12429. Ярмук маъракасида саҳобалардан бири ярадорларга сув бериш учун келди. Икрима ибн Абу Жаҳлни кўрди ва унга сув бермоқчи бўлди. Шунда бошқа бир киши: “Сув, сув” деб нидо қилди. Икрима: “Бор, олдин унга сув бер”, деди. Унинг олдига борганди, у Суҳайл ибн Амр экан. Унинг олдига етиб борганда, у ёқдан учинчи ярадор: “Сув”, деб чақирди. Суҳайл унга: “Бор, олдин унга сув бер”, деди. Унинг олдига борганди, у Ҳорис ибн Ҳишом экан. Унга сув тутган эди, жон таслим қилди. Суҳайлни олдига сув бергани қайтиб келса, у ҳам вафот этибди. Шошиб Икримани олдига борса, у ҳам жон таслим қилибди...
Шу тарзда уччаласи ҳам вафот қилди. Уларнинг ҳар бири дунёдаги энг охирги ҳўплам сувини бошқа биродарига илинган, афзал кўрган ҳолда оламдан ўтишди.
Розияллоҳу анҳум - Аллоҳ улардан рози бўлсин!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube