bank_kuni


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Juda shoshilinch va global YANGILIKLAR.
O'zR banklarida qulay valyuta kurslari, kurs bo'yicha kutilmalar va yuridik shaxslar uchun bank operatsion kunining uzayishi haqida ma'lumotlar.
Reklama: 👉 @bank_kuni24_reklama
Telegram chat: 👉 @bank_kuni24_chat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Кредит тарихингизга эътиборли бўлинг

Салбий кредит тарихи кредит ташкилотлари томонидан кредит (микроқарз) ажратмасликка сабаб бўлади.

Кредит тарихини ижобий сақлаб туриш учун эса кредит тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш лозим. Вақти вақти билан кредит тарихингиз ҳолатини ҳам кузатиб боринг.

Жисмоний шахслар қуйидаги порталлар ва иловалар орқали ўз кредит тарихларини электрон шаклда олишлари мумкин:

✔️ portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 18750 сўм);
✔️ my.gov.uz портали орқали (хизмат нархи 16875 сўм - 0.045 БҲМ);
✔️ Milliy иловаси орқали (хизмат нархи 15 000 сўм);
✔️ xazna иловаси орқали (хизмат нархи 18 750 сўм - БҲМ 5 фоизи);
✔️ КАТМ мобил иловаси орқали (хизмат нархи 18750 сўм).

❗️хизматдан 1 йилда 1 марта фойдаланиш бепул.

Шунингдек, portal.infokredit.uz сайти ва КАТМ иловаси орқали sms-хабарнома ва Freeze хизматларини ҳам бепул ёқиш мумкин.

@bank_kuni24


Ertaga

💸 Dollar kursining pasayishi kutilmoqda

Taxminan ⬇️ - 11 so’mga


@bank_kuni24




#рубль

@bank_kuni24


#oltin

@bank_kuni24


#dollar

@bank_kuni24


❗️Энди автомобилга газ баллон ўрнатиш учун рухсатномани онлайн тарзда олиш мумкин

Ушбу хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга туширилган бўлиб, пуллик хизмат ҳисобланади.

Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсат олиш учун аризани кўриб чиқиш учун йиғим 0,3 БҲМ (112 500 сўм) ни ташкил қилади. Хизмат кўрсатиш муддати эса 10 кун.

@bank_kuni24


❗️Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 1 мартдан ва 1 августдан 10% ошиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

"Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1-мартдан ва 1-августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.

@bank_kuni24


❗️1 апрелдан бошлаб оширилган табиий газ ва электрнинг янги нарх тарифлари билан танишинг.

@bank_kuni24




Уй-жойни таъмирлаш учун тижорат ипотека кредитлари

Бугунги кунда қуйидаги банкларнинг расмий сайтларида уй-жойларни таъмирлаш учун ипотека кредитлари ажратилиши маълум қилинган.

Агробанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1216;

Туронбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1220;

Асакабанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1152;

БРБ
◦ муддати – 10 йилгача
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 375 млн сўмгача*;
◦ колл маркази – 1254;

Hamkorbank
◦ муддати – 6 йилгача;
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 27%;
◦ миқдори – 100-240 млн сўмгача*;
◦ колл маркази – 1256;

ЎзСҚБ
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди;
◦ кредит фоиз ставкаси – 32%*;
◦ миқдори – 200 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1180.

📞 Кредитлар бўйича батафсил маълумот олиш учун банкларнинг контакт марказларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

@bank_kuni24


Ertaga

💸 Dollar kursining pasayishi kutilmoqda

Taxminan ⬇️ -12 so’mga


@bank_kuni24


#oltin

@bank_kuni24


#dollar

@bank_kuni24


⚡️2024 йилда ким қанча олтин қазиб олган?

🇨🇳Хитой 377 тонна олтин билан дунёда биринчи ўринда
🇷🇺Россия 330 тонна билан 2—ўринни эгаллади
🇦🇺Австралия учинчи ўринда — 290 тонна
🇨🇦Канада 200 тонна
🇺🇸АҚШ — 160 тонна
🇬🇭🇲🇽🇰🇿Гана, Мексика, Қозоғистон — 130 тоннадан
🇺🇿Ўзбекистон — 120 тонна
🇿🇦🇵🇪 🇮🇩 ЖАР, Перу, Индонезия — 100 тоннадан

@bank_kuni24


⚡Маҳаллалар йириклаштирилади, яъни бир нечтаси биттага бирлаштирилади

2025 йил май ойида маҳалла раислари сайлови бўлиб ўтиши олдидан уларнинг ваколати 5 йилга узайтирилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда маҳаллалар йириклашуви бўлади, яъни бир неча маҳаллалар биттага бирлаштирилади. Бунинг натижасида, штатлар қисқариши ва бюджет харажатлари камайиши кутилмоқда.

@bank_kuni24


Пластик карта операциялари бўйича 5800 рақамидан келадиган Uzcard СМС-хабарномаси хизмати нархи 2025 йил 1 мартидан 168,4 сўм (2 баравар қимматлашган) бўлибди.

@bank_kuni24


💰Тошкент бозорларида патта нархлари ошди

Шаҳар ҳокими қарорига кўра, бозор ва савдо комплексларидаги бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва хизмат нархлари қайта кўриб чиқилди.

Янги патта нархлари (1 ўрин/1 кун учун):
🔸Ҳўл мевалар – 18 000 сўм (эскиси 15 000)
🔸Цитрус ва тропик мевалар – 39 000 сўм (эскиси 32 000)
🔸Қуруқ мевалар – 40 000 сўм (эскиси 33 000)
🔸Сут маҳсулотлари – 15 000 сўм (эскиси 18 000)
🔸Полиз маҳсулотлари – 34 000 сўм (эскиси 28 000)
🔸Гўшт маҳсулотлари – 42 000 сўм (эскиси 35 000)

@bank_kuni24


Тошкентда кўп қаватли уй-жойларга инвестиция киритиш яхши даромад келтирмай қўйди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги ўрганилди. Унда уй-жойга пул тикиб, уни битгач сотиш яхши даромад келтирмай қўйгани маълум бўлди.

@bank_kuni24


Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб иш ҳақи 10 фоизга, кейингиси эса 1 августдан яна 10 фоизга ошиши кутилмоқда!

Хабар қилинишича, расмийлар 1 мартдан бошлаб иш ҳақи, нафақалар ва пенсияларни 10 фоизга оширади. Кейин 1 августдан бошлаб 10% га ошади.

Натижада, 2025 йилда иш ҳақи ва пенсияларнинг 20% ўсиши бўлади.

Яқинларга юбориб қўямиз🚀

@bank_kuni24

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.