#обуначиларимиздан #таҳрирсиз
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга.
Мен, Халимова Сафаргул, Денов туман тиббиёт бирлашмаси кичик тиббиёт ходими сифатида ишлайман. Мен сизга Соғлиқни сақлаш тизимидаги бир қатор жиддий муаммолар ҳақида мурожаат қилмоқчиман, уларнинг масъуллар томонидан етарлича эътиборга олинмай, аҳоли беморлари ва тиббиёт ходимлари учун қийинчиликлар яратаётганидан норозиман.
Президентнинг 2022-йил 17-майдаги PF-136-сонли «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг Сурхондарё вилоятида ижро қилинмаётгани биз тиббиёт ходимлари учун жиддий муаммо бўлмоқда.
Менинг бемор ва ходим сифатида кузатишимча, қуйидаги муаммоларга эътибор қаратишингизни сўрайман:
1. Тизимдаги ишлар тўғрисида: Денов туман 17-сонли ОПда тизимли ишлар йўлга қўйилмаган. Беморлар учун УЗИ ва ЭКГ текширувлари ҳафтада бир кун ишлаб, аниқ режалаштирилмаган. Лабораторияда қон анализлари абгор шароитдаги хонада олинмоқда. Электроферез аппарати ишлатилмайди. Шунингдек, 20 000 аҳоли хисобидан келиб чиқиб Уролог, Гинеколог акушер Кардиолог ва бошқа шифокорлар қабуллари тизимли ташкил этилмаган.
2. Тиббий жиҳозлар етишмовчилиги: Денов туман тиббиёт бирлашмасида йўлланма асосида келган беморларга УЗИ, ЭКГ, РЕНТГЕН, МСКТ ва Скрининг каби текширувлар шунингдек, лабораторияда зарур реагентлар, барий сульфат ва гел суюқликлари етишмаяпти. Бемордан ушбу воситалар учун қўшимча маблағ талаб қилинмоқда. Бу ҳол тиббий хизмат сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу билан бирга, тиббиёт ходимлари таъмирлаш ва пардозлаш ишларини амалга ошириши молиявий аҳволимизни янада оғирлаштирмоқда.
3. Молиявий таъминот етишмовчилиги: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тиббиёт муассасаларига ажратилган ТРЖ жамғарма маблағлари тиббий аппаратлар ва ходимлар учун зарур воситаларига мақсадли равишда йўналтирилмаяпти. Бу ҳол тиббий хизмат сифатига салбий таъсир кўрсатиб, тиббиёт ходимларининг иш шароитларини ёмонлаштирмоқда.
4. ТРЖ жамғарма маблағлари ва пуллик хизматлар сарфи: Тиббиёт муассасаларида ТРЖ жамғарма маблағлари ва пуллик хизматлар қандай мақсадлар учун сарфланаётганлиги аниқ эмас. Буни шаффоф тарзда аниқлаштириш ва тиббий жиҳозлар ҳамда зарур воситалар учун маблағлар ажратилишини таъминлаш лозим. Шунингдек, кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари олаётган маошлар уларнинг ҳаёт шароитларини яхшилаш учун етарли эмас.
5. Шаффофлик ва маошлар: Биз кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари ўз маошлари ҳақида шаффоф ахборотга эга эмасмиз. Ҳолбуки, масъул раҳбарлар ўз бизнеслари билан шуғулланаётган ҳолда муассасанинг асосий муаммоларига етарли эътибор қаратмаяпти.
Юқоридаги муаммолар юзасидан, ҳолатни чуқур хизмат текшируви олиб бориб тегишли чоралар кўришингизни сўрайман.“ - дейилмоқда хабарда.
"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇
@bastiongr