Баъзилар фарзандини ноқонуний диний таълимга бериш учун маъмурий жавобгарликни нотўғри тушунмоқда
Бу қонун жуда керакли вақтда қабул қилинди, чунки фарзандини ҳужрага ва бошқа турдаги ноқонуний масканларга бераётганлар анча кўпайиб қолганди. Мисол учун, охирги 5 йилда “ҳужра”да диний таълим олган 9 705 нафар бола аниқланган. Аниқланган ҳолатларнинг катта қисмида болага нисбатан тўғридан тўғри жисмоний, жинсий психологик тажовуз қилинган.
Шу сабабли “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунда ота-оналар томонидан болани диний таълим бериш ҳуқуқи бўлмаган ташкилот ёки шахс ихтиёрига диний таълим олиши учун топширишга йўл қўйилмаслиги киритилмоқда.
Ноқонуний диний таълим беришга қуйидагилар киради:
– болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лисензияга эга бўлмаган ташкилотлар ихтиёрига диний таълим олиши учун топшириш;
– болани махсус диний маълумоти бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълим бераётган шахслар ихтиёрига, яъни “ҳужралар” га диний таълим олиши учун топшириш.