🇺🇿Bankxabar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Xabaryozishbot
Мурожаат учун: @Xabaryozishbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🏦 Марказий банк Фарғонада аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида фаол иштирок этмоқда

2024 йил 16 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселекторда маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.

Мазкур топшириқлар доирасида Фарғона вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Марказий банк Фарғона вилояти бош бошқармаси бошлиғи Ш.Дўсалиев Ўзбекистон туманида “Сайхунобод тажрибаси” асосида кам таъминланган оилаларга ижтимоий пакетлар олиб кирилишида фаол иштирок этди.

☑️ Хусусан, Қайқуобод маҳалласида ногиронлиги бўлган М.Хусанов хонадонига иссиқхона, 50 бош товуқ ва икки бош чорва олиб кириш орқали ойлик 4,5 миллион сўм даромад манбаи яратилиши режалаштирилган.

☑️ Шу билан бирга, Тинчлик маҳалласидаги Ш.Мелиев хонадонида иссиқхона ташкил этиш, 50 бош товуқ ҳамда 10 бош қўй олиб кириш орқали иккита ишсиз аъзони доимий даромад билан таъминлаш мақсад қилинган.

🏦 Марказий банк Фарғона вилояти бош бошқармаси бу каби ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, аҳоли фаровонлигини ошириш, жойларда яхши шароитлар яратиш ва мақсадли молиявий кўмак беришни давом эттирмоқда.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️Тадбиркорлар эътиборига: Текширувчи ходимда махсус гувоҳнома бўлмаса — киритманг!

Назорат органи ходими текширув ўтказиши учун давлат хизматчисининг гувоҳномаси билан бирга махсус гувоҳнома ҳам бўлиши керак. Бу гувоҳнома унинг малака ва билими етарли эканлигини тасдиқлайди.

☝️Агар махсус гувоҳнома бўлмаса, ходимни корхонага киритмаслик ҳуқуқига эгасиз. Гувоҳноманинг ҳақиқийлигини govcontrol.uz орқали текширинг ва ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАНЛАР ЁКИ РАСМИЙ ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛМАГАНЛАР УЧУН МИКРОҚАРЗЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
◦ Миқдори - 25 млн сўмгача
◦ Муддати - 36 ойгача
◦ Фоизи - 25 %
Батафсил
☎️1152

🏦 Ипак Йўли Банки
◦ Миқдори - 100 млн сўмгача
◦ Муддати - 5 йилгача
◦ Фоизи - 24.90% дан бошланади
Батафсил
☎️1296

🏦 МКБанк
◦ Миқдори - 17 млн сўмгача
◦ Муддати - 48 ойгача
◦ Фоизи - 23% дан бошланади
Батафсил
☎️1285

🏦 ЎзСҚБ
◦ Миқдори - 100 млн сўмгача
◦ Муддати - 48 ойгача
◦ Фоизи - 29% дан бошланади
Батафсил
☎️1180

🏦 Халқ банкида мавжуд эмас;
🏦 Тенге банкда мавжуд эмас;
🏦 Гарант банкда мавжуд эмас;
🏦 Агробанкда мавжуд эмас;
🏦 Пойтахтбанкда мавжуд эмас;
🏦 Туронбанкда вақтинча тўхтатилган;
🏦 БРБда мавжуд эмас.

📱Кредит калькулятори👈

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏡 Ипотека учун дастлабки бадални микрокарз билан тўлаш мумкинми

Ипотека кредити олишда дастлабки бадални шакллантириш муҳим масала. Кўпчилик бу маблағни йиғишда қийинчиликка дуч келади ва баъзан онлайн микрокарз олиш орқали бу муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон қонунчилигида ипотека кредити бўйича дастлабки бадални тўлаш учун микрокарз маблағларидан фойдаланишга тўғридан-тўғри тақиқ йўқ. Бироқ банклар қарз олувчидан ўз маблағлари ҳисобидан дастлабки бадал тўлашни талаб қилади.

☑️ Микрокарздан фойдаланишнинг эҳтимолий хавфлари:
▪️Қарз юкининг ошиши – Микрокарз ва ипотека тўловларини бир вақтда тўлаш катта молиявий босим яратиши мумкин.
▪️Юқори фоиз ставкалари – Микрокарзлар одатда юқори фоиз билан берилади, бу эса қўшимча харажатларни оширади.
▪️Кредит тарихига таъсир – Микрокарзни вақтида тўлай олмаслик кредит тарихингизга салбий таъсир қилиши ва келажакда бошқа кредит олиш имкониятларини камайтириши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, ипотека кредити бўйича дастлабки бадал учун микрокарз олиш расмий жиҳатдан мумкин, аммо бу катта молиявий хавф туғдириши мумкин. Қарор қабул қилишдан олдин барча имкониятларни синчиклаб ўрганиш тавсия этилади.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️“МАҲАЛЛА БАНКИРЛАРИ” УЧУН АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ БЕРИЛДИ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-12-сонли қарори асосида “Маҳалла банкирлари” учун бир қатор асосий вазифалар белгилаб берилди. Жумладан:

☑️ Маҳаллаларда ташаббускор аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларни бизнес ғоялари асосида янги лойиҳалар ишлаб чиқишда қўллаб-қувватлаш ва кредит ажратиш;
☑️ Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида ҳар томонлама ҳамроҳлик қилиш ва молиявий хизматлар кўрсатиш;
☑️ Аҳоли томорқалари ва ер участкаларида етиштирилган маҳсулотларни кафолатли сотиб олиш учун тадбиркорлар билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва лойиҳаларни молиялаштириш;
☑️ Тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш орқали камбағал оилалар аъзоларини иш билан таъминлаш;
☑️ Маҳаллаларда “ёрдамчи-агентлар” орқали банк хизматларини тарғиб қилиш, янги мижозларни жалб этиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш;
☑️ Маҳалланинг иқтисодий шароитлари ва бошқа ҳудудлардаги илғор тажрибалардан келиб чиқиб, ижобий тажрибаларни оммалаштириш.

Ушбу вазифалар орқали “Маҳалла банкирлари” аҳолига молиявий хизматларни янада яқинлаштириб, ҳар бир фуқаро ва тадбиркорни кафолатли қўллаб-қувватлашга кўмаклашади.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ ОМОНАТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
◦ Фоизи - 5% гача
◦ Муддати - 24 ойгача
◦ Энг кам миқдори - 50$
Батафсил

🏦 Агробанк
◦ Фоизи - 7% гача
◦ Муддати - 24 ойгача
◦ Энг кам миқдори - 100$
Батафсил

🏦 БРБ
◦ Фоизи - 6%
◦ Муддати - 13 ойгача
◦ Энг кам миқдори - 100$
Батафсил

🏦 Пойтахт банк
◦ Фоизи - 7%
◦ Муддати - 25 ойгача
◦ Энг кам миқдори - 100$
Батафсил

🏦 Туронбанк
◦ Фоизи - 7.2%
◦ Муддати - 18 ой
◦ Энг кам миқдори - чекланмаган
Батафсил

🏦 ЎзСҚБ
◦ Фоизи - 7%
◦ Муддати - 18 ойгача
◦ Энг кам миқдори - 500$
Батафсил

🏦 Ипак Йўли банки
◦ Фоизи - 3%
◦ Муддати - 12 ойгача
◦ Энг кам миқдори - 500$
Батафсил

🏦 МКБанк
◦ Фоизи - 7.5%
◦ Муддати - 36 ойгача
◦ Энг кам миқдори - 100$
Батафсил

🏦 Тенге банк
◦ Фоизи - 4%
◦ Муддати - 6 ойгача
◦ Энг кам миқдори - 100$
Батафсил

🏦 Гарант банк
◦ Фоизи - 6%
◦ Муддати - 24 ойгача
◦ Энг кам миқдори - 10 000$
Батафсил

🏦 Халқ банки
◦ Фоизи - 4.5%
◦ Муддати - 18 ойгача
◦ Энг кам миқдори - 10$
Батафсил

👉Сўмдаги омонатлар рўйхати👈

❗️Унутманг! омонатдаги маблағларингиз давлат томонидан ҳимояланади ва олган даромадларингиз солиқлардан озод қилинади.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


KWIKPAY – ТЕЗ, ИШОНЧЛИ ВА ҚУЛАЙ ПУЛ ЎТКАЗМАЛАР

MKBANK билан KWIKPAY хизмати орқали пул ўтказмаларини илғор тарзда амалга оширинг!

☑️ Тезкор: Россия ёки чет элдан юборилган маблағларни зудлик билан олинг.
☑️ Ишончли: АҚШ долларида комиссисиз қабул қилиш имконияти.
☑️ Универсал: Нақд пул, телефон рақами, карта ёки ҳисоб рақами орқали ўтказмаларни амалга ошириш мумкин.

KWIKPAY хизматидан фойдаланиб, вақт ва маблағингизни тежанг.

⭐️ KWIKPAY пул ўтказмалари тарифлари билан шу ерда танишинг!

MKBANK – KWIKPAY билан бир қадам олдинда бўлинг!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Наманганда Марказий банк ташаббуси: “Бир-контур бир-маҳсулот” дастури орқали аҳоли даромади ошмоқда

Наманган вилоятида тижорат банклари фаолиятини янада ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида, Марказий банкнинг вилоятдаги бош бошқармаси самарали ҳамкорликка йўл очиб бермоқда.

Ушбу чора-тадбирлар натижасида Агробанк Норин филиали томонидан Норин тумани Пасткичўқча МФЙ ҳудудида “Бир-контур бир-маҳсулот” дастурини муваффақиятли амалга ошириш жараёни бормоқда.

☑️ Лойиҳанинг асосий жиҳатлари:
▪️40 нафар фуқаро учун 10 гектар ер майдони ажратилди.
▪️“Норин Микс савдо” МЧЖ агрегатор сифатида жалб этилиб, 250 млн сўмлик кредит маблағлари режага мувофиқ тақдим этилди.

☑️ Картошка экиш ва парваришлаш:
▪️“Аризона” навли уруғлар олиб келиниб, экиш ишлари ташкил этилди.
▪️3–4 ой мобайнида мутахассислар бошчилигида парваришлаш режаси йўлга қўйилган.
▪️Ҳар бир гектардан камида 40 тонна ҳосил олиш мўлжалланган.

☑️ Иқтисодий самара:
▪️Жами харажатлар: 600 млн сўм.
▪️Жами ҳосилдорлик: 400 тонна, қиймати эса 2 400 млн сўмни ташкил этади.
▪️Умумий фойда: 1 800 млн сўм.
▪️Ҳар бир ижарачи учун 3–4 ойда 55 млн сўм миқдорида даромад олиш имконияти мавжуд.

Мазкур лойиҳа Марказий банкнинг Наманган вилояти бош бошқармаси раҳбарлиги остида, вилоятдаги тижорат банкларининг барқарор ва самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида йўлга қўйилган кенг қамровли ислоҳотларнинг бир кўриниши ҳисобланади.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Асакабанк ўзини ўзи банд қилганлар учун “Тадбиркорга кўмак” микроқарзини жорий этибди

☑️ Микроқарз шартлари:
▪️Микроқарз миқдори - 25 млн сўмгача
▪️Микроқарз муддати - 36 ойгача
▪️Фоиз ставкаси - 25%
▪️Таъминот:
— Учинчи шахс кафиллиги;
— Кредитни қайтармаслик хавфи суғурта полиси.
▪️Ажратилиши: Мижоз танловига кўра, пул маблағлари пластик карта (Uzcard/Humo) ёки нақд кўринишида тақдим этилади.
🌐 Батафсил маълумот

🏦Асакабанк билан бизнесингизни янада ривожлантиринг!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


ПЕНСИОНЕР ЎЗБЕКИСТОНДАН ЧИҚИБ КЕТГАНДА ПЕНСИЯ ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ?

“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ, бугунги кунда:

☑️ Пенсионер Ўзбекистондан ташқарида 3 ойдан ортиқ вақт бўлса ва шу давр мобайнида қайтиб келмаса, пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.

☑️ Пенсия тўлови пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг тикланади ва тўланмай қолган ойлар учун пулни олиш имконияти қайта пайда бўлади.

☑️ Бунда олинмай қолган пенсия пуллари пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ой даври учун тўланади. Яъни, 24 ойдан ошган давр учун пенсия пули қайтариб берилмайди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Президентининг_қарори,_30_01_2025_йилдаги_ПҚ_33_сон.pdf
6.1Mb
❗️СОЛИҚ ҚОИДАЛАРИГА ЯНГИ ТАРТИБЛАР – ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА

2025 йил 30 январда “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (PQ–33) қабул қилинди. Унга кўра:

☑️ 2025 йил 1 майдан бошлаб, тадбиркор солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олса, солиқ органи мустақил равишда банк ҳисобварағи бўйича операцияларни вақтинча тўхтатиб қўйиши мумкин.
☑️ Агар тадбиркор ҳуқуқбузарликни тан олмаса ёки унга эътироз билдирса, ушбу ҳолат амалдаги тартибга мувофиқ суд тартибида кўриб чиқилади.

👆Бу янги тартиб Солиқ кодексига зарур ўзгартишлар киритилганидан сўнг амалга оширилади. (2- ва 75-моддалар)

Амалдаги тартиб қандай?
☑️ Агар солиқ тўловчи солиқ ҳисоботини белгиланган муддатдан кейинги 10 кун ичида тақдим этмаса, солиқ органи банк ҳисобварағи операцияларини 10 кундан ошмайдиган муддатга тўхтатиб туриши мумкин.

☑️ 10 кундан ортиқ муддатга фақат суд қарори асосида ҳисобварақ операцияларини тўхтатишга рухсат этилади(Солиқ кодекси 111-модда).

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Вазирлар_Маҳкамасининг_қарори,_27_12_2024_йилдаги_897_сон.pdf
3.4Mb
⚡️Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

2025 йил 1 июлдан бошлаб, my.gov.uz платформасидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа зарур ҳужжатларнинг электрон (рақамли) шакллари расман тан олинади.

☑️ Демак, банк, нотариус, аэропорт, вокзал ва шу каби ташкилотларга энг муҳим ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини олиб юриш шарт бўлмайди.

Бу ўзгариш Президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда ‘ижтимоий карта’ тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда.

Энди my.gov.uz даги электрон ҳужжатларнинг ўзи кифоя!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Ипотека-банкнинг янгиланган "Конструктор" омонати билан молиявий юксалинг!

"Конструктор" омонати – ўз маблағларини эркин ва қулай бошқаришни истаганлар учун идеал танлов!
Муддат ва сумма – фақат сиз танлайсиз!
Онлайн ва офлайн тарзда камида 500 000 сўмдан бошлаб жамғариш имкони
6 ойдан 24 ойгача даромадли фоиз ставкаларида
Энг асосийси! Агар 24 ойлик омонатни муддатидан аввал ёпсангиз ҳам, фоизлар ўзгармайди!

🏦 Ипотека-банкда омонат очинг ва маблағларингизни самарали бошқаринг!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️Ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш имкони яратилади

Яқин кунларда Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш бўйича янги қонун кучга кириши кутилмоқда. Бу ҳақда Kredit byurosi – CRIF кредит-ахборот хизматлари бош директори Мирсардор Усмонов маълум қилди.

Қонун нима учун керак?
▪️Шахс ўз хоҳишига кўра кредит олишни тақиқлаши ва бу орқали ортиқча молиявий мажбуриятлардан сақланиши мумкин.

Бу қандай ишлайди?
▪️Янги тартиб кучга киргач, Давлат хизматлари ягона портали, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали ариза бериш мумкин бўлади. Бу хизмат бепул тақдим этилади.

Бу тизим қандай ишлайди?
▪️Кредит олишни тақиқлаган шахслар учун махсус реестр юритилади. Агар шахс тақиқни олиб ташламоқчи бўлса, ушбу платформалар орқали мурожаат қилиши мумкин.

Қонун парламент томонидан кўриб чиқилмоқда ва президент томонидан имзолангандан кейин расман кучга киради.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


😃 Startup Garage филиаллари энди водийда!

4 февраль куни Startup Garage’нинг Наманган филиали тантанали равишда очилди. Мазкур лойиҳа филиали Наманган шаҳридаги “АлоқаБанк” биносида (Тўрақўрғон кўчаси, 75-уй) жойлашган.

❗️Муҳим:

5 февраль куни Startup Garage жамоаси Фарғона шаҳрининг ёшлари, стартапчилар ва инновацион ғоя эгалари билан юзма-юз учрашиб, улар билан фикр алмашиш, имкониятлар ва ҳамкорлик истиқболлари ҳақида суҳбатлашиш учун ташриф буюради.

Манзил: Фарғона рақамли технологиялар маркази

6 февраль куни Startup Garage’нинг Андижон филиали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Манзил: Digital City

Маросимда қатнашиш учун рўйхатдан ўтинг!

Стартап ғоянгизни тақдимот қилмоқчи бўлсангиз ариза топширинг!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Тангматов Бекзод Олимжонович Асакабанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимини тарк этмоқда

Тангматов Бекзод Олимжонович ўз аризасига асосан Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимидан кетмоқда. У 2019-2024 йилларда банкнинг чакана бизнесини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ва бу даврда бир қатор муҳим кўрсаткичлар кескин яхшиланган.

☑️ Хусусан, банк томонидан ажратилган чакана кредитлар суммаси 2019 йилда 1,5 трлн сўм бўлган бўлса, 2024 йилда 5,5 трлн сўмга етди, яъни 233% ўсиш кузатилди. Шу билан бирга, чакана кредитлар қолдиғи (портфель) 3,1 трлн сўмдан 9,3 трлн сўмга (+196%) ошди, бу эса банкнинг чакана бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

☑️ Банк хизматларини тезлаштириш ва мижозлар учун қулайликлар яратиш йўналишида ҳам катта ишлар амалга оширилди. 2019 йилда кредит ажратиш учун 7 кун керак бўлган бўлса, 2024 йилга келиб бу жараён 2-30 дақиқагача қисқартирилди.

☑️ Чакана кредитларнинг банк жами портфелидаги улуши 12% дан 24% га етди, омонатлар қолдиғи эса 1,1 трлн сўмдан 7,1 трлн сўмга (+538%) ошди.

Ушбу натижалар Б.Тангматовнинг фаолияти ва мижозларга яқинлаштирилган стратегияси самараси бўлиб, Асакабанкнинг чакана бизнесдаги кучли позициясини мустаҳкамлади.

Бекзод Олимжоновичга келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

☑️ Асосий ўзгаришлар:
▪️Сотувчи шартномада кўрсатилган муддатда товарни топширмаса, етказиб берилмаган қисм учун 0,5% пеня тўлаши белгиланди.
▪️Пеня суммаси товар баҳосидан ошмаслиги ва сотувчи зарарни қоплаш мажбуриятидан озод этилмаслиги қайд этилди.
▪️Агар кечикиш истеъмолчининг айби билан юз берса, пеня ундирилмайди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️Ҳоким ёрдамчиси 25 нафар фуқаронинг номига кредит олгани аниқланди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги ҳоким ёрдамчиси М.Ф. 20 нафар фуқаронинг номидан электрон тавсияномалар орқали 427,7 млн сўм кредит маблағларини қўлга киритган. Бу маблағлар тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган бўлса-да, улар шахсий эҳтиёжлар учун сарфланган.

Бундан ташқари, ўз қариндошлари ва 5 нафар бошқа шахсларнинг номидан қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, 207,7 млн сўм кредит маблағларини ҳам талон-торож қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди ва бошқа моддалар асосида жиноят иши қўзғатилди. Текширув ишлари давом этмоқда.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Octobank 2024 йилда қандай натижаларга эришди?

Octobank ўтган йилда барқарор молиявий ўсишни намоиш этиб, мижозлар сонини 3,6 миллионга етказибди. Маълум бўлишича, банк активлари 3,16 триллион сўмга, соф фойдаси эса 150 миллиард сўмга етиб, 2022 йилга нисбатан 17,5 баробар ўсган. Капитал эса 755 миллиард сўмга ошган.

Шунингдек, Visa халқаро тўлов тизими Octobankни “Электрон тижорат бўйича 2024 йилнинг энг яхши эквайер банки” деб тан олди. Банк халқаро ҳамкорликни кенгайтириб, LSEG Data & Analytics, Bloomberg ва Tencent (Tenpay) билан шартномалар имзолади. Шунингдек, 100 мингдан ортиқ виртуал карталар чиқарилиб, мижозларга қулай ва хавфсиз тўлов имкониятлари тақдим этилди.

Бундан ташқари, муаммоли активлар бутунлай йўқотилиб, Octobank Ўзбекистонда қарздорлиги бўлмаган 9 та банк қаторига кирди. Банк шунингдек, ISO 9001:2015 сертификатига эга бўлиб, “Барқарор” прогнози билан “uZA” кредит рейтингига ҳам сазовор бўлди.

Реклама

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🪙 Олтин сотиб олишми ёки банкка омонат қўйиш? Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда қайси фойдали?

Кўпчилик бўш турган маблағини сақлаш ва кўпайтириш йўлларини излайди. Асосий икки вариант — банкка омонат қўйиш ёки олтин қуйма сотиб олиш. Қайси бири даромадлироқ? Қуйида уларни инфляцияни ҳам ҳисобга олган ҳолда таҳлил қиламиз.

☑️ Олтин қуймалар сотиб олиш:
Айни пайтда банклар олтин қуймаларни тахминан 1 граммини 1 200 000 сўмдан сотмоқда. Вақт ўтиши билан нарх ё ошиб, ё тушиши мумкин. Бу рискли инвестиция, чунки олтин нархи жаҳон бозоридаги иқтисодий ўзгаришларга боғлиқ. Лекин узоқ муддатда олтин асосан инфляцияга қарши туриш қобилиятига эга, яъни пул қадрсизланса ҳам, унинг қиймати юқори даражада сақланиб қолиши мумкин.

☑️ Банкка омонат қўйиш:
Ҳозир банклар омонатларни 26% йиллик фоиз билан қабул қиляпти. Масалан, 10 млн сўм омонатга қўйилса, бир йилда 2,6 млн сўм фойда келтиради. Бунда риск йўқ — банк шартнома асосида кафолатланган фоизни тўлайди.

☑️ Инфляцияни ҳисобга олсак…
Марказий банк маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда йиллик инфляция 9,8% атрофида. Бу нима дегани? Агар 10 млн сўмингиз бўлса, йил давомида унинг харид қобилияти 980 000 сўмга камаяди. Демак, омонатдаги 2,6 млн сўм фойданинг 980 000 сўми инфляция ҳисобидан йўқолиб кетади ва реал даромад 1,62 млн сўм атрофида бўлади.

▪️Олтинга келсак, унинг нархи инфляциядан ошиқроқ ўсса, яхшироқ фойда олиш мумкин. Лекин буни олдиндан аниқ айтиб бўлмайди, чунки олтин нархи жаҳон бозоридаги талаб ва таклифга боғлиқ равишда ўзгаради.

Қайси вариант яхшироқ?
▪️Агар инфляция паст бўлса ёки олтин нархи кескин ошмаса, банкка омонат қўйиш хавфсизроқ ва манфаатлироқ бўлади.
▪️Агар инфляция юқори ва олтин нархи йил давомида ундан кўпроқ ошса, олтинга сармоя киритиш даромадлироқ бўлиши мумкин.

Яъни, тўғри қарор қабул қилиш учун инфляция, олтин нархи динамикаси ва банк фоиз ставкаларини кузатиб бориш муҳим.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.