Азизбек Абдувалиев


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Daryo.uz мухбири Азизбек Абдувалиевнинг Телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Испания расман тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда.

Ҳафталик иш соати 40 соатдан 37,5 соатгача қисқаради.

Белгиланган вақтдан ортиқча ишлаганлик қўшимча иш соатлари ҳисобланиб, қўшимча ҳақ тўлади.

Талабни бузган компанияларга ҳар бир ходими учун 10 минг евродан жарима ёзилади.


Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда

Фарғона шаҳри Аҳмад Яссавий кўчасидаги портлаш содир бўлган автомобилларга пропан ва бензин қуйиш шохобчаси бузилмоқда

Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан хабар берилди.

Қайд этилишича, заправка шохобча раҳбарининг ўз хоҳиш истагига кўра бузилмоқда ва у қайта фаолият кўрсатмайди.

«Бунинг асосий мақсади аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда келгусида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш», — дейилади хабарда.


Наманганда 3 мингта китобдан иборат Янги йил арчаси қад ростлади

Наманганда фақат китоблардан иборат Янги йил арчаси қад ростлади. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Ушбу арча Давлатобод туманидаги “Ёшлар зиё маскани” кутубхонасида ўрнатилди.

Арчанинг баландлиги қарийб 3 метр бўлиб, 3 мингдан ортиқ китобдан иборат.

Кутубхонада илк бор 2021 йили шундай янгиликка қўл урилган, бироқ ўшанда арчанинг бўйи ва уни тиклаш учун тартиб берилган китоблар сони ҳозиргидан анча кам бўлганди.

Фотолар муаллифи Оқилхон Мамажонов

@azizbek_abduvaliyev


Қонунчилик палатаси депутати Фарғона фожиаси бўйича сўров юборди

Фарғона шаҳар АЁҚШдаги аварияда яхшигина резонанс чақиряпти. Одамлар ҳаёти ўйинчоқмас ҳар холда.

Тасаввур қилинг, бирровга шундоқ заправкага деб чиқиб кетган одамларни орқасидан уйига вафот этди деган хабар келиб турибди.

Экологик партия фракцияси аъзоси, депутат Жавлон Абдуллаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига депутатлик сўрови юборибди.

Сўровда АЁҚШни лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ишлари қонун нормалари бўйича бўлганига аниқлик киритиш, бундай ҳодисалар бошқа қайталанмаслиги ва уларни олдини олиш бўйича нималар қилиняпти деган муҳим саволлар қўйилган.

Шу яхши амалиёт. Қонун чиқарувчи орган ижрочиларни вазият бўйича ҳисобот беришга чақиряпти. Энди қўмита ўн кун ичида депутатлик сўровига жавоб бериши керак.

@r_kusherbayev


⚡️Илон Маскнинг бойлиги 500 миллиард долларга яқинлашмоқда, бу Билл Гейтснинг бойлигидан уч баравар кўпроқ. Бу рақамларни олдида оддий миллиардерлар камбағалдек кўринади.

Сентябр ойида таҳлилчилар Маск 2027 йилга бориб тарихдаги биринчи триллионерга айланишини тахмин қилишган эди. Лекин Маск ушбу графикдан олдинлаб кетмоқда.


Барча матбуот котибларининг мавқеи ва маошлари туширилиши мумкин

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳасида келтирилган.

Хозирда матбуот котибларининг мавқеи раҳбар ўринбосари даражасига тенглаштирилган, қарор лойиҳаси ўзгаришларсиз қабул қилинса улар департамент раҳбари, бўлим бошлиғи, котибият мудири, гуруҳ раҳбари даражасига туширилади.


🚒 Фарғонадаги “заправка” портлашида ўлимлар сони яшириляпти. Бу аниқ

⚡️ Лекин бундан ҳам ёмони бор – ўлим сони ҳали яна ортади. Балки каррасига.

🔥 Тиббиётнинг куйишлар билан шуғулланувчи “Комбустиология” номли алоҳида бўлими бор. Жуда оғир йўналиш, ишлаш қийин бўлган соҳа. Беморлар 80-90 фоиз куйиш билан ҳам келиб маълум муддат жон бермасликлари мумкин. Дори-дармон қилинади, айримлари туппа-тузук гапиради, яқинлари умидланишади...

🚑 Аммо икки-уч суткадан кейин куйиш натижасида нобуд бўлган ҳужайралар организмга токсинлар ишлаб чиқара бошлайди. Оддий тил билан айтганда инсоннинг ўз танаси ўз жонини заҳарлаб адо қилади. Беморлар кўпинча мана шу босқичда вафот этишади. Қариндош-уруғи “Кечагина яхши эдику” дея дод деб қолаверишади.

🏥 Фарғонада портлаш чоғининг ўзида куйиб кул бўлганлар анчагина эди. Шифохонага олиб кетилганлар унданда кўплиги аниқ. Демак яна совуқ хабарларга тайёр туриш керак. Аммо бизникилар “Содда халқ алдаганимизга ишонаверади” деган фикрда ҳалиям.

Аброр Зоҳидов


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Энергетика соҳасини субсидиялаш 2028 йилдан тўхтатилади

2025 йил 1 апрелдан тарифлар яна оширилиши мумкин.


Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Сенатдаги йиғилишда нега тарифлар ошса ҳам энергетика соҳасига бюджетдан субсидия ажратилаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Унинг айтишича, ҳозирги тарифлар харажатларни тўлиқ қоплаш даражасига чиққани йўқ.


Фарғонадаги портлашда 4 киши вафот этди, 5 киши қамоққа олинди

Фарғонадаги заправкада содир бўлган ёнғин оқибатида вафот этганлар сони тўрт кишига етди.

17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, “Янгийўл” маҳалласидаги Petrolium пропан газ қуйиш шохобчасида 5 метр куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида портлаш ва ёнғин содир бўлган.

Оқибатда бир киши вафот этгани, тўрт киши жароҳатлангани ва яна саккиз киши тиббий назорат остига олингани ҳақида хабар берилганди. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан яна 3 киши шифохонада вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


ТОП-20 йирик солиқ тўловчилар

2024 йил январь-ноябрь ойларида 949 та йирик солиқ тўловчилар 101,6 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлаган.

Шундан:

🔷 54 трлн сўми давлат улуши мавжуд ТОП-10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига;

🔷 7,8 трлн сўмдан зиёдроғи хусусий сектордаги ТОП-10 йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келган.


Ўзбекистон Қаҳрамони Шавкат Аюпов Фанлар академияси президенти этиб сайланди

Бунгача у Фанлар академиясининг Романовский номидаги Математика институти директори сифатида ишлаб келаётганди.

Шавкат Аюпов 1952 йилда туғилган, физика-математика фанлари доктори. Олий Мажлис Сенати аъзоси, 2021 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.


“Дарё” фоторепортажи: Наманганда Ўзбекистондаги энг баланд Янги йил арчаси ўрнатилди

Наманганда Ўзбекистондаги энг баланд Янги йил арчаси ўрнатилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Арча Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғида қад ростлаган бўлиб, унинг баландлиги 43,4 метрни ташкил этади.

Ушбу боғ ҳудудида байрам кайфиятини улашувчи ўнлаб аттракционлар ишлаб турибди. Жумладан, Ўзбекистондаги энг баланд — 92 метрли томоша чархпалаги ҳам.

Ҳозирда мазкур Янги йил арчаси наманганликлар ва шаҳар меҳмонлари байрам арафасида боришга ошиқаётган манзилга айланган.

Янги йил кечаси бу ерда байрам мушакбозлиги ўтказилиши эса анъана тусига кирган.

@azizbek_abduvaliyev




Қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар: Намангандаги халқаро кўргазмадан репортаж (видео)

Наманганда 2-халқаро зотдор ҳайвонлар ва паррандалар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада мамлакатнинг турли вилоятлари ва хориждан келган қатнашчилар 700 дан ортиқ зотли чорва ҳайвонлари ва паррандалар билан иштирок этди.

Батафсил: https://daryo.uz/k/2024/12/15/qiymati-xonadon-puliga-teng-tulporlar-nasl-uchun-olib-kelingan-novvoslar-namangandagi-xalqaro-korgazmadan-reportaj-1734244181-1734244341

14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.