📝 Мурожаат назоратда☎️ Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани, Топтиқ МФЙ, Теракзор кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро М.О. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефонига мурожаат қилган.
🔊 Мурожаатда, мурожаатчи томонидан 2024 йилнинг 29 декабр куни Андижон шаҳридаги
“N....Z” савдо мажмуасида жойлашган
“IDEA” савдо дўконидан муддатли тўлов асосида 3 ҳил турдаги маиший техника воситаларини харид қилган. Ушбу ҳарид қилинган махсулотлардан бири бўлган калонка
“Kenwood” ҳамда
“Pioneer” русумли овоз кучайтиргичнинг нарҳи шартнома тузилишидан олдин 96 000 сўм деб айтилгани, бироқ шартнома бўйича 134 000 сўм тўлаши кераклиги яъни икки ҳил нарҳ эканлигидан норозилик билдириб шикоят аризаси йўлланган.
☑️ Мазкур мурожаат бошқарма ходимлари томонидан ўрганилиб
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 7,8,13-моддаларига асосан калонка
“Kenwood” ҳамда
“Pioneer” русумли овоз кучайтиргич техникалари савдо дўконига қайтартирилди ва муддатли тўлов шартномаси бекор қилиниб мурожаат ижобий ҳал этилди.
☝️ Агар истеъмолчилик ҳуқуқингиз бузилганлик ҳолатига дуч келсангиз
ишонч рақамлари билан боғланинг:
☎️ Рақобат Қўмитаси 1159
☎️ Андижон вилояти бошқармаси
(74) 223-57-00
🔗 @RRvIXXQAndijon