#брифинг
💰
Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 2024 йилда 38,1 трлн сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, режа 116,1%га бажарилганБу ҳақда АОКАда ўтказилган
брифингда "Олмалиқ КМК" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева маълум қилди.
⏺2024 йилда ўз хомашёсидан комбинат тарихида биринчи маротаба 130,0 минг тонна мис ишлаб чиқариш эвазига рекорд натижа қайд этилди.
⏺Бундан ташқари, ўз хом ашёмиздан рух ишлаб чиқариш вазифаси 117,1%га уддаланган.
⏺Полиметалл рудаларни қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш режаси эса 100,5%га бажарилган.
⏺Шунингдек, олтин таркибли рудаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳамда мис купороси, техник селен ва теллур, перренат аммоний, палладий кукуни эмалланган мис симлар, молибден 3 оксиди, сульфат кислотаси каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш вазифаларининг бажарилиши ҳам таъминланган.
⏺2024 йилда 268 та лойиҳа бўйича 1 трлн 567 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, белгиланган прогноз 103%га бажарилди. 2023 йилган нисбатан ўсиш 3,6 баробарни, импорт ўрнини босиш самарадорлиги 121,5 млн долларни ташкил қилди.
⏺2024 йилда 610,9 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 111,1%га бажарилди.
⏺Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан Инвестиция дастури бўйича 2024 йилда 1 млрд 943,9 млн доллар маблағлар ўзлаштирилиб, прогноз 103,2%га бажарилди.
⏺ОКМК томонидан 2024 йилда давлат бюджетига жами 19,3 трлн сўм маблағ тўлаб берилган.
✍️ Батафсил📱
Web-site|📱
YouTube|📱
Facebook|📱
Telegram|📱
Instagram|📱
Twitter