Ғийбат қилиш, орқадан гапириш-бу бўлмаган нарсани бўлди деб, миш-миш тарқатиш дегани!
Бор ҳақиқатни айтиш, ёзиш ва ёки ёритиш-бу катта-катта ҳарфлар билан ёзаман, агар ўқишни билмасангиз «ТАНҚИД» дегани!
Танқидни тушинмайдиганларни ижодга алоқаси йўқ деб биламан.
Айниқса журналист ўринли танқид қилиши лозим ва шу билан бирга танқидни кўтаролмасанг "ижодни ташлаб, оёғингга тошни маҳкам боғлаб ўзингни сувга ташлавор" деган экан бир донишманд! 😉
Агар ўринсиз танқид қилганимда умуман бошқа гап эди, бор ҳақиқатни ёритиб бўлдим. Энди бу танқидий постга нисбатан (бошқа каналларга ҳам тарқалибдида, изоҳларини ўқиб қолдим) орқадан гапирувчилар, ғийбатчилар, кет ковловчилар дейишдан фойда йўқ.
Биз эфирга чиқмаганлигимизни сабаби-кўрсатув қилиш бу далага чиқиб қўй боқиш эмас, балким кўпроқ изланиб, тажриба орттириб ва устозлардан ўрганиб, нутқ устида ишлаб, кўпроқ интервьюлар, ток-шоу ва кўрсатувларни кузатиб, ўрганиб, таҳлил қилиб, умумий гапиришдан қочишни ўрганиб, яна бир-бор айтаман изланиб, ана ўшандан кейин битта конкрет кўрсатув қилиш ниятимиз йўқ эмас.
Мен шуни айтаоламанки, мени танқидий постларимга нисбатан негатив фикр билдираётган (ўша каналларда) чалаижодкорларни деярли ҳаммаси вақтида "-ака ўргатинг, ука ўргатинг. Ғоя келмаяпти ёрдамлашинг, репортажим устозимга ёқмади, нима қилсам зўр чиқади Бахтишод маслаҳат беринг" дея ортимдан юришарди.
Энди ҳали ўқиб битирганига бир йил ҳам тўлмаган чаласавод ва чалаиш қиладиган ижодкорларни менга нисбатан бўлмағур ҳиссиётларга берилиб негатив фикр билдиришларидан олдин, Бахтишод сизларга нималарни вақтида ўргатганини эсингиздан чиқарманг!
Агар сизлар профессионал устоздан дарс олган бўлсангиз, мен ўша профессионал устозингизнинг устозидан дарс олганман ва тажрибам сизлардан ортиқ, шунинг учун ҳам биз ҳали эфирга чиққанимиз йўқ. Сабаби кўрсатув қилиш, боя юқорида айтганимдек "далага чиқиб қўй боқиб келиш" эмас!
Қўштирноқ ичидаги ақллилар, агар келажакда яхши журналист бўлишни истасангиз танқид билан ғийбатни фарқига боринг!
©
@BAXTISHOD