ЧАККИЛАР (озгинп лирика)Чучваралар тугилар экан,
Бир-бири-ла суҳбатлашаркан:
«Сафимиз ўчмасин пишгунга қадар!»
*
Қуриган гул ўтмишини хотирлар,
Эртак айтар шабодага ҳорғин бош қўйиб:
«Бизни суяр сандувочлар қайта келмайди!»
*Балиқлар жимлиги оғир шикоят.
Кўз ёшлар оқади. Ҳеч ким сезмагай.
Қайдан шўрлигини билдингизми сув?!
*
Қалдирғоч бутун дунёда шундоқ ардоқланар:
"У яна қайтмоқда, баҳордан дарак!»
“Қарға қайтмоқда” деб тузилмас жумла.
*Театр остонасида турган актёр ўйнаётган роли билан ҳаётидаги роли ўртасида қолиб кетди. Қайси бири ростлигидан шубҳаланиб турди оз-моз.
*
Сайёҳнинг умри футболга ўхшайди:
Оёғинг сени кўтариши ҳам керак, боқиши ҳам...
*Жиззахлик болакай бир марта айтганди менга:
«Келинг пахтазорга, оппоқ дард ичида мизғиб чиқамиз».
*
Севги кирди ўртага,
Оқиб тушди бори таассурот.
*Касални кўргани келган беморлар,
Кўз-кўз этаверманг соғлиғингизни!
*
Сайёҳ айтар:
«Бухорога ўтдим, Самарқанд орқали. Сўнг Хива... Ўйлаб қолдим, битта мамлакатга кўплик қилмасми бу қадар кўп мўжизалар?»
*Даҳшатли туш кўрдим. Уйғондим сакраб.
Уйғонсам шукрки чап томоним бор,
Илк бора чап ёндан шодланиб кетдим.
***
Мактубимда тунов кун ёзгандим:
«Сенинг озорларинг менга бахт эрур!»
Озорни ҳам тўхтатдинг бирдан -
Мосуво айладинг сўнгги бахтимдан…@xayrulla_hamidov