#мулоҳаза
Санъат институти талабалари билан бўлган учрашувда ҳар сафар бир нарсани таъкидлайман: актёр учун кино билан театрнинг фарқи шундаки, театр – бу оила, ота-она, ака-ука, опа-сингил, кино эса жазман – ҳар замонда бир бориб қўясиз, пакет-макет кўтариб. Лекин жазман (кино) қурмағур жозибали-да – жуда тез машҳур қилиб юборади. Бир томони борки, у сизни фақат ўзи хоҳлаган пайтдагина қабул қилади. Ўзингизча бостириб кириб, ўтириб ололмайсиз. Кинодан таклиф бўлишини кутиб, тошбақа тухумига тикилгандай, телефондан кўз узмай кутиб ўтираверасиз, ойлар, йиллар ўтиб кетаверади. У аллақачон сиздан ёшроқ, сиздан чиройлироқ бошқаси билан топишиб, ишини битириб юрган бўлади. Сизсиз ҳам кино тўхтаб қолмайди. Оилангизга (театрга) эса қариб-қартайиб, сочингизга оқ ораласа ҳам, юзингизни ажин қопласа ҳам керак бўласиз. Умуман, театрда ишламайдиган “соф” киноактёрларга менинг раҳмим келади. Афсуски, бу тоифа “актёрлар” борган сари кўпайиб кетяпти.
Шароф БОШБЕКОВ
Манба: Ш.Абдурасулов