Ғиждувонда 5 туп терак кесган фуқарога 18,3 млн сўм жарима қўлланди
Фуқаро маҳалласидаги 5 туп терак дарахтини кесиб ташлади. Унга нисбатан 18 млн 375 минг сўм жарима қўлланди.
Ғиждувон туманида фуқарога дарахтларни ноқонуний кесгани учун 18 млн 375 минг сўм жарима қўлланди, дея хабар бермоқда вилоят Экология бошқармаси.
Қайд этилишича, Ж.Т. ўзи яшайдиган Қарахони маҳалласидаги 5 туп манзарали терак дарахтини ўзбошимчалик билан кесиб ташлаган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан 9 млн 372 минг сўм жарима ҳамда табиатга етказилган 9 млн сўм зарар ҳисобланган.
AXBOROT | Расмий Канали👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA