❗️1-ФАКТ: Танловлар қандай ташкил этилади? Ушбу жараёнда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг(АРГОС) вазифалари нималардан иборат?
Агентлик томонидан жорий қилинган
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz даги вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда
“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида шаклланади.
Вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар Порталга жойлаштирилган сана
мазкур лавозимни эгаллаш бўйича танлов эълон қилинган кун деб ҳисобланади.
Танлов 3 та босқичдан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
▪️
биринчи босқич – номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва саралаш;
▪️
иккинчи босқич – номзодларнинг билимини тест синовидан ўтказиш;
▪️учинчи босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш.
Агентлик танловлар бўйича қуйидаги ишларни амалга оширади:
— давлат органларидаги вакант лавозимлар бўйича танловлар эълон қилинишини таъминлайди;
— ҳудудлардаги тест синовлари марказлашган ҳолда Агентликнинг филиалларида ҳамда Агентликнинг —
test.argos.uz платформасида ўтказилади;
— танловларни белгиланган тартиб асосида ўтказилиши устидан назорат олиб боради;
— танловларнинг суҳбат босқичида ўз вакилини кузатувчи сифатида юборади;
— танловни ташкиллаштириш ва ўтказишда белгиланган қоидага риоя этмаслик ҳолатлари, шунингдек, танлов комиссиясининг холис қарор қабул қилишига таъсир ўтказган ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланган тақдирда, танлов натижасини тўлиқ ёки қисман бекор қилади.
Каналга уланиш — @argos_uz