладик!
Бу лойиҳа етакчи инсонлар билан актуал мавзуларни муҳокама қилишга бағишланган.

📌 Биринчи сон меҳмони – Ҳасан Мамасаидов!
Улар билан ўзига хос интервюни тайёрладик ва ҳозиргина YouTube каналимизга жойладик!

🎁 Интервьюни тўлиқ кўрган, лайк босган ва яқинларига энг кўп юборган обуначиларимизга махсус совғалар мавжуд!

Премерани ўтказиб юборманг!
Ҳозироқ томоша қилинг ва фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг! 👇

🔗 YouTube премера: https://youtu.be/t5v0AGu33s0?si=ujn_SaWc1xrH2RiM

📲 Каналимизга обуна бўлинг ва энг қизиқарли интервюларни кузатиб боринг!

5.3k 0 20 18 94

Байрамингиз муборак бўлсин нурлиларим💖

Аёллик нафосати, қалб хотиржамлиги, бахт ва қувонч доим сиз билан бўлсин!

13.4k 0 315 38 190

Ниятларимизга эришишимиздаги яна бир муҳим омил — ишонч азизларим.

"Шу ишим ўхшармикин", "Сўраганимни берармикин" деб эмас, қалбан албатта эришишимизга ишониб сабабини қилсангиз;

Фақат тилда эмас, хаёлда ҳам, қалбда ҳам инкорларсиз, қўрқувларсиз яшасангиз;

"Менга бўлаверади", демасдан ўзингизни энг яхшисига лойиқ деб билсангиз;

Роббимнинг "Дуо қилиб сўра, бераман", деган ваъдасини ҳис қилиб ният қилсангиз албатта ҳамма ниятингиз амалга ошади.

Лекин барибир, кўп ҳолларда хаёлимизда ўша "бўлмасачи, бермаслиги ҳам мумкин" деган фикрлар уйғонади... Сизда ҳам бўладими бундай фикрлар?

8.7k 0 54 24 150

Ниятлар тез амалга ошишининг ҳам сабаблари бор қизлар.

Шундай инсонлар борки, ҳаётида ҳамма нарса осон, тез ҳал бўлади, нимани сўраса эришади. Шундай инсонлар борки, бутун қалби билан истаган нарсасига ҳам эриша олмайди...

Ниятлар амалга ошиши учун энг муҳим талаблардан бири — қалб тозалиги. Ҳеч кимдан камчилик қидирмайдиган, қалбида гина сақламайдиган, ҳар нарсага хафа бўлиб нолиб юрмайдиган инсонларнинг дуолари тезроқ ижобат бўлади.

Чунки аслини олганда ҳаётимиздан нолиш, атрофимиздаги инсонлардан хафа бўлиш — бизга берилган неъматлар, ҳаётимиз, Роббим берган тақдиримизга қаршилик, уларга хато сифатида қарашдир.

Ўйлаб кўрингчи, "Турмуш ўртоғим ундай, қайнонам бундай, ҳаёт қийин, аёл бўлиш оғир" деганингизда ичингизда "Бошқача ҳаётда яшасам бўлмасмиди", деган фикр уйғонганми ҳеч?

9.2k 0 82 44 165

Хайрли кун азизларим, яхшимисиз...

Келинг бугун ниятларимиз, дуоларимиз ҳақида гаплашамиз✅

Қандай ниятлар тез, осон амалга ошади? Нима деб ўйлайсиз?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугунгача минглаб аёллар дарсларимизда қатнашиб ўзларини, ҳаётларини ўзгартиришди❤️

Илм орқали гўзал ҳаётга эришиш мумкинлигини ўқувчиларимиз мисолида кўришингиз мумкин қизлар✅

Агар сиз ҳам муаммоларга ўз ҳаракатингиз, чиройли муомала ва қалбан розилигингиз билан ечим топмоқчи бўлсангиз сизни "Тақдиримдан розиман" интенсивимизда кутамиз❤️

Ҳозироқ қўшилиб олинг, қабул ёпилишига оз қолди.

Маълумот олиш:
@ranomuminova_yordamchi

8.2k 0 21 33 164

Хаёлимиздаги курашлар, сценарийлар тугамагани учун ҳам вазиятлар янада қийинлашади

Ичингиздаги норозиликни енгиш учун инсонларни борлигича қабул қилишни ўрганишингиз керак.

Тақдирингизга бежизга бу инсон битилмаган, ҳаётингизга кириб келган ҳар бир шахс сизга ниманидир ўргатиш, сизни ўстиришга хизмат қиладиган устоз.

Қабул қилиш осон эмас, нима бўлган тақдирда ҳам меҳр бериб, яхшилик излаш осон эмас, бунинг учун анчагина ўз устингизда ишлашингиз керак.

Лекин, қилса бўлади. Сиз инсонларни қабул қилишни бошлаганингизда улар сизга яхши томони билан кўрина бошлайди.

Агар хабаримни кутувларни тўхтатиб, фикрларини яхши томонга ўзгартириб натижасини кўрган интенсив ўқувчиларимиз бўлса гапларимни тасдиқлашади✅

8.8k 0 35 16 153

Кучли аёл бўлишни хоҳлайман... Сиз ҳам хоҳлармидингиз кучли бўлишни?

Гўзалларим, Роббим бизга ожиза аёл бўлиш бахтини берганида кучли бўлишимиз бизни бахтли қиладими?

Биз кучли бўлишни ният қилсак ҳаётимизда бизни кучли, чидамли, ҳамма машаққатларни енгиб ўта оладиган иродали қиладиган вазиятлар кўпаяди.

Аёллар кучли бўлганида эмас, қандай яралган бўлса шу ҳолида, донолиги, илми, аёллик латофати билан, майин овози, ширин муомаласи билан чинакам бахтни ҳис қилишади...

Сиз ҳозир шу ҳолатингизда аёллигингизни қабул қилиб ривожланишингизга, мақсадларингизга эриша олишингизга ишонаман. Бу йўлдан янада кучли эмас, янада доно, янада илмли аёл бўлишингиз керак💫

8.1k 0 26 63 133

Фарзанд тарбияси — бу каналда йиғилган ҳар бир аёлни қизиқтирган масала, тўғрими?

Қизлар, қанчалик жиддий қараманг фарзандни тарбиялашдан аввал ўзингизни ўзгартиришингиз керак. Фарзандингиз сиздан ўрнак олади, сизни такрорлайди.

Шунинг учун фарзандингиз қандай бўлишини истасангиз ўзингиз намуна бўлинг

.

Меҳрибон бўлишини кутаяпсизми — меҳр беринг;
Телефондан бошини кўтармаяптими — сиз бўш вақтдан унумли фойдаланишни кўрсатиб ўрнак бўлинг;
Қайсар, қўполми — чиройли гаплар билан уни яхши характерли инсон бўлишига ишонч билдиринг...

Биз онамиз. Она эса ўз фикрлари, чиройли муомаласи билан фарзандини буюк шахс бўлиб етишишига хизмат қилади. Онанинг фарзандини ўзи тўғри деб билган йўлга солиш, ўзгартириш, доим камчиликларини тўғирлашдан ҳам муҳимроқ вазифаси — фарзандга ишонч бериш, руҳлантириш аслида.

Сиз фарзандингиз келажакда қандай инсон бўлишини истайсиз? Буни ўзига айтиб турасизми?

8.3k 0 35 13 142

Хайрли кун азизларим ❤️

Яна бир кунни яхши ниятлар, дуолар билан бошлаб олдингизми?

Келинг бугун дилдан суҳбатлашамиз☺️
Қандай масалаларда қийналаяпсиз, ҳаётингизда нималарни ўзгартиришни истардингиз?

8.3k 0 4 47 117

Ассалому алайкум азизларим!

Бугун кунингизни қандай яхши ниятлар билан бошладингиз?

8.9k 0 53 31 231

Қабул қилишни бошласангиз ҳаётингиз осонлашади

— Сизга кимдир ёмонлик қилди деб ўйлаганингизда
— Хафа бўлганингизда
— Ҳаракат қилсангизу, хоҳлаганингизга эриша олмаганингизда
— Муаммога учраганингизда

📌Вазиятни, инсонларни қабул қилсангиз

Курашмасдан, урушмасдан, миянгизда ўзингиз билан ўзингиз баҳслашмасдан, ичингизда "Оллоҳга солдим, ўзига қайтсин" демасдан шунчаки яхши гумон қила олсангиз, ҳаммаси сизнинг фойдангиз учун бўлаётганини, бу қийинчилик ҳам, хафалик ҳам сизга ЯХШИЛИККА берилганини ҚАЛБАН англай олсангиз

💯Ишонинг худди шу қийин вазият ўз-ўзидан ҳал бўлади.

Яқинда очиладиган "Тақдиримдан розиман" интенсивимизнинг мақсади ҳам сизга қабул қилишни, курашларсиз ва кутувларсиз яшашни, ҳаёт аслида осонлигини эслатишни ўргатиш.

💥Интенсивда ҳали бу мавзуга янада чуқурроқ тўхталамиз қизлар. Тайёрмисиз дарсларга? Қўшилишга улгурдингизми?

Интенсив ҳақида маълумот олиш:
@ranomuminova_yordamchi

9.6k 0 51 53 147

"Тақдиримдан розиман" интенсивига эса мурожаатлар тўхтамаяпти.

Ҳар нарсанинг ечими — илм қизлар.

Ўз устингизда ишлаб ҳамма муаммоларга нуқта қўя оласиз.

Истайсизми?

Интенсивга сиз ҳам қўшилдингизми?

9.1k 0 6 52 114
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.