Ўзбекистан халқ шоири Анвар Обиджон назм, наср, драматургия, публицистика сингари жанрларда қалам тебратиб келаётган серқирра ижодкордир. Асарлари юморга бойлиги, айни чоғда, фалсафий фикрларнинг салмоқдорлиги билан ажралиб туради.
Адибнинг болаларга, катталарга аталган "Жуда қизиқ воқеа", "Масҳарабоз бола", "Аламазон ва Гулмат", "Ўқ ўтмас болакай", "Бахромнинг ҳикоялари", "Балога қолган футболчи", "Кулгили тушлар", "0099 рақамли ёлғончи", "Жажжи-жажжи кулчалар", "Япалоқ товуқ", "Мулла Бақалоқ", "Даҳшатли Мешполвон" каби китоблари ўқувчилар орасида алоҳида шуҳрат қозонган.
Ушбу китобга муаллифнинг бири ўта қизиқ, бири саргузаштларга бой асарлари танлаб киритилди. Булар орасида журналда босилибоқ жуда машҳур бўлиб кетган Муттивой ҳақидаги қисса ҳам бор.