🔖 Авж олган ёлғон турлари:
1⃣ Маддоҳларнинг ёлғони.
2⃣ Мунофиқларнинг ёлғони.
3⃣ Аҳмоқларнинг ёлғони.
___
🔊 Маддоҳларнинг ёлғони: ҳам воқеийликка, ҳам ўзининг ишончига зиддир.
Масалан: баъзи юқори мансабдор кишиларга волий, ҳоким ёки юртбошига, мақтовли сўзларни ёлғондан айтиши: «Сизнинг ташаббусингиз ва олиб бораётган одилона сиёсатингиз сабаб, осмонимиз мусаффо...» ва шу кабилар. Оғзидан чиқаётган бу гаплар сафсата аслида. Ҳамда воқеийликка тушмаслигини кўпчилик инсонлар ҳам билади. Чунки баъзи ҳоким, волий ёки юртбошилар адолат қилмайди. Олиб бораётган сиёсати ҳам инсонлар манфаати учун эмас.
Бундай сафсата гапларга маддоҳнинг ўзи ҳам ишонмасада, лекин уни мақташлик учун воқеийликка тескари, ҳамда ўзининг ишончига зид бўлса ҳам ёлғондан айтаверади.
🔊 Мунофиқларнинг ёлғони: гапи рост воқеийликка тушаверади, лекин қалби бунинг акси бўлади.
Аллоҳ таоло айтади:
إِذَا جَآءَكَ ٱلۡمُنَٰفِقُونَ قَالُواْ نَشۡهَدُ إِنَّكَ لَرَسُولُ ٱللَّهِۗ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ إِنَّكَ لَرَسُولُهُۥ وَٱللَّهُ يَشۡهَدُ إِنَّ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ لَكَٰذِبُونَ
«Қачон мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар: «Гувоҳлик берамизки, сиз шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг пайғамбаридирсиз», дерлар. Дарҳақиқат Аллоҳ, сиз Ўзининг пайғамбари эканлигингизни билур, яна Аллоҳ у мунофиқларнинг шак-шубҳасиз, ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик берур». (Мунофиқун: 1). Ушбу оят билан Аллоҳ таоло мунофиқларнинг ёлғон даъволарини фош қилди. Ҳолбуки ҳақиқатдан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг расули ва бандаси эди. Лекин мунофиқлар ичида ишонмаса ҳам, тиллари билан ёлғон гувоҳлик беришган эди.
🔊 Аҳмоқларнинг ёлғони: ҳақиқатдан йироқ бўлади, лекин аҳмоқ бўлгани учун айтаётган гапига гарчи ёлғон бўлсада ўзи ишонаверади, шунинг учун аҳмоқдир, афсус.
Масалан: бирон бир унвонга нолойиқ бўлганларга, сохта унвон бериш билан аҳмоқларнинг аҳмоқлиги билиниб қолади ва бунга таассуб қилган ҳолда ёндашаверади.
Аслида бирон бир унвонга лойиқ бўлмасада ундай кишини аҳли илм ёки табиб, ёки шайх, қози ёки доктор, ёки фалон соҳанинг эгаси, деб билишидир.
Бу ҳақида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«إِذَا أُسْنِدَ الْأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ». (رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ).
«Қачон иш эгасидан бошқасига топширилса, қиёматни кутавер». (Бухорий «Саҳиҳ», 6496).
Нолойиқ унвонпарастлар ўзлари билса-билмасада, соҳасига сохта унвонлар олиб, шунга рози бўлиб, шуни кўз-кўз қилиб ва шу билан нон еб юрадиган ҳаромхўрлар, ҳоинлардир!
Бироқ, аҳмоқ кишилар таассублик ва аҳмоқликдан бу ҳоинларга нолойиқ бўлса ҳам, катта унвонлар, мансаблар бериб юборади, ҳаттоки бу сохтакорларни улуғ ва тенги йўқ саҳобаларга Умар розияллоҳу анҳуга ёки баъзи салафи солиҳларга тенглаштириб юради.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة