12400. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатнинг далилларидан бири, у зотнинг ҳадисларини ўқишдир. Ҳадислар хайр, раҳмат, ҳикмат, ҳидоят ва нурни ўзида кўтарган муборак калималардир. Аллоҳ таоло айтади:
“У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) юбориладиган ваҳий, холос”, Нажм сураси, 3,4 - оятлар.Аллоҳ таолонинг инсонга берган тавфиқларидан бири Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ўзида жамлаган “Риёзус солиҳийн" каби китобларни ўқишни бошлашидир. Ушбу китобни ўқий бошларкан, киши ўзини худди Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тинглаётгандай ҳис этади, уларни ҳаётига татбиқ этишда ва қалби муборак нубувват нуридан мунаввар бўлишида Аллоҳдан ёрдам сўрайди, фарзандлари ва яқинларига ушбу улуғ маъноларни таълим беради ҳам ушбу китобни ўқишни доимий этиб белгилаб олади.
@arabicuziOS |
Android
Instagram |
Facebook |
Twitter |
Tiktok |
Youtube