Аёл оламни тебратар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


👩🏻Аёл билан гузал бу олам!
💸Админ @Solnishko91
💸Админ @Nicole290788
🍽 Retseptlar
💅 Go'zallik sirlari
📝 Xikoyalar
🏡 Ro'zg'or maktabi
❤️ Nozik mavzu
🎁 Tabriklar
#Report
#Liavechann

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


BLOGERLAR BEKATI dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бир ой аввал яқин дугонамни тавсияси билан телеграмдаги "Nadjimova Vasila" каналига уланиб олгандим.

-Шундан бери уйдаги ишларимни кўриб эрим ҳам қайнонам ҳам махташвати.

Уй уборкаси, пишир сидир ва рўзғордаги бошқа зўр лайфхакларни шу каналдан топасиз.👇👇

https://t.me/+S6oB8NGNSk80NjZi


BLOGERLAR BEKATI dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Tekinga pishiriqlar oʻrgatadigan kanal 🎂🍰🍩

((Reklama tez orada oʻchiriladi
Qoʻshilib olinglar))
👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari


Salatlar oʻrgatadigan kanal
👇👇👇👇👇👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari

👆👆👆👆
Ayollar va qizlar kanali✨
Har xil mazali retseptlar shu kanalda joylangan✅


Арабиянка💃 (Ак,илли аёллар канали) dan repost
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
https://t.me/+7zxZcKM1gO8xOTMy


🍃🌹Бу маҳсулотларни истеъмол қилсангиз ҳеч қачон семириб кетмайсиз
😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍🌹🍃

Va chiroyli figuraga ega bo'lasiz 😘


Кабачки 🍆
Бу сабзавот инсон организмида сув-туз балансини меъёрлаштириб, организмда сув тўпланишининг олдини олади. Бундан ташқари у бириктирувчи тўқималарга бой бўлиб, ичакларни тозалайди, унинг ишини яхшилайди. Кабачкининг калорияси камлиги сабабли (100 грамм кабачкида 23 калория бор) уни нонуштада ҳам, тушликда ҳам, кечки овқат маҳалида ҳам истеъмол қилиш мумкин.



Гречкали бўтқа🍛
Бошқа ёрмалардан фарқли равишда гречкада углеводлар кам миқдорда бўлади. Аммо шунга қарамай, у фойдали аминокислоталар, йод, кальций, цинк, мис, молибден, фосфор, никель ва бошқаларга бойдир. Бундан ташқари гречка таркибида руҳий зарбаларга нисбатан чидамлиликни оширадиган, В гуруҳига кирувчи витаминлар ҳам мавжуд. Ундаги бириктирувчи тўқималар миқдори эса буғдой, сули ёрмаси, гуручга нисбатан уч баробар кўп. Уни нонушта ва тушликда истеъмол қилган маъқул.



Сули ёрмаси 🍲
Сули ёрмаси организмдаги метаболик жараённи тезлаштириб, моддалар алмашинувини яхшилайди. Бунинг натижасида ортиқча килограммлар йўқолади, аммо сули ёрмасини сотиб олаётганда, бир зумда пишадиган, шакар қўшилган бўтқаларни олманг. Узоқ вақт давомида пишадиган табиий сули ёрмасигина фойдали хусусиятларга эга бўлади. Айнан уларни нонушта вақтида истеъмол қилишингиз мумкин.



Брокколи🥙
Брокколини кун давомида истеъмол қилиш мумкин. Унинг 100 граммида бор-йўғи 20-30 ккал мавжуд. Броколлини ҳазм қилиш учун организм ундан оладигандан кўра кўпроқ калория сарфлайди. Шунинг учун уни манфий калорияли сабзавот деб аташади. Аммо, асосийси брокколи очлик ҳиссини йўқотиб, иштаҳани бўғади.



Кепак🥞
Кепак витамин ва микроэлеметларга, бириктирувчи тўқималарга бой бўлиб, ичаклар фаолиятини меъёрлаштиради. Бундан ташқари кепакдаги ўсимлик толаси, ошқозонда узоқ вақт ҳазм бўлиб, шишади ва сохта тўқлиқни келтириб чиқаради. Кунига 3 ошқошиқ кепак истеъмол қилиш одамни анча оздиради.



Олма🍎
Олмада калория миқдори жуда ҳам кам (100 граммда 87 калория мавжуд). Шунинг учун парҳез кунлари олма ейиш жуда урфга кирган. Аммо бу фақат яшил олмага тегишли. Бундан ташқари бир кунда 2-3 дона олма истеъмол қилиш қондаги холестерин миқдорини 15 % га камайтиради.



Дуккакли маҳсулотлар
Одамнинг овқатланиш тартибида дуккакли маҳсулотларнинг бошоқли экинлардан аҳамияти кам эмас. Биз уларни тўйимли бўлгани учун ҳам севиб истеъмол қиламиз. Дуккакли🥓 маҳсулотларни куннинг биринчи ярмида истеъмол қилганингиз маъқул. Масалан, мана бу фойдали салатни тайёрлаб кўринг: қайнатилган нўхатга, қирғичдан чиқарилган сабзи, зайтун ёғи, туз, қора мурч, майда тўғралган петрушка, саримсоқпиёз бўлакчаларини аралаштиринг. Қарабсизки, мазали, парҳез таом тайёр, уни тушликка истеъмол қилишингиз мумкин.



Мол гўшти🍖
Мол гўшти ажойиб протеин манбаи ҳисобланади, 100 грамм гўштда 20 грамм оқсил мавжуд. Диетологлар ҳафтасига 5 маротаба, кунига 150 граммдан гўшт истеъмол қилишни тавсия қилишади. Айнан шу миқдорда гўшт истеъмол қилиш ёғларнинг ва қонда холестерин миқдорининг камайишини келтириб чиқаради. Агар бу назария фойда келтиришини истасангиз, гўштнинг ёғли қисмини истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг, улар холестерин миқдорининг ошишига сабаб бўлади.

Товуқ гўшти🍗
Товуқ гўштининг айнан кўкрак қисмида ёғ ва холестерин миқдори кам бўлади. Бошқа гўштларга қараганда, товуқ гўшти парҳезбоп гўшт ҳисобланади. Уни қайнатилган ёки димланган, гарнирига сабзавотлардан фойдаланган ҳолда истеъмол қилган маъқул.

Творог🍚
Ёғсиз творогда 18 грамм оқсил бўлиб, унинг калорияси жуда ҳам пастдир. Творог таркибидаги рибофлавин моддалар алмашинувини яхшилайди. Агар творогнинг ўзини истеъмол қилиш жонингизга теккан бўлса, янги рецептлар ўйлаб топинг. Масалан, авокадонинг ярим палласини олиб, ичидаги этини қошиқ билан тозалаб олинг. Кейин уни 50 грамм творог билан аралаштириб, ичига кўкатлар, озгина мурч, туз қўшинг. Аралашмани ичи тозаланган авакадо палласига солиб, маза қилиб истеъмол қилишингиз мумкин!

#ozish_sirlari


Assalomu☺️alaykum man🍁uchun☺️qadrli🍃insonlarim☺️sizni🌚kelayotgan❄️yangi🎁2025🎊yil🎀bilan🌲tabriklayman🎁sizga🎈uzoq❄️umir💐sihat⛄️salomatlik🌻baxt🌲tilayman🌲yangi🎄yilda❄️ nimanini🎁niyyat🎁qilgan🎈boʻlsangiz❄️albatta🎀amalga🎄oshishini💣eski🌲yildagi🎈ushalmagan🎁orzu💝niyatingiz🌺yangi🎄yilda❄️amalga⛄️oshishini🍫tilayman🎄Yangi🎄yil❄️sizga🎂baxt🥤omad❄️quvonch🍃shodlik🎊kulgu🎁olib🎄kelishini🎈doimo🎄yaqinlaringiz🌺baxtiga🌻ota-onangiz🎄baxtiga🎂doʻstlaringiz🎀oila🎁azolaringiz🍦yoru❄️brodarlaringiz🎈baxtiga❄️farzandlaringiz🎁baxtiga🍃va🎄shu⛄️qatori🎀mani🎊baxtimgayam🎄sogʻ🎂omon🎈boʻlishingizni🎊yaratgandan🌚soʻrayman📿Yangi🎁yilda🎄yangi🍫marralar🎂ulkan❄️zafarlar🍃tilab🍫qolaman🌲oʻzingizga📿yoqmagan🎁yomon🌻hislatlaringizni🌺eski🥤yilda💣tashlab💝yangi🌲yilda🎁yangi🎄yaxshi⛄️hislat❄️egasi🍫boʻlishizga🎈tilakdoshman🎊Barcha🎂yaqinlaringizni🍫qolaversa🌲oila🎄azolaringizni❄️mani🍃nomimdan🎈yangi🎄yil⛄️bilan🎁chin🥤yurakdan💝tabriklab🍦qoʻying🎁!!!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Qaynona kelinidan o’g’lini qizg’onsa nima qilish kerak

✅ Videoni qaynonalarga va yaqinda o’g’lini uylantirmoqchi bo’lgan ayollarga yuborib qo’ying.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сиз...
Менга ҳар қандай..
Ҳолатда ҳам кераксиз..
Яхшиям борсиз. Дадажониси❤️


Қутирган қиз қисмати...

Нигора эрта-сахарлаб бобоси учун чой, нон олиб, дала томон йўл олди. Кенг дала, атрофда хеч ким йўқ. Тез-тез юриб борар экан, рўпарасидан чиқиб қолган, кўзлари қизарган, ўртача катталикдаги авчарка итни кўриб тўхтаб қолди. Ит унга қараб ирриларди. Нигора итни хайбатидан ўта олмай, турган ерида туриб қолди. Ит хам жойидан жилмасди. Нигора бир амаллаб итдан ўтиб кетмокчи бўлганди, лекин ит унга ташланиб болдирини тишлаб олди. Нигора қўлидаги сумка билан итни хайдаб, тез тез юриб ўтиб олди. У бобосини олдига етиб бориб, қўлидаги сумкани бобосига бериб, ўзи тезда уйга қайтди. Қайтишида рўпарасидан ит чиқиб қолишидан қўрқган Нигора атрофга аланг-жаланг қилиб қараб қўяр эди. Ит кўринмасди. Йўлида давом этган қиз, бирданига йўлида тўхтаб қолди. Кўзи итга тушди. Ит дала четида ўлиб ётар эди. Нигора чуқур нафас олди.
Ўн олтига кирган Нигора табиатан гўзал, турк миллатига мансуб бўлиб, жуда кам гап қиз эди. Уйга кириб жарохатини перекись билан артиб, дорилаган киши бўлди-ю, хеч кимга айта олмади. Беэътиборлик қилди. Кундан кунга ёлгизликни хохлаб, қоронғи уйга кириб оладиган бўлиб қолди. Онаизор қизидаги ўзгаришни кўриб, бир куни эшик тирқишидан қизини пойлаб кўрди. Нигора пиёладаги чойни худди ит каби ича бошлади. Она эшикни очиб, ичкари кирди. Нигина онасига:
-Чиқиб кетинг, деб ўшқириб берди. Онаизор эшикка югуриб чиқиб, эрини чақирди. Бўлган воқеани айтиб берди. Ота эшик тирқишидан қизига қараб, юраги орқага тортиб кетди. Нигора хансирар, ит каби сув ичарди. Ота эшикни очиб:
- Нима қилаяпсан она қизим, бу нима қилганинг...?-деб ёнига яқинлашди.
Нигора:
-Дадажон яқинлашманг, сизни яхши кўраман, тишларим ғижжирлаб, қичишяпти, кимнидир тишлагим келяпти, лекин сизни жуда яхши кўраман, ўзимга жавоб беролмайман, ёнимга яқинлашманг, деди.
Боходир ака қизини кўриб эс-хуши оғиб, бироз туриб қолди, кейин ташқарига чиқиб, тез ёрдам чақирди. Тез ёрдам келди , Нигорани бойлаб, касалхонага олиб кетди. Нигорадан анализ олиб, текширув лабараториясига юборишди. Текширув натижаси шуни кўрсатдики, Нигорада қутуриш касалиги бошланган эди. Уни қўл оёқларини кроватга бойлаб қўйишди. Бу касаллик уни қон-қонига ўтиб, сингиб кетганди, уни даволатишни хеч кандай йўли қолмаганди. Нигорани кундан-кунга қилиқлари итга ўхшаб, боғланган еридан одамга ташланишга харакат қилар, оғзидан эса сўлаклар оқа бошлаганди. Врачлар ота-онасини чақиртириб, даволатишни йўли йўқлигини, бундан қутилиш йули факат ўлим эканлигини тушунтириб, улардан қизи Нигорани ўлимига рози бўлишларини сўрашди.

Ота-онани холатини кўз олдингизга келтиринг, ота кўзида ёш, ташқарига чиқиб кетди. Онаизорга врачлар кейинги болалари учун Нигора хафли эканлиги тушунтиришди. Онаизор қизини ўлимига рози бўлди, фақат бир шарт қўйди, қизининг ўлими олдидан, қизини олдида, ёнида, бўлишни сўради. Врачлар рози бўлди. Нигорага осма укол қўйилди, бу осма укол Нигоранинг гўзал хаётига нуқта қўяр эди. Онаизор қизининг ёнига келиб ўтирди, охиста, паст овозда алла айта бошлади; *"АЛЛА АЙТАЙ ЖОНИМ БОЛАМ,...
УХЛАБ ҚОЛГИН АЛЛА, АЛЛА....... *Онаизор дод солиб, йиғлаб юборди. Нигора:
-Она йиғламанг, чанқадим сув беринг, сув беринг она........чанқадим, деб холдан кета бошлади. Онаизор оппоқ пахтани намлаб, Нигорани оғзини намлади. Қўл-оёқлари боғлиқ Нигина:
-Онаизорим мендан рози бўлинг, деб, кўзларини юмди. У чин дунёга рихлат қилган эди. Онаизор қизини қучоқлаб хайрлашмоқчи бўлди, лекин хамширалар бунга рухсат беришмади. Нигорани жасади ўтда куйдирилди......
Эй вох, эй фалак, ота-она учун бундан оғир мусибат борми....?
Боходир ака қизининг қисматига чидай олмади, хеч қанча ўтмай юрак хуружидан, қизининг ортидан чин дунёга рихлат қилди. Аёл кишини, онаизорни юраги бунча бутун бўлмаса, мусибат устига мусибат....

Онаизор ва икки фарзанди клиникага ёткизилиб, бир ой врачлар назоратида бўлдилар. Бутун уй-жойларини дезинфекция қилиниб, улар клиникадан чиқиб, яшашлари учун тайёр холига келтирилди.

Онаизорнинг тилидан алла тушмас эди.....
АЛЛА КЎЗИМ ҚАРОСИ,АЛЛА......
АЛЛА ХАЁТИМ МАЬНОСИ, АЛЛА....
АЛЛА-Ё, АЛЛА...


Роббим! Онамни ва “омийн” деб дуога қўшилган барча оналарини жаннат аҳлининг саййидаларидан қилгин!
Битта она ўнта болани парваришлай олади, лекин ўнта бола баъзан битта онани парваришлай олмайди. Онамни жаннат саййидаларидан қилгин, Аллоҳим!
Она дуосининг тугаш муддати йўқ. Она вафот топса ҳам, унинг фарзандларига қилган дуосидаги барака боқий қолаверади. Аллоҳим, онамни жаннат билан мукофотла......

🤲
🤲🤲


​​ОРОМ ҚАЕРДА?

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

"Қуръони каримда уч нарса борасида “сукун” (ором) лафзи ишлатилган.

1)...Аёл зикр қилинган жойда:

Яъни: «Ва сизларга ором топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги У (Аллоҳ)нинг оят белгиларидандир...» дейди. (Рум сураси, 21-оят)

2)...Қаерда уй зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

Яъни: «Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ қилди”» дейди. (Наҳл сураси, 80-оят)

3)...Қаерда тун (кеча) зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

Яъни: «У (Аллоҳ) тунни ором қилиб қўйди» дейди. (Анъом сураси, 96-оят).

 Маълум бўлдики, қайси эркак ўзининг уйида, ўзининг оиласи билан тунни ўтказса, Қуръони каримнинг ҳисоби бўйича унга Аллоҳ таъоло уч баробар савоб ато қилади. Кўча ва ташқарида вақт ўтказишни одат қилганлар доимо оромдан маҳрум бўлаверадилар


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АЛЛОҲ УЧУН СЕВ...

Солиҳам, аёлим,жуфту ҳалолим,
Умримнинг шериги,бахтим,камолим,
Сени Аллоҳ учун севганим ҳаққи,
Мени Аллоҳ учун севгин аёлим.

Имонинг бут бўлсин кўнглим сафоси,
Иффатинг ҳуснингни кўрки, жилоси,
Қалбимиз ёртисин Қуръон зиёси,
Мени Аллоҳ учун севгин аёлим.

Сенла ёруғ бўлсин доим юзимиз,
Фирдавс боғларида қолсин изимиз,
Солиҳ фарзанд бўлсин ўғил қизимиз,
Мени Аллоҳ учун севгин аёлим.

Имондан айирар бу ҳо-ю ҳавас,
Дунё зийнатлари ўткинчи,бир хас,
Бойлигим,мол-дунё,давлатим эмас,
Мени Аллоҳ учун севгин аёлим.

Қуръон бўлсин доим қўшиқ куйимиз,
Сакинат саройи бўлсин уйимиз,
Охир жаннат бўлсин мақсад,ўйимиз,
Мени Аллоҳ учун севгин аёлим.

Сендадир хаёлим,сенда нигоҳим
Исмингла кўкларга ўрлайди оҳим,
Бирга қариш насиб этсин илоҳим,
Мени Аллоҳ учун севгин аёлим.

Хуршид Карим


Kimga yuborishni bilasiz😉

🔐Kanalga kiring👇


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нега кўнглингизга қўнибди ғубор,
Ёки хомуш бўлиш замон зайлими?
Сизга кичиккина илтимосим бор:
Бир ширин табассум қилинг, майлими?

Фаромуш ўй суриб, ўртанмай ғамда,
Яшамоқ керакку ёруғ оламда.
Ҳеч нима демангу, фақат шу дамда,
Бир ширин табассум қилинг, майлими?

Сизни ўйлайману, кўнглим ҳавотир,
Қалбингиз очмайсиз, этиб юз-хотир,
Дилим ҳотиржаммас, шу сабаб ҳозир, 
Бир ширин табассум қилинг, майлими?

Майли замин узра бўлмасин баҳор,
Кўкламга умрбод бўлай интизор,
Муштоқ юракларни айламай зор-зор,
Бир ширин табассум қилинг, майлими?

Умид машъалига бағишлаб учқун,
Уфқдан субҳидамда чиққандайин кун,
Шу онда, хабарим оқиб, мен учун,
Бир ширин табассум қилинг, майлими?


Сенингча, эркак билан аёл куч синашса ким ғолиб бўлади?
Агар кучлилик томондан олиб қарайдиган бўлсак албатта эркак ғолиб бўлади. Аммо сабр-у бардош масаласида эркаклар аёлларга мағлуб бўлиши тайин.


Эр ва руҳшунос ўртасидаги суҳбат

Доктор: Жаноб, сизни нима безовта қиляпти?

Жаноб: Кундалик юмушлар, ишнинг оғирлиги.

Доктор: Кандай ишда ишлайсиз, жаноб?

Жаноб: Банкда ҳисоб юргизувчиман.

Доктор: Аёлингиз нима иш қилади?

Жаноб: Ишлмайди, фақатгина уй бекаси.

Доктор: Сизни ва фарзандларингизни эрталаб ким уйғотади, сизларга ким нонушта ҳозирлайди?

Жаноб: Аёлим, чунки у ишламайди.

Доктор: Эрталаблари сиз нечида уйғонасиз, aёлингизчи?

Жаноб: Аёлим соат бешда, мен эса еттида. Чунки у болаларни мактабга тайёрлайди ва бизга нонушта ҳозирлайди.

Доктор: Болаларингизни ким мактабга элтиб қўяди?

Жаноб: Аёлим, чунки у ишламайди.

Доктор: Мактабга обориб бўлгандан сўнг нима ишлар қилади, сизчи?

Жаноб: Тушлик тайёрлайди, уйни тартибга келтиради, либосларни ювади, болаларнинг қайтишини кутади ва ҳеч қандай юмуш билан машғул бўлмайди, ишламайди. Мен эса, тушликдан кейинги соат учга қадар ишда бўламан.
Доктор: Кечқурун ишдан уйга қайтганингиздан кейин нима қиласиз, жаноб? Аёлингизчи?

Жаноб: Кун бўйи кечган оғир ишдан кейин, овқатланиб бўлиб озгина мизғиб оламан. Аёлим, болаларни кундалик дарсларини қайтартиради сўнг биргаликда чой ичишимиз учун мени уйғотади.

Доктор: Сўнг сиз нима иш қиласиз, аёлингизчи?

Жаноб: Газеталарни вароқлайман, телевизор кўраман, дунёдан хабардор бўламан, аёлим менга ва фарзандларимга кечки таом тайёрлади, идишларни ювади, уйни тозалайди, болаларни ухлатади.

Доктор: Хўш, энди айтингчи, қайси бирингизни руҳшуносга эҳтиёжингиз бор экан, сизними, аёлингизними, жаноб? Ким кун бўйи қилинган оғир меҳнатдан дам олишга муҳтож? Сизми, аёлингизми? Эрта саҳардан то кечқурун кечасигача аёлингизни қиладиган ишлари бекорчилик, «ишламайди»ми? Ишлайди... иш соатисиз, маошсиз, суғуртасиз, мансабларсиз, рағбатлантирувчи нарсаларсиз, «раҳмат» сўзисиз, шулар билан бирга унга бу ишлар оғир ботмайди, малол келмай, нолимайди. Шу-у -у -унчаси қилса ҳам уни ишламайди, дейсизми?

Ҳар бир оналаримизга...
Ҳар бир опа-сингилларимизга...
Ҳар бир уй бекаси, аёлларга..
Ҳар бир қизга табриклар бўлсин..
Улар ҳар қанча иш қилсалар ҳам «бекорчи» деган олий унвонлари бор. Ўчмас унвон. Афсус...


📝Қабрда ҳам рашк қиламан (Ҳаётий ҳикоя)

Бир йигит дину диёнатли ва гўзал хулқли қизга уйланди. Икки ёш бахтли ҳаёт кечира бошлади…
Орадан уч йил ўтди. Аммо тақдир тақозоси билан Аллоҳ таоло фарзанд бермади. Қатор шифокорлар ҳузурига боришди. Охир оқибат текширувлар хулосасига кўра аёл фарзанд кўра олмаслиги маълум бўлди. Бундан хабар топган куёвнинг яқинлари унга оиласи билан ажрашиб, бошқа бир аёл ила ҳаёт кечириши зарурлигини айтишди.
Икки ўт орасида қолган йигит онаси ва яқинларига қатъият ила: “Аёлимни туғмайдиган пуштсиз деб ўйлайсизми? Аслида, ҳақиқий бепуштлик фарзанд кўрмасликда эмас, балки эр-хотин ўртасида мустаҳкам туйғу ва покиза муҳаббатнинг йўқлигидадир. Мен ундан розиман. У ҳам мендан рози. Бошқа бу мавзу ҳақида сўз очманглар”, деди. Орада фарзанд бўлмаслиги икки ёшнинг бир-бирига нисбатан меҳр-муҳаббатнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлди.
Шу зайлда орадан тўққиз йил ўтди. Кунларнинг бирида аёл ўзида баъзи бир ўзгаришларни сезди. Шифокорга мурожаат қилишганда, унда оғир ҳасталик борлиги, узоғи билан яна беш йил умри қолганини айтишди. Аёлнинг ҳолати борган сари оғирлашиб борарди. Шифокорлар аёлнинг турмуш ўртоғига: “Аёлингиз шифохонада бўлгани яхши. Доимо шифокорлар назоратида бўлади дейишди”. Бироқ эр бу таклифга рози бўлмасдан, тиббий муолажа учун керак бўладиган барча нарсани уйда муҳайё қилишини айтди. Уйида аёлининг тиббий даволаниши учун зарур бўлган барча нарсаларни тайёрлади ва битта ҳамширани унга қараши учун ёллади.
Йигит ишхонасининг раҳбари мазкур воқеадан хабар топиб, унга ҳар куни ишга икки соатга келиб, қолган вақтда эса, оиласига қараши учун рухсат берди. Эр ишдан қайтгандан сўнг аёлига таом пишириб, унга ўз қўли билан едирар, сўнгра уни бағрига босиб, кўнлини кўтарадиган нарсалар айтиб берарди.
Аёли вафотидан олдин бирор кишига билдирмасдан ҳамширага кичкина қути бериб, уни фақатгина оламдан ўтганидан кейингина эрига беришини тайинлади.
Аёлнинг аҳволи оғирлашиб, ҳаётдан кўз юмди. Эртаси куни ҳамшира келиб, ўзига топширилган омонатни йигитга топширди.
Эр қутини очганда унинг ичида тўйдан кейин аёлига ҳадя қилган атирнинг бўш идиши, тўй куни бирга тушган расми ва сизни Аллоҳ учун яхши кўраман деб ёзилган кумуш узук турарди.
Унинг остида хат бўлиб унда қуйидагилар ёзилган эди: “Суюкли меҳрибон жуфти ҳалолим! Мендан айрилиб қолганизга маҳзун бўлманг. Аллоҳга қасамки, агар менга иккинчи маротаба умр берилганида ҳам ҳеч иккиланмасдан албатта сиз билан яшашни танлардим. Лекин сиз хоҳлайсиз, мен ҳам хоҳлайман. Бироқ, Аллоҳ таоло нимани хоҳласа шу бўлади. Суюкли меҳрибоним! Сизга мени охирги айтадиган сўзим, вафотимдан кейин бирор солиҳа аёлга уйланинг. Сиз вазифангизни аъло даражада бажардингиз. Умид қиламанки, қиз фарзанд кўрсангиз мени исмимни қўясиз. Шуни билинг-ки, қабрда бўлсам ҳам сизни янги оилангиздан рашк қиламан!…”.
Доктор Ҳасан Бошанинг “Эр-хотин иккисига айтиладиган насиҳатлар” китобидан.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АЛЛОХ БИЗНИ АСРАСИН🤲

Яхши - ёмон кунларда
Зим - зимистон тунларда
Ҳар доим ва ҳар ерда
Аллоҳ бизни асрасин.
🌸🌿🌸
Хушуъсиз намозлардан
Таъсирсиз овозлардан
Нифоқли маразлардан
Аллоҳ бизни асрасин.
🌸🌿🌸
Узоқ - яқин йўлларда
Яхши - ёмон қўлларда
Хатто дарё, чўлларда
Аллоҳ бизни асрасин.
🌸🌿🌸
Мунофиқнинг ишидан
Ёмонлар миш - мишидан
Хоиннинг қилмишидан
Аллоҳ бизни асрасин.
🌸🌿🌸
Хоин бўлган дўстлардан
Назари бор кўзлардан
Фойдаси йўқ сўзлардан
Аллоҳ бизни асрасин.
🌸🌿🌸
Нотўғри тарозидан
Қарз сўраш балосидан
Мазлумнинг дуосидан
Аллоҳ бизни асрасин.
🌸🌿🌸
Судхўрларнинг пулидан
Шайтонларнинг йўлидан
Жаҳаннамнинг чўғидан
Аллоҳ бизни асрасин.
🌸🌿🌸
Етим молин ейишдан
Сўнг емадим дейишдан
Аллоҳ ўзи асрасин.

Каналга обуна бўлинг ⤵️


​​​​Ўғил

Тўй тугади.

Қариндошлар ҳайрлашган, биров кетган, биров кузатган "ҳай-ҳай" бўлиб турган ҳовлида биров-бировни танимайдиган даражада гавжумлик хукмрон...
Маҳалла бошида дўкон очиб ўтирадиган Баҳри ҳола тўй боши- куёвнинг онаси Раънохонни одамлар ичидан қидириб топди.
-Айланай, чарчамейгина, тугатвооолдиз, ўргилей сиздан, Раънопошша, биринчи ўғил уйлашиз, "билмасез кере" диб ўйлаб ёнизга келдим.
Ўғлизам куёвмисан-куёв бўптида ўзиям, ўргилиб кетей, ҳали келин-қизимни олдиларига кириб кетмадиларми?!
Раънохон ҳайрон бўлиб "йўўўқ" деб бош силкиди.
-Ҳа вақтида кепман унда. Шу болезчи- энди келинни олдига кириб кетаётганида уч марта чақиринг, исмини айтиб хўпми?!
-Нимага тинчликми?!
-Ҳай соддасизда айланей, ирим-дирими шу, кўнгли- сиздан бўлинмасин дийман. Шу уч марта "Масруржўўўн, Масруржўўўн, Масруржўўўўн" дийсиз бўлди, ўргилиб "онам" диб бир-икки қарасин, хўпми?!
-Вой ман ўғлимни хижолат қилиб, бунақа қилолмийман, қўйинг, боламни қандоқ чақираман, уяламан-ей...
-Ҳай, ҳай қаёққа кетдиз энди, оббо, яхшилик қиламан десам...
Эшик олдида ўғли кўрингани сабаб Раънохон қизариб, ичкари уйга зинғиллаб кириб кетган эди...
Ўртоғи билан куёв либослари ярашиб турган Масруржон кўзи билан кимнидир қидириб ҳовли ўртасигача келди.
Ҳизматда идиш ташиб юрганлардан бирини тўхтатиб, онасини сўради.
-Вой бўйларингдан ҳоленг айлансин, азаматдек куёв бўпсан-а?! Онанг ўша- иииичкари уйга кириб кетдилар, борақол- унинг олдига пишиллаб етиб борган Баҳри ҳола куёвнинг елкасига қоқиб, ичкари уйни кўрсатиб юборди.
-Ойи, кираверайми?!- эшик олдидан овоз берди Масруржон.
Ичкари уйда Раънохон ўзича ниманидир қидириб турган бўлди.
Ўғли кириб келиб, энгашиб оёқларини қучди.
-Қўй, ўғлим, тур ўрнингдан- беиҳтиёр Раънохоннинг юзларидан ёш думалади.
-Йиғлаяпсизми?! Ойи?!
-Йўқ, ҳурсандчиликдан бу, қара, мана катта бўлиб уйланадиган пайтинг ҳам келибди. Кечаси уканг билан ёнимда ётишни талашардинглар. "Манга қараб ётинг, йўқ манга" деб... Аҳийри "ҳич қайсининггамас, осмонга қараб ётаман" дирдим. Ўғлим шунақа вақт тез ўтаркан-да"...
Масруржон ўрнидан туриб, жилмайиб онасини қучоқлади.
-Борақол ўғлим, келин кутиб қолмасин, бахтли бўлинглар, ҳамиша икки қўлим ҳаққиларингизга дуода бўлади!
-Ҳўп ойи, фақат сизга мана бу нарсани беришим керак.
-Нимани?!
Масруржон қўйнидан бир жуфт билак узук чиқарди.
-Ўғлим бу нима қилганинг?!
-Сизга, мани кўтариб катта қилган қўлларингизга- арзимас совға! Бу ҳали бошланиши, Аллоҳ насиб этса Ҳажларга юбораман, иншааллоҳ...
Масруржон икки юзидан ўпиб, чиқиб кетди.
Раънохон йиғи аралаш жилмайиб, ўғлининг тўйдан олдин кўп чиқимларини ҳоҳламай камайтирганини сабабини энди тушунгандек бўлди...

© Азизахон Исмоилова

📡 Do'stlar bilan bo'lishing


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Соғинмадингми?

Сен хам хайрон мендек безовта.
Ишқ дардидан оғринмадингми?
Юрак бўлиб соғинчдан хаста.
Соғинганим, соғинмадингми?

Насиб этиб тонгда уйғониб,
Шукурларинг айтиб қувониб.
Дилингда ўт-оловлар ёниб.
Соғинганим,  соғинмадингми?

Атрофингда тўлиб дўст-у,  ёр.
Юрганингда шодон бахтиёр
Хеч йўқ кунда эслабон бир бор.
Соғинганим,  соғинмадингми?

Қийнаганда жонингни фироқ.
Ёришмаскан қалбингда чироқ.
Тилимда шу савол,  шу сўроқ.
Соғинганим,  соғинмадингми?


Дуонинг кучи (ҳаётий воқеа)

Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

Шайх Набил Авдий ҳикояларидан.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дуст кидирган инсон хам, жуфт
кидирган инсон хам аслида мехр излаган булади.

Мехрингизни якинларингиздан
дариг тутманг, уларни севинг,
ардокланг, ширин сузларингизни аяманг.

Ахир мехр бу бойлик, пул
эмас.

Мехр бу икки огиз ширин суз,
битта табассумли нигох ва озгина эътибор!

Шу оддий, аммо бебахо неьматларни хеч кимдан
аяманг,зеро атрофингизда бунга
лойик канча якинларингиздан
бор. ...
❤️❤️❤️✨✨✨
Хайирли тун азизларим...
Оллохимга омонатсиз...

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.