Йўлларда «дрифт», «шашка» каби хавфли ҳаракатланганларга жавобгарлик белгиланмоқда
Ўзбекистонда 2024 йилда 9 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, унда 2 203 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8 901 киши тан жароҳати олган.
Янги қонун айнан шундай фожиали ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилиб, у фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш механизмларини яратиши айтилган.
Сенат 24 январда бу бўйича қонун қабул қилиб, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиш, транспортни сабабсиз сирпантириш ва йўналишини сабабсиз кескин ўзгартириш каби хатти-ҳаракатларга чора кўрилишини маълум қилган.
Йўл безорилиги учун ҳатто машина бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 2 йилгача маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима жазосини қўллаш белгиланган.
AXBOROT | Расмий Канали👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA