Bankers.uz — Live


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


@bankers_uz телеграм каналининг live-канали.
Қисқа ва тезкор хабарлар, расмий тасдиқланмаган янгиликлар, репостлар, медиа-материаллар ва бошқа фойдали маълумотлар.
Мурожаат учун — @ism0il

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🏦 Бизнесни ривожлантириш банки томонидан эртага, 25 февраль куни соат 12:00 да АОКАда “Бизнесни ривожлантириш банки – кичик бизнес таянчи" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

@bankers_uz_live


🏦 Ўзсаноатқурилишбанк учинчи даражали ESG рейтингини қўлга киритди

"Sustainable Fitch" рейтинг агентлиги банкка 59 балл билан "3" ESG рейтингини берди. Рейтинг банкка “Яшил” лойиҳаларни молиялаштиргани, иш берувчи сифатида тенглик ва инклюзивликни қўллаб-қувватлагани ва корпоратив бошқарувда халқаро стантартларга риоя қилгани учун берилди.

@bankers_uz_live


Президент ташаббуси билан йўлга қўйилган "Маҳалла банкири" лойиҳасига бағишланган махсус канал фаолияти йўлга қўйилди — @bankir_mahalla.

Ушбу канал орқали "Маҳалла банкири" фаолияти, банк хизматлари ва маҳаллалардаги молиявий янгиликлар ҳақида ахборот берилади.

@bankers_uz_live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🏦 Айни дамда Миллий матбуот марказида Микрокредитбанк томонидан "2024 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2025 йил учун белгиланган устувор вазифалар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

@bankers_uz_live


🏦 Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 24 февраль, 2025 йил, соат 10:00 ҳолатига

*Изоҳ: маълумотлар банклар сайтларидан олинган.

@bankers_uz_live


🏦 Наманган вилояти Косонсой туманида Туронбанк бошқаруви раиси ўринбосари Зоҳиджон Обидов ҳамда Косонсой тумани ҳокими биринчи ўринбосари иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

@bankers_uz_live


🏦 Микрокредитбанк томонидан 2025 йил 24 февраль куни соат 10:30 да Миллий матбуот марказида "2024 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2025 йил учун белгиланган устувор вазифалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

@bankers_uz_live


🏦 Бугун Трастбанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кун тартибидаги 4 та масала: эълон қилинган акцияларнинг чекланган миқдорини аниқлаш, банк уставига ўзгартириш киритиш, ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасини тақсимлаш ҳамда умумий мақсадларга захира фондини шакллантириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

@bankers_uz_live


🏦 "Turon Business" мобил иловаси янгиланаётгани сабабли 22 февраль соат 01:00 дан 24 февраль соат 10:00 гача мобил иловадан фойдаланиш вақтинча чекланади.

@bankers_uz_live


🏦 Марказий банк ходимлари Ўзбекистон Миллий университетида "Пул-кредит сиёсати орқали иқтисодиётни тартибга солиш: асосий тушунча ва тамойиллар" мавзусида семинар-тренинг ўтказди.

@bankers_uz_live


🏦 Octobank School 21 рақамли технологиялар мактаби билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Энди мактабнинг энг яхши талабалари мазкур банкда амалиёт ўташлари мумкин бўлади.

@bankers_uz_live


🏦 Трастбанк “Самарқанд” БХО тасарруфида янги “Пастдарғом” банк хизматлари марказини очди. Ушбу БХМ Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Бўстон” МФЙ “Амир Темур” кўчаси 19-уй манзилида жойлашган.

@bankers_uz_live


🏦Yangi Bank устав капиталини 200 млрд сўмдан 350 млрд сўмга етказди.

@bankers_uz_live


🏦 Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 21 февраль, 2025 йил, соат 10:00 ҳолатига

*Изоҳ: маълумотлар банклар сайтларидан олинган.

@bankers_uz_live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🏦 Халқ банки ва Ўзбекистон Поло федерацияси икки томонлама ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ушбу меморандум Президент 2021 йил 5 августдаги ПҚ–5211-сон Қарорига мувофиқ, мамлакатимизда поло от спортини ривожлантириш ва оммалаштиришга қаратилган.

Батафсил

@bankers_uz_live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🏦 Микрокредитбанк томонидан Қорақалпоқ давлат университети талабалари учун "Талаба, банк ва бизнес" номи остида тадбир ташкил қилинди. Учрашув доирасида талабалар банк молиявий кўмагида ташкил этилган ҳудуддаги буғдойни қайта ишлаш заводи ва "PRIME MEDICAL GROUP" тиббий марказида бўлиб, бизнес жараёнлари билан танишишди.

Шунингдек, фаол талабалар банк амалиётига жалб қилиниб, Микрокредитбанкнинг иш жараёнлари билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Батафсил

@bankers_uz_live


🏦 InFinBank акциядорлари 2024 йилдан ташқари ўтган йиллар давомида шаклланган тақсимланмаган фойда — 396,7 млрд сўмни 60,5 млрд сўмини дивиденд тўлаш учун йўналтиришга, 336,2 млрд сўмини тақсимланмасдан қолдиришга қарор қилди.

@bankers_uz_live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида"ги қонун билан ушбу соҳада бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

Янги ўзгаришлар ҳақида Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти директори Санжар Носиров Daryo.uz нашрига интервю берди.

@bankers_uz_live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🏦 Бугун Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров АОКАда “Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятига бағишланган брифинг ўтказди.

@bankers_uz_live



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.