МУАММОЛИ КРЕДИТ
Аввалги хабар берганимиздек, бугунги кунда қайси банкирдан сўраманг, энг оғир масала бу кредит ундируви ҳисобланади. Банкларда кредит ундируви бўйича алоҳида Мониторинг бўлинмалари очилса ҳам, Мажбурий ижро бюроларига турли ваколатлар берилса ҳам ушбу масала банк тизимининг оғриқли нуқтасилигича қолмоқда.
Бунинг асосий сабаблари сифатида мижозга кредит ажратишда турли сарсонгарчиликларга йўл қўйилаётгани, кредит ажратиш механизмлари ҳалигача марказлаштирилгани, мижознинг кредит ҳужжатларини мутахассис сифатида профессионал ўрганилмаслигини кўрсатиб ўтиш мумкин. Ҳалигача мамлакатимизда кредит ажратишда мижозларнинг гаров таъминотига асосий эътибор қаратилмоқда. Аслидачи, аслида гаров таъминоти энг охирги манба сифатида қаралиши зарур. Кредит ажратишда мижознинг айланма маблағлари таҳлили, аввалги кредитлари тарихи юзаки ўрганилмоқда ёки сохта ҳужжатларга асосан кўрилмоқда.
Унутманг, кредит ажратишда энг асосий эътибор унинг жорий фаолиятига қаратилиши лозим. Унинг жорий айланмаси қайси фаолиятга йўналтирилган, бозордаги аҳволи қандай, умуман жорий йўналишларини ҳисобга олиш зарур.
Асли муаммо нимада?
1. Муаммоли кредит юзага келганда тижорат банкларини қийнаётган асосий масала, бу ундирув суд-ижро ҳаракатларини ҳаддан зиёд узоқ вақт талаб этилиши.
2. Қарздор ушбу жараёнларни янада чўзиб юриши учун шароит яратилганлиги.
3. Қарздор фуқаро бошқа турдаги кредитни олишдан чекланмаганлиги (Истеъмол кредитини тўламаган фуқаро, бошқа банкдан микроқарз, ипотека, 4231 тартиб асосида кредит олиши мумкин, ҳисобрақами бошқа бўлганлиги сабабли).
4. Бошқа объектив субъектив сабаблар иш жараёнида кўп учрамоқда.
Таклифлар:
1. Тижорат банкларига ҳокимлик ва бошқа органлар томонидан кредит ажратилишига кўрсатма берилишини батамом тўхтатиш.
2. Турли кўринишдаги манзилли дастурлар ишлаб чиқилишини тўхтатиш.
3. Суд-ижро ҳаракатлари учун уч кундан ортиқ бўлмаган тартибда аниқ муддатларини белгилаш.
4. Қозоғистон тажрибасидан келиб чиқиб муаммоли кредитларни ундиришда Коллекторлар хизматини жорий қилиш.
Энди бир гапда... Қачонгача, тижорат банкини тепалашаверади! Қани битта мард чиқиб, тижорат банки маблағисиз Ўзбекистон бугунги кунларга келар эди деб айтсинчи!!! Нимага энди мамлакатдаги барча барча молиявий масалаларни ечими бўлган тижорат банкларини янги қонун асосида қўллаб-қувватланмаслик керак!
Марказий банкдан қаттиқ илтимос, ушбу таклифларни қонуний ҳужжат кўринишида киритишини бутун Ўзбекистон банкирлари номидан илтимос қиламиз.
Ушбу постни барча гуруҳларга тарқатиб юборамиз.
👍 - қўшиламан, яхши бўларди
☝️ - қўшилмайман, ўзи яхши
Банкирлар манзили: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEZNB_x8VcmovDj7-w