AOKA - Rasmiy kanali


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚠️ Дезинформация ёхуд танлаб ўқиш зарурати

"Янги Ўзбекистон" газетасининг жорий йил 31 январдаги 22-сонида мухбир Нодир Маҳмудов қаламига мансуб юқоридаги сарлавҳали мақолада ахборот маконида ёлғон хабарларнинг ортиб бораётгани, сохта маълумотларни тарқатиб, “суюнчи” оладиганлар кўпайиб кетаётгани надомат билан тилга олинган.

Келиб чиқиш илдизи хорижда бўлган манбалар мамлакатимиз обрўси, нуфузига путур етказишга, одамлар тафаккурини издан чиқаришга қаратилган ахборот хуружини авж олдириш билан овора.

Бугун урушнинг ана шу шакли энг катта таҳдидлардан бирига айланган. Глобаллашув бутун дунёга шиддат билан ҳукмини ўтказишда давом этаётган бир пайтда фуқароларни, айниқса, ёш авлодни бузғунчи ғоялар таъсиридан асраб-авайлаш кун тартибига чиқди.

Бундай шароитда тарбия борасида миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар руҳи ўз сўзини айтиши, ахборот майдонида миллий контент яратиш вазифаси муҳимлиги етакчи позицияга чиқиши лозим, дейилади мақолада.


Миллий ахборот маконимиз четдан кириб келган ахборот билан тўлиб-тошар экан, бу ҳолат миллий контент ривожи тўхтаб қолишига олиб келади. Натижада миллий контентни бой бериб қўйишимиз ҳам мумкин.


⚡️ Мақолада муаллиф медиа соҳаси мутасаддилари, шунингдек, экспертларни жиддий ўйлантириши лозим бўлган саволларни кўндаланг қўйган. Жумладан:

Медиамаконда миллий контент яратиш, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан баҳо бериш нечоғлик уддаланиши мумкин бўлган вазифа?

Бўлар-бўлмас ахборотни, видеолавҳаларни кимлар билан ва нима мақсадда бўлишяпти?

Бетайин, нохолис ахборот ва хабарлар манбаси билан қизиқяптими?

Нега аксарият медиамаҳсулотнинг сифати, долзарблиги, мазмун-моҳияти ва холислиги абгор?

👉 Мақола билан батафсил танишиш

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


🔈 Давлат идораларида маънавий-маърифий ишларнинг ҳолати бўйича рейтинг тизимини жорий қилиш таклиф қилиняпти

⏺Бу ҳақда тизимдаги масъул ходимлар учун ташкил қилинган ўқув-амалий семинарида сўз борди. Жорий йилдан вазирлик, идора ва ташкилотларда амалга оширилган маънавий-маърифий ишлар баҳоланиб, рейтинг шаклида эълон қилиш таклифи илгари сурилди.

⏺ 2025 йилда “Календар режа”га асосан фаолиятдаги креатив усул ва замонавий ёндашувлар эътиборга олинади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📊 Назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектларида давлат назоратига оид фаолияти рейтинги

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📢 31 январь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Жамшид Шерметов, ."Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида республикада олиб борилаётган ишлар вазифалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: 2024 йилда прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаёт Шамсуддинов, Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📢 30 январь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: "Ўзархив" агентлиги томонидан амалга оширилган ишлар, 2025 йилдаги долзарб вазифалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ўзархив" агентлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Ваучер тизими – ўқув марказларида бепул касб-ҳунар ўрганиш имконияти
⚫️Вақти: 13:00
⚫️Иштирок этади: Фахриддин Ҳайитов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Дилфуза Собирова, Мактабгача ва мактаб таълими вазирилиги Ахборот хизмат раҳбари

😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: "Микрокредитбанк" АТБ тизимида коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Сарвар Очилов, "Микрокредитбанк" АТБ Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📢 29 январь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига "Тергов фаолияти" йўналишига қабул юзасидан
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Санобар Мансурова, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Музифа Султонова, Ички ишлар вазирлиги ЖХД Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: 2025 йилда ўзлаштириладиган хорижий инвестициялар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Огулнур Атаева, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📢 28 январь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш ва миллий маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш йўналиши бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ғайратулла Шукуров, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: 2024 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йил режалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ҳунарманд" уюшмаси раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Маданият соҳасига оид аҳолидан келиб тушган саволлар юзасидан
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Сирожиддин Ўсаров, Маданият вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


🏛 Замонавий, қайта таъмирланган Аҳмад Фарғоний ахборот-кутубхона маркази китобхонларга хизматга шай

⚫️Куни кеча Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида соҳа ходимлари, кенг жамоатчилик, ёшлар ва китобхонлар иштирок этди.

⚫️Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева, вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов ва бошқалар мамлакатимизда китобхонликка, ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида сўз юритиб, мазкур маърифат масканини кўркам ва замонавий қиёфа касб этгани бунинг яққол ифодаси эканлигини таъкидлашди.

⚫️Қарийб 14 млрд сўм маблағ эвазига замон талаблари асосида таъмирдан чиқарилган масканда китобхонлар учун барча қулайликлар яратилди.

🔘Кутубхона 350 мингдан ортиқ ахборот-ресурс фондига эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида 300 дан ортиқ ўқувчига хизмат кўрсатади.

🔘Замонавий кўринишга эга бўлган бинода bookcafe, 5 та ўқув зали, илмий-тадқиқот, болалар ва ўсмирларга хизмат кўрсатиш, нодир фотосуратлар бўлимлари мавжуд.

⚫️Энг нодир китоблар эса алоҳида талаблар асосида сақланади. Уларни мутолаа қилиш учун қулайликлар яратилган.

⚫️Шунингдек, хорижий тилларда чоп этилган адабиётларни ўқиш учун алоҳида 60 ўринли зал, она ва бола хонаси ташкил этилди. Бу ерда масофадан туриб китоб ўқиш учун имконият яратилган.

⚫️Ҳудудда юқори тезликдаги интернетга эга бўлган Wi-Fi зонаси бор. Умуман олганда, масканда турли маънавий-маърифий тадбирлар, анжуманлар ўтказиш учун барча шароитлар яратилди, зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


⚠️ Фирибгарларнинг янги ҳийласи: огоҳ бўлинг!

Фирибгарлар махфий чатлар орқали Telegram аккаунтларини оммавий равишда бузишни бошладилар.

Telegram «қўллаб-қувватлаш» хизмати номидан аккаунтингизни ўчиришлари мумкинлигини ёзиб, чатни «верификациялаш» учун ҳавола таклиф қилишади.

Ҳаволага ўтиш билан Сиз шахсий аккаунингизга кириш имкониятини йўқотасиз.


Фирибгарларнинг навбатдаги ўлжасига айланишдан огоҳ бўлинг!

✈️ Медиасаводхонлигингизни ошириш учун АОКА каналини кузатишда давом этинг.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿 1918 йилда Беҳбудий тил масаласини янги маъмурлар олдига қўйиб, Туркистонда туркий тиллар ичида ўзига хос нуфузга эга бўлган ўзбек тили давлат тили сифатида тан олинишини таклиф қилади...

Беҳбудийнинг таклифи ўша даврда рус маъмурларига маъқул келмайди. Шунга қарамасдан Беҳбудий туркий тилларнинг мавқе ва нуфузини оширишга ҳаракат қилади.


✍️ Туркистонда жадидчилик ҳаракатига асос солган буюк зиёли Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида 10 та факт

P.S. Видеороликни тайёрлашда "Армон". Жадидчилик тарихи ҳужжатли фильм кадрларидан фойдаланилди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📢 27 январь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Санитария-эпидемиология соҳаси моддий-техник базасини мустаҳкамлашда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Оила ва гендер институти фаолиятининг 2024 йилдаги якунларива 2025 йилдаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Оила ва гендер институти раҳбарият

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Дилором Жуманиёзова, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБнинг 2024 йилдаги фаолияти асосий кўрсаткичлари
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Шуҳрат Орипов, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


РАСМИЙ БАЁНОТ

Олий суд Ахборот хизматининг маълум қилишича, Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан судга К. Дусовнинг ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликдан чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштиришни сўраб тақдимнома киритилган.

Маълумот учун: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ К. Дусов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.


Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан киритилган тақдимномага кўра Дусов белгиланган чекловларга риоя қилмаган ва жазо шартларини қасддан бузган.

Эслатма: Суд ҳумига кўра Жиноят кодексининг 48-1-моддасига (озодликни чеклаш) асосан К. Дусовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланиши белгиланган.

⚠️ Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлаш Бош қомусимизда қатъий мустаҳкамланган. Лекин шунинг баробарида ҳар ким қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка риоя қилиши шарт.

Қонунга бўйсуниш жамият барқарорлиги ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосидир. Белгиланган қонун-қоидаларга риоя қилиш, уларнинг ижросини таъминлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканини эслатиб ўтамиз.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📢 24 январь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Бекзод Бердиев, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ҳудудларга электр энергиясини барқарор етказиб бериш борасида магистрал электр тармоқларида бажарилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Офтоб Холмурадова, "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари"АЖ масъул ходими
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#mahorat_maktabi

Журналист ёки блогер ижтимоий муаммони "кўтаришдан" молиявий манфаатдорми?

Жамият медиасаводхонлиги қаердан бошланади?


Журналист, шоир ва ёзувчи сифатида танилган Фармон Тошев билан суҳбатда "оғриқли" саволларга мулоҳазали жавобларни тинглайсиз.

📹 Батафсил ушбу ҳаволада: https://youtu.be/oFpIdP2D9B4

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Meta фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоасини тарқатиб юборади;

⚡️ Трамп АҚШда TikTok блокировкасини 75 кунга узайтирган фармонни имзолади;

⚡️ Instagram кўплаб обуначиларга эга TikTok ижодкорларига эксклюзив контент учун пул бонусларини таклиф қилмоқда;

⚡️ Хитойнинг DeepSeek компанияси янгиланган DeepSeek-R1 сунъий интеллект моделини тақдим этди – у OpenAI томонидан о1 қуввати билан таққосланадиган, Россияда мавжуд ва очиқ манба кодига эга;

⚡️ Европол раҳбари IT гигантлари шифрланган хабарларни очиш учун жавобгарликка эгалигини айтди.
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📢 23 январь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: 2024 йилда ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ботир Собиров, Ўзбекистон Ҳарбий прокуроратураси масъул ходими
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан соҳада рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар: мавжуд муаммолар ва келгуси режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: "Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли Шўртан газ кимё мажмуасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Гулҳаё Эргашева, "Ўзбекнефтгаз" АЖ масъул ходими
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📺 АОКА ва қатор мутасадди давлат органлари ҳамкорлигида суратга олинган "Эътибор" қисқа метражли фильмни "Менинг юртим" телеканалида томоша қилинг

Эфир вақти: 23 январь, соат 11:45да

❗️Ўтказиб юборманг! Бефарқ бўлманг!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#mediasavodxonlik

🧠 Сунъий интеллект воситаларидан оқилона фойдаланиш, кўплаб медиа ишларини осонлаштиради, шунингдек, айрим техник камчиликларни тузатиш имконини беради.

👨‍🏫 Масалан сизга ёққан фотодаги ортиқча деталларни фотошопсиз олиб ташламоқчисиз.

💻 Қандай уддалашни эса видеороликда эксперт сизга тушунтиради.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


📊 2024 йилнинг сўнги чорагида "Диалог майдончаси"га келиб тушган мурожаатлар таҳлили

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ҳудудий бошқармалари қошида ташкил этилган "Диалог майдончаси" орқали медиа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот хизматлари ходимлари фаолиятларида юзага келган турли масалалар ўз ечимини топмоқда.

Малакали экспертлар амалдаги қонунчилик доирасида ҳар бир мурожаатни ўрганиб, ҳуқуқий ҳал қилишда давом этмоқда.

Таҳлиллар 2024 йилнинг IV чорагида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Фарғона, Навоий, Самарқанд вилоятларида "Дилаог майдончаси" платформасига мурожаатлар келиб тушмаганини кўрсатди.

Тошкент вилоятида ўтган йилнинг сўнги чорагида келиб тушган 3 та мурожаат, жумладан, "Янги Нурафшон" газетаси фаолиятини тугатиш, ижтимоий тармоқларда сўралган мавзуни кенг ёритиш ва бошқа шунга ўхшаш масалалар ижобий ҳал этилган.

Шунингдек, "Диалог майдончаси"га тушган бўлиб Сирдарё вилоятида – 1 та, Бухоро вилоятида – 4та мурожаат юзасидан ташкилий ишларга кўмаклашилган ҳамда тушунтиришлар олиб борилган.

Ўтган йилнинг 4-чорагида энг кўп мурожаат келиб тушган Қашқадарё вилояти АОК бошқармаси томонидан (19 та), барча масала юз фоиз ижобий ҳал этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (71) 244-23-34 ишонч телефони ва 1213 қисқа рақамли Cаll-маркази йўлга қўйилган бўлиб, тизимга оид савол ва мурожаатлар билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Агентлик ва ҳудудий бошқармалар ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор билан ёндашишда ва кўтарилган масалаларни ўз ваколати доирасида қонуний ҳал этиш чораларини кўришда давом этади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.