Во Умаро!!!
Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.
- Сизни нима йиғлатди,–деб амирул-мӯъминийн сўрадилар.
Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мӯмининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман",– дея жавоб қилди.
Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми",– дедилар.
Хазинабон: "Нега, ё амирал-мӯъминийн", –деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон: "Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор", –деди.
Умар: "У қандай шарт экан?"– дедилар. Хазинабон: "Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг",– деди.
Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди?", –деб сўрашди.
Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради". Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон",– дея жавоб қилишди.
Қанийди бизда ҳам мана шу учлик бўлганда эди: Умар, хазиначи ва Умар болалари...
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube