💞🌹МУХАББАТ🌹 ОШЁНИ🌹 💞


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🖼 Rasm 🎵 Music 📋 Text
📽 Video ⁉️ Savol 🎁 Tabrik
😍 Gif 🌍 Xabarlar
📃 She'r 🌹 Ramantika 🎬 Klip
Bizdan uzoqlashmeng.
Talab va takliflar uchun.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@bahtlim

1.2k 0 57 21 11



Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@bahtlim


Ketaman desam qo'yib yubormaydigan  darajada sev meni...🫰❤️‍🔥

@bahtlim


🎼🎧Каналимизда мусикий танаффус 🎼🎧

@bahtlim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@bahtlim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@bahtlim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@bahtlim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Birgina insondan ham doʻstlik,ham sevgini topa olishlik ------Bu juda katta
BAXT. ❤️❤️❤️


@bahtlim

1.9k 0 65 40 13

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@bahtlim




⚡️Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир!


@bahtlim


Орадан бир соатча вақт ўтдими йўқми, операция ҳам тугади. Сарварни наркоз таъсиридан чиқмагунча жонлантириш бўлимида ётқизишадиган бўлишди.
— Доктор эримни аҳволи яхшими? Уларга нима бўлибди? — Дилафруз ёшли кўзларини докторнинг оғзига тикди.
— Эрингиз аппендицит бўлган. Яхшиям вақтида олиб келинган, акс ҳолда нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмасди.
— Аппендицит? — Дилафруз тушунмагандек, — Сарвар акам шу пайтгача соғлиғидан бирор марта ҳам шикоят қилмаганлар. Бу қандай...
— Синглим биласизми, шу пайтгача бу касалликнинг аниқ сабаблари топилмаган. Ягона билганимиз бу касаллик шамоллаш ва аппендикснинг яллиғланишидан келиб чиқади. Аппендикс бу кўричакнинг бошланғич қисми, — доктор Дилафрузнинг юз ифодасига қараб тушунтириш бериб ўтди. Бунинг устига касаллик ҳеч қачон сўраб, огоҳлантириб келмайди. Шунинг учун ҳам соғлиғимизга ўз вақтида эътиборли бўлишимиз ва Аллоҳ берган жонни ҳа деб қийнамаслигимиз керак, — доктор бошқа гапингиз бўлмаса менга рухсат дегандек бош силкиб қўйдию ундан узоқлашди.

Давоми бор


@bahtlim


— Энди нима қиламан? Сарвар Асрорвич ўлиб қолсая? Ё Худойим фақат бу эмас. Нима қилсам....Келинойимга қўнғироқ қиламан, ҳа энг тўғриси ҳам шу, — телефонини чиқариб қачонлардир керак бўлиб қолар дея «Сарвар Асрорвич келинойи» деб сақлаб қўйган рақамига қўнғироқ қилди.
— Мен келдим, — Нилуфар эшикни очиб кираркан, остонада Шосанамнинг оёқ кийимини кўриб овоз берди.
— Яхши келдингми? — Шосанам фартук осган ҳолда ошхонада чиқиб келаркан, — имтиҳонлар қандай ўтди? Қийналмадингми?
— Ҳаммаси аъло. Ўйлайманки, ҳаммасини кўнглимдагидек топширдим. Ўзингчи, бугунги иш кунинг қандай ўтди?
— Бугун фақат суҳбат ва таништирув бўлди. Иш эртадан бўларкан. Менежер эртагаёқ меҳмонхонага кўчиб ўтишимни тайинлади.
— Санам шу шартмикин? — Нилуфарнинг юзидаги хурсандчилик тарқаб кетгандек бўлди.
— Ҳа, бу меҳмонхона ички тартиб қоидаларига кираркан. Ахир биз меҳмонларга йигирма тўрт соат хизмат кўрсатамиз, шунинг учун ҳам...
— Бўлди тушундим, — Нилуфар таслим бўлгандек қўлини кўтараркан, — битта нарсага ваъда бер. Дам олиш ва байрам кунларида мен билан бирга бўласан. Ахир бу шаҳарда сендан бошқа яқиним йўқ.
— Сен қишлоққа қайтмоқчи эмасмисан?
— Йўқ. Мен ҳали ўқишимни давом қилдираман. Танловдан ўта олсам Германияга кетаман. Ундан кейин Кореяга бориб, уларнинг тиббиёт ва халқ табобати сирларини ўрганаман, — Нилуфар келажак мақсадлари ҳақида шунақа тўлқинланиб гапирардики, Шоҳсанамни унга ҳаваси келди.
— Ўқиш мазза бўлса керак-а? Ҳар куни янги билимлар, янги танишлар.... Дунё қарашинг кенгайиб, бу оламни ўзгача нигоҳ билан кўра бошлайсан.
— Ҳа талаба бўлишни ҳам ўзгача гашти бор, — Нилуфар ўтган талабалик йилларини эслаб жилмайиб қўяркан, — ўзга оламга тушиб қолгандек бўласан. Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан дўстлар, танишлар орттирасан. Уларнинг шеваси, урф-одатларини ўрганасан. Талабалар ётоқхонасидаги ҳаётнику айтмай қўя қолай, — кулди.
— Сен орамиздаги энг омадли ва бахтлисисан, — Шоҳсанам хўрсиниб қўяркан, — мен ҳам вақтида ақлимни беҳуда нарсаларга йўналтирмай ўқиш ҳақида ўйлаганимда ҳозир битта касбни бошини тутган бўлармидим?
— Ўқишни эрта кечи йўқ. Хохласанг бу йил топширишинг мумкин, — Нилуфар унда ҳали имконият борлигини айтди.
— Энди кеч, қолаверса мен тайёрланмаган бўлсам.
— Санам, — Нилуфар унинг елкаларидан тутиб, — мана ишга ҳам кирдинг. Яшаш шароитлари ҳам бор деяпсан. Ишинг йигирма тўрт соатлик бўлса ҳам, туну кун ётволиб ишламайсан. Менимча ўша ерда ҳозиргидан кўп вақтинг бўлади. Буни устига пойтахтдаги меҳмонхоналар ҳаммаси интернет билан таъминланган. Бу дегани эса сенда имкониятлар етарли дегани. Имтиҳон топширишга ҳали салкам икки ой вақт бор.
— Қандай бўларкин? — энди Шоҳсанам ҳам иккиланиб қолганди.
— Қанддек бўлади дугонажон. Ин Шаа Аллоҳ ўқишга кириб, бир пайтлари ўзинг орзу қилгандек энг яхши устоз бўласан.

Лазизнинг қўнғироғидан кейин касалхонага қандай етиб келганини ҳам сезмай қолган Дилафруз операция хонаси олдида тинмай уёқдан-буёққа бориб келаркан, ҳар бир ўтган сония унга асрдек туюлиб борарди.
— Нега бундай бўлди? — бир айланиб келиб, яна ўша саволини нечинчидир марта сўради.
— Билмайман, — Лазиз айбдорона бошини қуйи солиб тураркан, — мени архивга жўнатгандилар. Айтган папкаларин олиб киргандим бу аҳволдалар.
— Кеча аҳволлари яхшимиди? — Дилафруз шу саволни бераркан ҳаёлининг бир чеккасига гумон ўралади. Жавоб кутиб Лазизнинг оғзига тикиларкан, у рост айтмоқчими ёкида ёлғон билишга урунаётгандек эди.
— Ҳа яхши эдилар. Фақат....
— Нима фақат? — Дилафруз унинг гапини бўлди. Худдики, ҳозир ёмон хабар эшитадигандек. Гўёки, Лазиз ҳозир, — «Кеча Сарвар Асрорвич ишда эмасдилар», — демоқчидек.
— Фақат кечаси билан ухламай ишладилар. Овқатланиб олиш ҳақидаку умуман ўйламадилар ҳам.
— Нима? — Дилафруз ҳолсизгина ўтириб қолди. Ўзича нималарни ҳаёл қилиб ташламади. Лекин ҳозир эшитганлари. Эри туну кун ишда, у эса эрини бошқаларга илакишиб юрибди деган ўй билан ундан гумонсираб, нималарни ҳаёл қилмади. Энди эса...Дилафрузнинг кўзлари ёшланди.


@bahtlim


— Одатда қулоғингни чўзаман деган гапни эшитганлар йиғлаши керак эди, лекин сиз...
— Бир нарса эсимга тушиб кетди, айбга буюрманг.
— Қани эшитайликчи, нима экан?
— Ёшлигимизда дугоналарим билан мактабдан қайтишда йўл бўгидаги ўрикдан довча ўғирлардик. Ўша ўрик ёнидаги эски ҳовлида бир қария яшарди. Бир куни ўша қария бизни тутиб олдида урушиб берди.
— Буни нимаси кулгули тушунмадим? — Беҳрузнинг қошлари хиёл кўтарилди.
— Ўша қария бизни ёлғондакам урушгандида. Унинг қарашларида, сўзларида меҳр уфуриб турарди. Кулганимни сабаби эса, — бироз жимиб қолдида, — ўша қария урушаётганида мен ва дугонам Гул йиғлаб юборгандик. Кейин бўлса бизни овутиш учун қанча ширин сўз айтди. Шунда ҳам овунмагандик. Шундан кейин, ҳозир йиғлашни тўхтатмасангиз қулоғингизни чўзаман деганди йиғидан таққа тўхтаб қолганман, — Нилуфар гапираркан кўзлари беихтиёр ёшланди.
— Йиғламанг...
— Ўша даврларни соғиндим. Беғубор, содда ва бир-биридан меҳрини аямайдиган болалагимни.

🌺🌺🌺


— Салом хонимлар, — залга кириб, машқ қилишни бошлашдан олдин салгина қизишиб олиш учун уёқ-буёққа қараб ҳаракат қилаётган Саида ва Дилафрузнинг ёнига Зуфар ва дўсти келди.
— Сизларга ҳам салом, — Саида нозланди.
— Яхшимисиз? — Зуфарнинг ёнидаги йигит Дилафрузга суқланганча қараркан, — халақит бермаймизми?

— Беря....
— Йўқ, — Дилафруз гапини тугатмасидан Саида жилмайиб қўяркан, — бемалол биз билан бирга машқ қилишингиз мумкин.
— Лекин бу дугонангизга ёқмади шекилли? — Зуфарнинг дўсти Ахмад Дилафрузга бошдан оёқ қараб қўяркан, — унга ташрифимиз маъқул келмади чоғи?
— Унақа эмас, — Саида Дилафрузни секин туртганча, у томонга эгилиб пичирлади, — қовоғингни оч.
— Саида мен....
— У ўзи шунақа бироз тортинчоқроқ. Аҳамият бермайсизлар, қани марҳамат, — Саида Зуфарга ёнидан жой кўрсатаркан, — сиз Дилини ёнига тура қолинг.
— Раҳмат, — эркак Дилафрузнинг ёнига бироз яқинлашаркан, — исмим Аҳмад. Сизникичи?
— Билишингиз шарт эмас, — Дилафруз унга жавоб бериш баробарида Саидага ёмон қарадию, у ердан кетиб қолди.

🌺🌺🌺



— Хайрли кун, — Аброр қўлида бир даста гул билан палатага кириб келаркан, каравотда ётган онахонга ҳам бош чайқаб қўяркан, — бу сизга ҳамшира хоним, — капилниция улаётган қизга қўлидагиларни узатди.
— Раҳмат, лекин бу гулларни умуман керагиси йўқ, — қиз унга ҳам, гулига ҳам қайрилиб қарамасдан жавоб бераркан, — энди марҳамат қилиб чиқиб кетсангиз менга ҳалақит беряпсиз.
— Ҳа майли, — йигит хўрсингандек нафас олиб чиқарганча, — унда бу гулларни сизга бериб кетай онахон, — деганча гулни каравот ёнидаги тумба устига қўйдию, чиқиб кетди.
— Менимча у йигит сени чиндан севади.
— Лекин унинг тақдири мен эмасман. Истасам ҳам бўла олмайман, — қиз қилаётган ишидан кўз узмасдан жавоб бераркан, — шунинг учун умид бермаганим маъқул.

— Боя нега кетиб қолдинг? — Саида қовоқ уйганча келиб Дилафрузнинг ёнига ўтираркан, — ўзингни одобсиз қизчадек тутганингни биласанми? Аҳмад ака сендан жуда хафа бўлди.
— Менга буни қизиғи йўқ, — Дилафруз қўлидаги идишдан сувни эринмасдан, майдалаб ичаркан, — хафа бўлса ундан нари.
— Дили сен унинг кимлигини биласанми ўзи? У жуда катта....
— Билишни ҳам хохламасдим.
— Дилииии...
— Саида сен нима қилмоқчисан, нимага ҳаракат қилаяпсан билмадиму, лекин ишон беҳуда уруняпсан.
— Сенга яхшилик қилмоқчи бўлган мен аҳмоқ. Юравер ўша латта эрингни этагига осилиб, — Саида зарда қилгандек гапирдию ўрнидан туриб кетди.


🌺🌺🌺


— Сарвар Асрорвич, — ёрдамчи йигит қўлида бир папка ҳужжатлар билан хонага кириб келдию оғриқдан икки букилиб ўтирган Сарварни кўриб кўзлари косасидан чиқиб кетай деди, — сизга нима бўлади Сарвар Асрорвич? — қўлидагини ташлаб унинг ёнига учиб келди гўё.
— Тез ёр-дам ча-қир, — Сарвар оғриқдан хирриллаб зўрға гапирди.
— Ҳҳҳооозир, — йигит қўллари қалтирганча телефонини қўлга олиб зўрға рақам терди.
Касалхонага келишлари билан Сарварни операция хонасига олиб кириб кетишди. Ёрдамчиси Лазиз ҳали бунақа ҳолатга тушмагани боис нима қилишни ҳам билмасдан, тинмай уёқдан-буёққа бориб келарди.


@bahtlim


Наҳотки биттасини топиб олган бўлсалар? Бўлиши мумкин эмас, — ўзи ўйлаб топган ўйларидан ўзи ваҳимага туша бошлади, — йўқ, йўқ, — кўзлари каттарганча, — Сарвар акам бизга бундай қила олмайдилар. Ахир ўртамизда эгизакларимиз бор. Сарвар акам уларни жуда яхши кўради. Уларсиз ҳаётларини тасаввур қила олмайди. Шундай экан улар бизга хиёнат қила олмайдилар, — ўз ҳаёлларини ўзи рад қиларкан бироз таскин топгандек бўлди.

🌺🌺🌺


— Тура қол, — Фурқат кийиниб бўлиши билан Наргизанинг ерда ётган кийимларини унга қаратиб отди, — тез-тез кийин. Уйга боргач бирга ювинамиз, — иршайди. Наргиза базўр ўрнидан тураркан, бутун танаси зирқираб оғрирди. Кийиниб бўлганча ўтган оғриқли дақиқалар асрдек туюлди гўё, — қани юра қол, — Фурқат унинг қўлидан ушлаб олдида эшик томонга юрди.
— Мен ҳалиги...
— Уйингдагиларни бугун кечга меҳмонга чақирамиз. Ҳозир эса биргаликда уйимизга қайтиб иккимиз яраш оши тайёрлаймиз.
— Хўп, — Наргиза ноилож унга эргашди. Йўл четида кетишаркан Фурқат унинг белидан қўлини ўтказиб олиб уни қучоқлаб кетарди, — бунақа юришимиз бироз ноқулай, одамлар...
— Одамлар билан ишим йўқ, — Фурқат Наргиза уни ўзидан итаргани учун жаҳли чиққандек бўлиб унинг белидан маҳкам сиқаркан, — сен мени хотинимсан. Ошинг ҳалол бўлса кўчада ич деган мақол бор. Нима демоқчи эканимни тушундингми?
— Ҳа, — Наргиза ортиқ ҳеч нима демади. Чунки у Фурқатни жуда яхши билади. Ҳозир унинг чапига чиқса ўша айтаётган «ҳалол оши» ни шу ернинг ўзида ҳам ичишдан ҳам тап тортмайдиганлар хилидан. Бунақа «ит қилиқ» унинг қонида бор. Унинг буваси, битта амакиси шунақа қилишга ҳаракат қилишган.

— Энди ундай бўлмайди, — Дилафруз қатъий нигоҳлар билан ўрнидан тураркан, — энди улар ҳам қилганига яраша жавобини олишади. Бундан буёғи мен ҳам фақат ўзимни ўйлайман, — деганча қизларининг хонасига ўтди. Улар билан бироз ўйнаган бўлди. Кейин уларни ухлатиб, хонасига кирди. Зерикдими, телефонини қўлига олиб телеграмга кирди. Қараса, Саида онлине ўтирибди.
— Қалайсан? — Дилафруз энди ёзиш ҳақида ўйлаётганди, Саиданинг ўзи ёзиб қолди, — ҳалиям ухламадингми?
— Йўқ, қизларимни энди ухлатиб хонамга киргандим, — жавоб берди.
— Эринг уйдамасми дейман?
— Ҳа бугун ҳам фабрикада қоларканлар.
— Шу иши ҳам бор бўлсинда. Уйида шундоқ жанон хотини бўла туриб қандай фабрикада қолиш ҳақида ўйлаш мумкин?
— Билмадим, — Дилафруз шундай жавоб ёздию, ўйланиб қолди, — чиндан нега ҳа деб фабрикада қолаяпдилар? Ёки мендан шунақа йўллар билан узоқлашишни ўйлаяпдиларми?
— Эринг аниқ биттасини топиб олган, — Дилафруз шундай ўйлар билан ўтирганда ўлганни устига тепгандек Саидадан шундай хабар келди. Дилафруз ўқидию, лекин жавоб ёзмади. Нима десин? Йўқ деса Сарвар ҳар икки кунни бири фабрикада қоляпти. Ҳа деса, ҳали шубҳали ҳеч нима йўқ. Дилафруз шулар ҳақида ўйлайвериб, қандай ухлаганини билмай ҳам қолди.

🌺🌺🌺

— Сен ҳозирча ҳеч нима дема, — Муҳсин Дадахонни қайта-қайта огоҳлантираркан, — ёнига яқинлашишга ҳам, унинг яқинлашишига ҳам қўйма. Фақат яхши гапир. Агар бу ишни чиндан сен қилган бўлсанг жимгина кутади. Мободо бошқаси бўлса, ўша пари ем **** юрган охури ёнига албатта боради.
— Буни менга сездириб қилади дейсанми? — Дадахон ўйланганча сўради.
— Йўқ албатта. Сен буёғини ўйлама. Сенга ўзим ёрдам бераман.
— Раҳмат, — Дадахон ҳали ҳам турли ўйлар оғушида эди. Қанча ўйласа ҳам Зулхуморни хонага қандай кириб келганини, унга қандай тегинганини эслай олмади. Муҳсин айтгандек Зулхумор бошқаси билан яқинлик қилган бўлса, нега буни унинг бўйнига илмоқчи? Унинг нияти нима ўзи?

— Музқаймоқ учун раҳмат, — Нилуфар секин ўрнидан тураркан, — лекин мени жуда хижолатга қўйдингиз. Музқаймоқни пулини ў....
— Яна бир марта шу мавзуда гапирсангиз, — Беҳруз ёлғондакам қошларини чимирганча, — қулоғингизни чўзиб қўяман.
— Йўғеэе? — Нилуфар кулиб юбормасликка урундию, барибир бўлмади. Пиқ этиб кулиб юборди. Беҳруз ҳам унга қўшилиб куларкан,


@bahtlim


— Марҳамат, — дўкон олдида музқаймоқ ейишни хохловчилар учун қўйилган бир неча стол-стулларнинг биттасига ўтиришлари билан Беҳрузнинг ишорасига кўра етиб келган йигит улар буюртирган музқаймоқларни стол устига қўяркан, — ёқимли иштаҳа, — деб қўйишни ҳам унутмади.
— Раҳмат.
— Раҳмат, — Беҳруз миннатдорлик билдиргандек бош чайқаб қўяркан, — дугонангиз ҳозир яхшими?
— Ҳа анча яхши. Хатто ишга ҳам жойлашган, — Нилуфар музқаймоқни иштаҳа билан еркан, — насиб қилса ҳаёти изига туша бошлади.
— Қишлоққа қайтаман демаяптими? — Беҳрузнинг овозида бироз қўрқув ва хавотир бордек эди. Худдики, Нилуфар ҳам ўша дугонаси билан қишлоққа қайтиб кетадию, умуман қайтиб келмайдигандек.
— Йўқ, бу ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Ахир энди ҳаёти ўнглана бошлаганда, била туриб яна ўзини ўтга отадими?
— Эричи? Ахир у...
— Ер ютсин ўша эрини, — Нилуфарнинг овози алам ва нафрат билан қоришиб чиқди, — унақа эрнинг боридан йўғи.

🌺🌺🌺

Дадахон ишга ўйчан кириб келаркан, қабулига келган беморларга унчалик эътибор қаратмади.
— Мумкинми доктор? — у кириши билан ортидан кимдир кириб келди.
— Ҳали вақтли, мен ўзим....Муҳсин? — ортига ўгириларкан дўстини кўриб хурсанд бўлиб кетди, — бормисан оғайни?
— Борман, борман, — Муҳсин жилмайганча келиб Дадахон билан қучоқ очиб кўришаркан, — ўзинг бормисан? Аҳволларинг яхшими? Оиланг тинчми?
— Ҳааа, — Дадахон қисқа жавоб берганча кўзларини олиб қочаркан, — ҳаммаси бир нави.
— Лекин юзинг, — Муҳсин стулга ўтираркан, — хўш, гапирчи нима бўлди?
— Арзигулик ҳеч нарса. Ўзинг яхшимисан? — Дадахон гапни бурди.
— Менда ҳаммаси яхши. Лекин сенда унақамас шекилли. Қани ўтирчи, бир дардингни эшитайлик.
— Биласанми, — Дадахон минг хижолат билан бўлиб ўтган воқеани айтиб берди.
— Ўзинг шунга, яъни ўша қизга тегинганинга ишонасанми?
— Тўғриси билмайман. Чунки ўша куни маст эдим. Ягона эсимда қолгани хонамга кириб, ўсимни ётоққа ташлаганим. Уёғи эсимда йўқ.
— Тушунарли, — Муҳсин бироз ўйланиб тураркан, — менга қара оғайни, — ўрнидан туриб Дадахоннинг елкасига қўлини қўяркан, — емаган сўмсанга пул тўлашга шошилма. Ҳали ўша сўмсани чиндан едингми йўқми тагига етайлик. Пулини тўлаш қочиб кетмайди.

Дилафруз бугун залдан эртароқ қайтди. Биринчи қиладиган иши яхшилаб душ қабул қилиш бўлди. Кейин эса ўзига ёққан яшил кўйлагини кийиб чиқдию ҳали қизларини боғчадан олишга эрта эканлиги учун гўзаллик салонига йўл олди. Сочларини бироз калталатди.
— Мана бўлди опажон, — салончи қиз унинг сочларини енгилгина турмак қилиб қўяркан, — рости сочларингиз жуда ҳавас қилгулик экан.
— Йўғеэе? — кўринишидан мамнун бўлганча кўзгудан кўз узолмаётган Дилафруз жилмайиб қўйганча, — нимасига ҳавас қиласиз? Сочим узун эмаску!
— Тўғри, лекин сочлариз соғлом экан. Яна унчалик гулламаган.
— Ҳааа, — салондан яхши кайфиятда чиққан Дилафруз қизларини олгани боғчага борди. Уларни олиб эса кафега. Кечки овқатни ўша ерда тановул қилишиб, кейин биргаликда уйга қайтишди. Эшикни ўзини калити билан очиб кираркан, остонада эрининг оёқ кийими йўқлигини кўриб хўрсиниб қўйдию, қизларини хоналарига олиб кирди. Уларнинг уст-бошини алиштириб, бироз ўйнаб ўтиришлари мумкинлигини айтиб ошхонага чиқди, — бугун ҳам кеч келармикинлар? — ўзига-ўзи гапирганча қўлига телефонини олди, — қўнғироқ қилиб кўрайчи, балки йўлдадирлар? Овқатланмаган бўлсалар у-бу нарса тайёрлаб қўярдим, — шундай ўйлар билан эрининг рақамини терди.
— Алооо, — узоқ чақирувдан кейин Сарварнинг хорғин овози эшитилди.
— Келяпсизми?
— Бугун фабрикада қоламан. Ўзларингиз овқатланиб ухлайверинглар.
— Хўп, — Дилафруз шундай деганча телефонини ўчираркан, — ўзи Саи ҳақ. Эътибор берганим сари қадрсиз бўлиб боряпман, — телефонни стол устига тарақлатиб қўяркан, — ўзи бошидан менда кўнгиллари йўқ эди. Хатто ажрашмоқчи ҳам бўлгандилар. Ҳомиладор эканлигимни айтиб зўрға фикрларидан қайтаргандим. Эндичи? Энди ҳам ажрашиш ҳақида ўйлаётганлар бўлсалар-а? Ахир мана деярли икки ойдан бери уйга кеч келадилар. Ёки келмайдилар.


@bahtlim


💥ОЛЧАГУЛ. 9-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Моҳира Икромовна.

— Фурқат ака, — Наргиза унинг қўли ва камаридан кўз узмасдан, — илтимос керакмас. Ахир...
— Гулим, — Фурқат иршайганча бўшаган камарини ҳавода бир ўйнатиб қўяркан, — эсингдами?
— Илтимос, — Наргиза ялингандек йиғларкан, — илтимос унақа қилманг. Керакмас, ахир...
— Тишшш, — Фурқат унинг ёнига келиб қўлини бўйнини орқасидан ўтқазганча пешонасини унинг пешонасига тиради, — бугун бизни кунимиз. Сени қанчалик соғинганимни биласанми?
— Фурқат керакмас, — Наргиза йиғларкан на ортга, на олдинга юришни билмай турарди.
— Керак гўзалим, керак, — Фурқат унинг белидан маҳкам қучганча каравот томонга юрди.
— Илтимос, — Наргиза унга итоат қилганча каравот томонга юраркан пичирлади.
— Бу сафаргиси сенга ҳам ёқади, — Фурқат иршайганча қизни каравотга отиб юборди ва аста-секин уст-бошидан халос бўла бошлади. Эрининг ҳарактерини билган Наргиза эса йиғлашдан нарига ўта олмади.
— Қўрқма, — Фурқат каравотга чиқаркан, биринчи қилган иши Наргизанинг қўлини камар билан каравотга боғлаб қўйиш бўлди, — ҳаммаси зўр бўлади гўзалим, — ёқимсиз тиржайганча унинг юзларидан ўпиб қўйишни унутмади. Секин ишга кираркан, Наргизанинг ялиниб йиғлаётгани унга ўзгача хузур ва куч бағишларди. У бақирмаслиги учун боя ечган майкаси билан унинг оғзини боғлаб қўйди.
Бундан олти ой олдин ота-онасининг қистови билан Фурқатга турмушга чиққан Наргиза никоҳ оқшоминидан буён ҳар кеча ўз жуфти ҳалоли томонидан зўрланар, қаршилик қилса калтакланар эди. Калтак егани етмагандек, Фурқат у билан нафсини қондирмагунча ухламасди. Ҳаммаси жонидан ўтиб кетган Наргиза акаси Россиядан келиши билан ота уйига қочиб кетди. Вазиятни қоғозга ўраб-ўраб тутилганча ойиси орқали акасига айтгач, мана бир ойдан бери ота уйида ҳеч қандай зўравонлику калтакларсиз яшаб юрганди. Бугун эса яна эри томонидан хўрланди, тахқирланди.
— Мана бўлди, — орадан ўтган вақт Наргиза учун йилларга татигандек бўлди, — Фурқат хансираб нафас олганча ўрнидан тураркан, — ҳозир мен билан уйга кетасан. Қаршилик қиладиган бўлсанг, ҳозирги аҳволинг бундан кейингисини ёнида ҳеч нима бўлмай қолади, — Фурқат каравотдан тушаётган Наргизани тепиб ўтишни ҳам унутмади.

Бугунги имтиҳонни ҳам кўнгилдагидек топшириб чиққан Нилуфар ўзини музқаймоқ билан сийлашни ўйладию, кўчанинг нариги бетидаги дўконни мўлжаллаб кета бошлади.
— Нилуфар, — ортидан эшитилган таниш овоз сабаб ортига ўгириларкан юзига билинар-билинмас табассум югурди.
— Ассалому алайкум.
— Яхшимисиз? — йигит унинг ёнига келиб сўрашаркан, — имтиҳон қандай бўлди? Қийналмадингизми?
— Унчалик қийин бўлмади. Ҳаммаси шу ўқиб, ўрганганларимиздан тушди.
— Унда яхши, — йигит унга зимдан назар ташлаб қўяркан, — Нилуфар сиз билан гаплашиб олсак дегандим. Шунга...
— Беҳруз яна ўша мавзу бўлса....
— Нилуфар балки яхшилаб ўйлаб кўрарсиз? Ҳеч йўқ битта имкон дегандек.
— Мен ҳали турмушга чиқмоқчи эмасман. Буни устига бўлажак турмуш ўртоғимни яқиндан танишни, билишни истайман. Кейинчалик афсусланмаслик учун. Буни сабабини эса жуда яхши биласиз.
— Албатта, — Беҳруз ўйчан ҳолда, — менга битта имкон берсангиз, ишончингизни оқлаш учун...
— Беҳруз сиз ҳам кун келиб ўз бахтингизни топасиз, — Нилуфар тилида шундай деётганига қарамай, ичида умуман бошқача ўй-ҳаёллар айланарди.
— Мен бахтимни топиб бўлганман ва унга эришиш учун ҳаракат қиламан. Сизни ҳам тушунаман. Ўша дугонангизни бошидан ўтганлари сабаб турмушга чиқишга қўрқиб қолгансиз. Лекин унутманг, беш бармоқ баравар эмас. Номи «эркак» бўлгани билан ҳаммаси ҳам бу номга лойиқ бўлавермайди.
— Тўғри, лекин....
— Нилуфар мени жуда яхши биласиз, ушлаган жойимни ҳеч қачон қўйиб юбормайман.
— Беҳруз бу умр....
— Сиз яхшилаб ўйлаб кўринг, бу мавзуда кейин яна бафуржа гаплашамиз. Ҳозир бўлса юринг музқаймоқхўрлик қиламиз. Тўғридаги дўконга сиз ёқтирган олчали музқаймоқлар келибди.
— Сиз? — Нилуфар ҳайрон бўлганча Беҳрузга қаради.
— Ҳа нима? Ҳар ҳолда олти йиллик курсдошмиз, — Беҳруз жилмайганча кўз қисиб қўйди.


@bahtlim




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bu hayotda oddiy boʻl
Oddiy yasha
Oddiy kiyin
Oddiy yur
Va hech qachon kibrlanma...!!!


@bahtlim

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.